Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


(УАШ) Умумий амалиёт шифокори ўзига бириктирилган участкада қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади



Download 268,52 Kb.
bet23/69
Sana17.12.2022
Hajmi268,52 Kb.
#889469
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69
Bog'liq
4 курс Жамоат саломатлиги

(УАШ) Умумий амалиёт шифокори ўзига бириктирилган участкада қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:

  • Бириктирилган аҳоли саломатлигини муҳофазалаш бўйича тиббий хизмат кўрсатиш, алоҳида олинган пациент ёки барча оила аъзолари энг кўп учрайдиган касалликларни даволаш, уларнинг профилактикаси.

  • Пациентларни ўз вақтида консультацияга ва ихтисослашган тиббиёт муассасаларига даволаш учун юбориш.

  • Тегишли стандартларга мос ҳолда хизмат кўрсатаётган худуд аҳолисига шошилинч стационаргача бўлган тез ёрдам кўрсатиш.

  • Хизмат кўрсатаётган аҳоли орасида шикастланишлар, ногиронлик, ўлимни камайтириш бўйича профилактик чора – тадбирлар ишлаб чиқиш.

  • Соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш (оқилона овқатланишни тавсия этиш, чекиш, спиртли ичимликларни суистеъмол қилишга қарши курашиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни тарғиб этиш).

Комплекс санитария ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш:

  • профилактик эмлашлар,

  • бириктирилган худуд ва уй хўжаликларининг санитария ҳолати,

  • худуднинг эпидемиологик ҳолатини таҳлил этиш,

  • бириктирилган аҳолини нохуш эпидемиологик вазиятлар тўғрисида огоҳлантириш.

Ҳомиладорларни диспансер назоратига олиш, уларга уйда патронаж ташкил этиш, лозим бўлганда уларни мутахасис шифокорлар кўригига юбориш, ҳар бир ҳомиладорга туғруқ учун мақул ДПМ танлаш, туғруқдан сўнг кузатув ташкил этиш, туғма аномалиялар ва наслий касалликларни камайтириш.
Бириктирилган аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллаштириш бўйича комплекс тадбирларни ташкил этиш ва олиб бориш, жумладан:

  • ўсиб келаётган ёш авлодни соғломлаштириш;

  • оналик ва болаликни муҳофазалаш;

  • исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш, оилани оқилона режалаштириш, оилавий ҳаётнинг этик, психологик, гигиеник, ижтимоий ва бошқа қирралар;

  • ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги давр;

  • кўкрак сути билан овқатлантириш;

  • оқилона овқатланиш;

  • санитария ва гигиена асослари.

ОПоликлиниканинг иш фаолиятида муҳим ўринни бўлим мудири эгаллайди. Бўлим мудири ҳар 9 умумий амалиёт шифокорига 1 та бўлим мудири лавозими ажратилади. Агар умумий амалиёт шифокорнинг сони 6,5 дан 9 тагача бўлса, 0,5 бўлим мудири лавозими киритилади, юқорида кўрсатилганидан кам бўлса, унда шифокорларнинг бирига бўлим мудирининг вазифалари юклатилади. Бўлим мудирининг вазифасига бўлимдаги шифокорлар билан биргаликда даволаш профилактика ишларининг режасини ва жадвалини тузиш, даволаш-ташхислаш жараёнига профилактик эмлаш, режали стационарга ётқизиш, диспансеризация, санатория курортларда, бир ёшгача болалар саломатлигини сақлаш бўйича олиб борилаётган УАШ ишини назорат қилиш, рахбарлик қилиш ва уни текшириб бориш, ишнинг сифатига ва самарадорлигига алоҳида аҳамият бериш, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ҳолларини экспертиза қилиш ва бошқа вазифалар киради.
Ўз олдига қўйган вазифаларни амалга ошириш учун бўлим мудири вақти-вақти билан шифокорлар қабулида бўлиши, зарур бўлган вақтда касалларнинг уйларига ҳам бориб кўриши керак. Бўлим мудири тиббиёт хужжатларини тўлғазиб ва уларни олиб бориш билан танишади, шифокорлар билан бирга беморларни вақтинча меҳнатга қобилиятсизлигини экспертиза қилади. Бўлим мудирини энг мухим вазифаларидан бири тиббиёт ходимларининг малакасини оширишдан иборат бўлиб, бу иш: конференциялар ўтказиш, ташхис қуйиш ва даволаш муолажаларининг янги усулларини ўргатиш буйича машгулотлар ўтказиш, шифокорларнинг даволаш, ташхислаш ишларининг сифати ва самарадорлигини мунтазам равишда экспертиза қилиш каби вазифаларни ўз ичига олади. Хулоса қилиб айтганда, бўлим мудири - яхши тажрибали - клиницист, ташкилотчи - педагог бўлиши керак.

Download 268,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish