Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   201
Bog'liq
3 китоб

 
УДК 86.7 


225 
Олий ўқув юртларида махсус фанларни электрон дарсликлар
воситасида ўқитишнинг самарали усулларидан фодаланиш. 
Ахборот технологиялари кафедраси катта ўқитувчиси Элмуродов Б.Э. 
Мустақил Ўзбекистонимиздаги замонавий таълим шароитида олий 
ўқув юртлари ўқувчиларининг мустақил ишлаш фаоллигини ошириш, 
уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш илғор педагогик 
технологияларидан ҳамда янги авлод ўқув адабиётларидан фойдаланишни 
талаб этади.
Шунингдек 
бугунги 
кунда 
ахборот 
ва 
коммуникация 
технологияларининг кириб келиши ва янги билимларни яратилиши ҳамда
узатилишининг янги шакллари ва воситаларини ишлаб чиқишини тақазо 
этади. Бундай шакллардан бири электрон таълим заҳиралари воситасидан ўз 
вақтида фойдаланиш ва унинг технологияларини қўллаш ҳамда самарали
ўқитишдан иборатдир.
Электрон таълим заҳиралари воситасини мукаммал яратиш ва таълим 
бериш жараёнига қўллаш, педагогик адабиётлардан ўз ўрнида фойдаланиш 
жараёни, компьютерли ўқитиш технологияси деб юритилади. Билим 
беришнинг компьютерли ўқитиш технологиясининг асосий хусусиятлари ва 
афзаллик жиҳатларига қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин: 

ушбу технология таълим олувчининг мустақил фикрлаши ва 
ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилади; 

ўқитувчи таълим жараёнида маслаҳатчи сифатида иштирок этади 
ва назоратни таъминлайди; 

ўқитиш жараёнида соха бўйича ахборот воситалари ва 
заҳираларидан фаол интеграцияси таъминланади; 

талабаларнинг ўқишга қизиқиши ортади; 

таълим олишнинг қулайлиги ва натижавийлиги ошади; 

таълим олувчининг мустақил ишлаш ва изланиш малакалари 
шаклланади. 
Бизга маълумки компьютерли ўқитиш технологияси ҳамма вақт ҳам 
самарали натижа беради деб айта олмаймиз. Электрон ўқитиш тизимида
салбий жиҳатларини ҳам келтириб ўтиш мумкин. Хусусан, талабалар фанлар 
бўйича билимни мустаҳкам эгаллашларини таъминлай олмайди, иккинчи 
томондан компьютерли машғулотлар таълим олувчиларнинг асаби 
бузилишини келтириб чиқаради ҳамда кўриш қобилиятининг пасайишига 
олиб келади. Шундай экан ўқитувчиларни сифатли тайёрлаш йўли орқали 
талабаларни замонавий ўқитиш воситаларидан самарали қўллашда тизимли 
ёндашувни таъминлаш ҳамда таълим олувчи ёшларни «виртуал» 
кўринишдаги ахборотларни ўзлаштиришларига шароит яратиб бериш, 
кўникма ва малакаларини ошириб боришни таъминлаш лозим.
Компютерли ўқитиш технологиясини жорий этишда асосан электрон 
дарсликлар ва электрон шаклдаги ўқув -услубий мажмуалар ҳамда вертуал 
лабораториялардан фойдаланилади. Электрон дарсликлар махсус фаннинг 
мазмуни ва моҳиятига диққатни жалб этган ҳолда кўп сондаги 
маълумотларни қараб чиқиш ва кўпроқ амалий машғулотларни бажаришга 


226 
имкон яратади. Мураккаб ҳисоблашлар ва алмаштиришлардан халос этади. 
Ўрганишнинг барча босқичларида ўз-ўзини текшириб кўриш учун кенг 
имкониятлар яратади. Электрон дарслик талабаларни билим олишларида
чекланмаган тушунтиришларни таъминлайди, фан бўйича такрорлашларга 
имкон яратади, эслатишларни тақдим этган ҳолда бажаради. 
Олий ўқув юртларида махсус фанларни электрон дарсликлар 
воситасида ўқитишнинг баъзи бир ташкилий жиҳатларини келтириб ўтиш 
мумкин: 

бугунги кунда Олий ўқув юртларида бутун ўқув семестри 
давомида компьютер синфларида машғулотлар ўтказиб бўлмаганлиги 
сабабли, таълим олувчиларни компьютер синфларида дарс ўтишларини 
камида хафта давомида 3-4 машғулот иштирокларини таъминлаш; 

ҳар бир машғулот тармоқ стандарти талабларига тўлиқ жавоб 
бериши; 

махсус фан дастурларига мос ҳолда услубий ишланмалар билан 
компьютер синфида ёки оддий аудиторияда ўтказилишини таъминлаш; 

фан 
бўйича 
етарли 
элктрон 
ўқув 
адабиётлари 
билан 
таъминланган бўлиши талаб этилади. 
Юқоридаги ташкилий жиҳатларни таъминланиши электрон дарслик
воситасида ўқитишда қуйидаги қулай имкониятлар яратилади:

компьютерли 
қўллаб-қувватлашлардан 
фойдаланган 
ҳолда, 
таълим 
олувчилар 
катта 
миқдордаги 
топшириқларни 
бажаришга 
улгурадилар, ечимлар ва уларнинг график талқинини таҳлил қилиш учун 
сарфланадиган вақтни тежайдилар;

компьютер олдида мустақил иш шаклида машғулот ўтказиш 
имконини беради;

таълим олувчилар билими тез ва самарали назоратдан 
ўтказилади.

ўқитувчига назарий ва амалий машғулотларда ўзининг хоҳиши 
бўйича ҳажм жиҳатидан кичик, аммо таркиби бўйича ўта муҳим бўлган 
материалларни етказишга, таълим олувчиларнинг аудитория машғулотлари 
доирасидан ташқари ўрганиш мумкин бўлган масалаларни ечишда мустақил 
шуғулланишларига шароит яратилади;

ўқитувчини уй топшириқлари, турли ҳисоблашлар ва назорат 
ишларини текширишдек машаққатли меҳнатдан озод этади;

таълим олувчи билан, айниқса, уй топшириқлари ва назорат 
ишлари қисмига оид ишлашни индивидуаллаштириш мумкин. 
Шундай экан электрон дарсликлар воситасида ўқитишда ахборот ва 
ўргатувчи технологияларни қўллаш, электрон заҳиралар воситасида ўқитиш 
жараёнининг самарали ташкил этилиши ўқув мақсадларига эришишни 
таъминлайди. Яна шуни таъкидлаш жоизки, агар ўқитиш жараёни яхши 
ташкил этилмаса, илғор педагогик ва ахборот технологиялари ҳам етарлича 
самара бермайди. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки мутахассисларни тайёрлаш 
тизимини замон талаблари даражасида қайта ташкил этиш мақсадида 
таълимнинг ҳалқаро андозаларидан самарали фойдаланиш долзарб аҳамият 


227 
касб этмоқда. Чунки, дунёнинг ривожланган ва бозор иқтисодиёти амал 
қилаётган мамлакатларнинг деярли барчаси янги механизмнинг кескин 
ўзгаришларига мослаша оладиган ва ҳар қандай шароитда рақобатлаша 
оладиган қурувчи мутахассисларни тайёрлаш борасида мамлакатимиз 
замонавий таълим тизимига эгадирлар. 
Жамият тараққиёти даражаси, ахборотларни ҳаддан ташқари кўплиги, 
жамиятдаги таркибий ўзгаришлар, умуман олганда ҳаёт тажрибаси шуни 
кўрсатадики, ёшларни етук, вазиятни тезда англай оладиган, айни шу вазият 
учун тўғри қарор қабул қила оладиган малакали мутахассислар қилиб 
тайёрлаш учун фақат анъанавий услубларга таяниб дарс ўтиш етарли эмас ва 
электрон таълим тизимини кенг кўламда жалб қилиш ҳар томонлама 
таълимнинг сифатининг ошишига ва ривожланишига кўмаклашади. 
Ҳозирги пайтда тайёр билимларни ўзлаштириш асосий мақсад бўлмай, 
энг асосийси талаба-ёшларларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлан-
тириш, мустақил танлаш ва қарор қабул қилиш кўникмасини ҳосил қилиш 
объектив заруриятга айланди. 

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish