370
йилларида 1,1 мартага ўсган холос. Умуман олганда, 1991 йилга нисбатан 2015 йилга
келиб Фарғона водийси кичик ва ўрта шаҳарлари аҳолисининг ҳар минг кишига нисбатан
ўсиш даражасига кўра 4 гуруҳга бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳга ўсиш суръати энг юқори бўлган (ўртача бир йиллик кўпайиши
2,85-3,25 фоиз) Қувасой ва Жалақудуқ;
Иккинчи гуруҳга ўсиш суръати юқори бўлган (ўртача бир йиллик кўпайиши 2,00-
3,15 фоиз) Қўрғонтепа, Яйпан, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Поп, Қува, Пахтаобод;
Учинчи гуруҳга ўсиш суръати ўртача бўлган (ўртача бир йиллик кўпайиши 1,55-
1,95 фоиз ) Чуст, Асака, Тинчлик, Риштон, Қорасув, Чортоқ, Хўжаобод, Шаҳрихон,
Косонсой;
Тўртинчи гуруҳни ўсиш суръати нисбатан паст бўлган (ўртача бир йиллик кўпайиш
0,45-1,30 фоиз) шаҳарлар ташкил этади. Булар: Хонобод, Марҳамат, Пойтуғ, Ҳаққулобод,
Бешариқ (3; 3.1–жадваллар).
Аҳолининг ўсишида табиий кўпайиш муҳим роль ўйнайди. Бу эса аҳоли туғилиш
коэфицентининг ўлим коэфицентига нисбати билан аниқланади. Мустақиллик йилларида
аксарият водий кичик ва ўрта шаҳарлари аҳолисининг табиий кўпайишида камайиш
ҳолатлари юз берди. Масалан, 1991 йилда Қўрғонтепа шаҳрида ҳар минг кишига табиий
кўпайиш 20,5 промиллени ташкил этган бўлса, 2015 йилга келиб 19,1 га тушган,
Қорасувда 20,8 дан 18,3 га; Учқўрғонда 25,3 дан 19,7 га; Қувасойда 21,9 дан 16,5 га
пасайган. Улардан фарқли равишда Хонобод, Жалақудуқ, Пойтуғ, Марҳамат, Тўрақўрғон,
Бешариқ шаҳарларида табиий кўпайиш ўтган йиллар мобайнида ортиб борган.
Аҳоли сонининг ортиб бориши албатта, бандлик билан боғлиқ муаммоларни ҳам
келтириб чиқаради. Водий шаҳарларида ҳам ўтган чорак аср мобайнида ушбу масалалар
юзасидан режали ишлар амалга оширилмоқда. Қатор мутахассис олимлар томонидан олиб
борилган илмий-тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёшларни ўз қобилиятларини намоён
қилишлари учун кичик шаҳарларда 30 тадан 50 тагача касб-ҳунар мавжуд бўлиши керак
экан [4, 178-б.]. Бу борада, жойларда хусусий ва қўшма кичик корхоналар очилиб,
муамоларни кўп қисми ўз ечимини топди. Асакадаги машина заводининг ишга
туширилиши натижасида юзлаб ёшлар ўзининг доимий иш жойига эга бўлди. Булар
қаторига Қувасойдаги янги ташкил этилган “Кварц”, Хонободдаги “Уз-кожи”, Бешариқ
шаҳридаги “Бешариқ текс” мустақилликни дастлабки йилларида аҳолини иш билан банд
этди. Ҳозирги кунда ҳам шаҳарларда бунга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан,
Тўрақўрғон туманидаги “GOLD FRESH FRUITS” масъулияти чекланган жамиятнинг
тўлиқ ишга туширилиши 640 нафар кишини, Поп туманидаги “Кўмирбрикет”
корхонасини ишга тушиши натижасида 150 нафар кишини, Чортоқ шаҳрида қурилаётган
халқаро аҳамиятидаги санаторийни ишга тушиши 250 га яқин маҳаллий аҳолини доимий
ва мавсумий иш билан таъминлайди, шунингдек, ҳунармандчилик ривожланган
шаҳарларда касаначиликлар ташкил этилмоқда.
Умуман олганда, бугунги кунда водий аҳолисининг 57,4 % и шаҳар жойларида,
улардан 12,3% Андижон вилояти, 11,8% Наманган вилояти; 5,6% Фарғона вилояти кичик
ва ўрта шаҳарларида яшамоқда. Тадқиқ этилган йилларда Шаҳрихон ва Чуст аҳолисининг
кўплиги, Марҳамат ва Тинчлик демографик салоҳиятининг камлиги билан ажралиб турди.
Do'stlaringiz bilan baham: