290
Фарғона орқали ўтиб, Самарқандгача келган. Бу ерда Буюк ипак йўли яна
иккига бўлиниб, бири-Марв, Ниса (Туркманистоннинг жанубида жойлашган
шаҳар, ҳозир фақат харобалари ўрганилмоқда), Ҳамадон, Бағдод ва
Миср
орқали Ўрта ер денгизигача етиб борган. Иккинчиси – Бухоро ва Хоразмга
йўналган ва Хоразмда иккига бўлинган: бири Оролнинг шарқидан жанубий
Ўрол орқали Сақлаб юртига (Россияга) ва Сабар (Сибир) турклари юртига
борган. Хоразмда давом этган иккинчи йўл Манғишлоқ, Ҳазар (Каспий)
денгизи шимолий-шарқи орқали Кавказ, Итил (русчасига Волга), Булғория
(Татаристоннинг ески номи), Қрим, Қора денгиз йўли билан Европага борган.
Жанубий-ғарбий Буюк Ипак йўли – Хўтан, Ёркент, Помир, Тяншан
(Тангритоғ) тизмалари орқали ўтиб Бақтриянинг пойтахти Зариаспа (Балх)га
борган. Балхда жанубий йўл
иккига ажралиб, бири Ҳиндистонга, иккинчиси
ғарбга йўналган ва Марвда шимолий йўл билан туташган. Марвдан Буюк
Ипак йўли Парфиянинг пойтахти Ниса, Эроннинг Гекатомпил, Апалия ва
Экбатания (Ҳамадон) шаҳарлари орқали Месопотамияга чиқиб, у
ердан
Дамашққача борган, Қуддус ва Мисрга йўналган.
Буюк Ипак йўли орқали турли туман жиҳоз ва буюмлар савдо
қилинган. Аммо, йўлнинг номида «ипак» сўзининг борлиги Буюк ипак
йўлининг асосий аҳамияти нимадан иборат эканлигига ишора қилади. Ғарбни
мафтун қилган нарса ипак еди, Ғарб ипакни билмасди, ипак қуртини, уни
парваришлаш,
ипакни пилладан олиш, қуртни нима билан боқиш каби
нарсалар ғарб кишиларига номаълум эди. Хитой ва аждодларимиз
Моварауннаҳр усталари ипакдан турли гулли матолар тайёрлашда ҳам,
жаҳоннинг бошқа мамлакатларидан олдинда бўлиб, Европаликларни лол
қолдирганлар. Мутахассисларнинг ёзишларига қараганда, ипак мато ўрами
ўтган замонларда, ҳали метал пул бирлиги қарор топмаган даврда, пул
вазифасини ҳам бажарган.
Шарқ мамлакатларидан Ҳиндистон, Хитой, Ўзбекистон,
Шри-Ланка,
Японияда буюк ипак йўли тарихи билан шуғулланувчи махсус илмий
марказлар барпо этилди. Жумладан: Япониянинг Камакури шаҳрида очилган
Хирояма институти – «Буюк ипак йўли археологияси ва санъати» номли
нуфузли йиллик алманахнинг қарийб бешта сонини нашр этди. БМТ ва
ЮНЕСКО қарорига мувофиқ, Самарқандда ҳам шу сингари Марказий Осиё
тадқиқотлари халқаро институти иш бошлади. Унинг иши лойиҳаларидан
бири шаҳарлар ва Буюк ипак йўли йўналишлари тарихини ўрганишни акс
эттиради. Илмий ва маданий дастурлар – Буюк ипак йўли тарихини изчил
ўрганишга, унинг уйғониши ва қайтадан тикланишига хизмат қилади.
Минтақалараро буюк темир йўл Европа мамлакатларини Узоқ Шарқ
билан
боғлашга қаратилган бўлиб, 1997- йил майида унинг – Машҳад, Сарахс, ёки
Серахс-Машҳад қисми ишга туширилди. Натижада, Марказий Осиё
мамлакатлари Форс кўрфазига, Европа мамлакатлари ўз навбатида Осиёга
чиқиш имкониятига эга бўлишди. Ўзбекистон ва Хитой орасида қурилган
темир йўл – Буюк ипак йўлининг тўлиқ тикланишига асос бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсий
ташаббуси ва қўллаб қувватлаши туфайли халқ амалий санъати, туризм,
маънавият, маданият, миллий меросимиз, анъаналиримизни тиклаш борасида
291
фаол ишлар амалга оширилмоқда. Буюк ипак йўлини халқаро ҳамкорлик ва
дўстлик йўлига айлантириш, мамлакатимизни
эса туризм ривож топган
мамлакатларнинг гавҳари даражасига кўтариш президентимизнинг асосий
даъватидир. Тошкентнинг шарққа томон йўналган йўлларидан бири бежиз –
«Буюк ипак йўли» деб номланмаган.
Буюк ипак йўли тарихига қизиқиш кучайиб, бу соҳада илмий
конференциялар,
семинарлар
ўтказилди,
ҳамкорликда
халқаро
экспедициялар иш олиб борди. Кинофильмлар яратилди, янги китоблар,
рисолалар ва мақолалар
нашр этилди, айрим археологик ва меъморчилик
ёдгорликлари тикланди.
Do'stlaringiz bilan baham: