193
Key words: adventitious, coccids, grape mealybug, belted falsity, aspidist shield, yellow
pear shield, yellow orange shield
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш
тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда
ўсимликлар карантини қоидалари ва фитосанитария нормаларининг бажарилиши устидан
давлат назорати тизимини янада такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Адвентив ҳашаротларни ўрганиш уларни Республикамиз ҳудудига келиб қолиш
хавфини олдини олиш бўйича тадбирлар 1930 йилларда Ўзбекистонда карантин
инспекциялари ва лабораториялари ташкил қилинганидан сўнг бошланган эди [1, 8-40-б].
Шунга қарамай Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган, аммо чет мамлакатлардан келиб қолган
турлар ҳам кам эмас ва улар Республика худудига тез мослашиб ўсимликларга
жиддий
зарар келтириши кузатилмоқда, бунинг оқибатида иқтисодий зарар миқдори ҳам
сезиларли ортиб бормоқда. Адвентив ҳашаротлар ичида тенг қанотли хартумлилар
туркумига мансуб кокцидлар муҳим ўрин тутади. Кокцидлар асосан шамол, одамлар,
ҳайвонлар, мевалар, кўчатлар ёрдамида тарқалади.
Қуйида Республикамиз ҳудудига четдан келиб қолган айрим адвентив кокцидлар
ҳақида маълумотлар келтирилган.
1.
Узум кукунтанли қурти –
Pseudococcus citri
(Risso). Бу ҳашарот 1930
йиллари
карантин текширув пайтида фақатгина Тошкент ботаника боғининг иссиқхонасидан
топилган. Кейинчалик, Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида тарқалган. Асосан
узум, анжир каби дарахтларда яшайди.
2.
Белбоғли сохта қалқондор –
Sphaerolecanium unifasciatum
Arch. Бу сохтақалқондор
дастлаб А.Д. Архангельская томонидан 1921 йили Самарқанд вилоятининг Ағалик
қишлоғида шафтоли дарахтидан топилиб уни шу пайтга қадар бошқа вилоятлар,
республикаларда топилмаганлиги ҳақида маълумотлар берилган.
3.
Олхўри
сохтақалқондори
–
Sphaerolecanium
prunastri
Fonsc.
Олхўри
сохтақалқондорини биринчи бор А.Д.Архангельская 1931
йилда Наманган шахридан
топган. Кейинги кузатишлар бу ҳашаротни Наманган вилоятининг бошқа туманларида
ҳам турли данакли мевали дарахтларда тарқалганлигини кўрсатган.
4.
Аспидистра қалқондори –
Pinnaspis aspidistra
Ldgr. Бу қалқондор 1934 йилда
Тошкентдаги Ўрта Осиё Давлат университети ботаника боғида топилган.
5.
Бересклет қалқондори –
Unaspis evonymia
Comst. Ушбу қалқондор ҳам 1935 йилги
карантин текширувлар пайтида Тошкентдаги Ўрта Осиё университетининг ботаника боғи
иссиқхонасида ўсаётган бересклетдан топилган.
6.
Калифорния қалқондори –
Quadraspidiotus perniciosus
Borchs. А.Д.Архангельская
карантин турлар бўйича тадқиқотлар олиб борган вақтларда бу ҳашарот Ўрта Осиёда
умуман учрамаган. Бироқ 1964 йили дастлаб калифорния қалқондори Тошкент вилоятида
биринчи бор топилган.
В.В.Яхонтов берган маълумотларга кўра, чет мамлакатлардан келиб қолиши мумкин
бўлган, Марказий Осиёда учрамайдиган тут қалқондори (
Pseudaulacaspis pentagona
Targ.),
зайтун сохта қалқондори (
Saissetia oleae
Bern
.
), япон таёқчасимон қалқондори
(
Lopholeucaspis japonica
CkU
.
), япон камфора қалқондори (
Pseudaonidia duplex
Ckll.)
уруғли, мевали боғлар учун хавфли зараркунанда сифатида қайд этилади [2, 579-586-б].
Маълумки, қиш ойларида юртимизда иссиқ ўлкалардан келадиган турли цитрус
мевалар - банан, мандарин, апельсин, ананас кабиларга талаб кучаяди.
2018 йил 1-кварталида “Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган маҳсулотларнинг
ўсимликлар карантини назорати ва улардан олинган намуналарнинг лаборатория таҳлили
натижасига кўра ҳориждан келтирилаётган цитрус ва субтропик меваларда сариқ
апельсин
қалқондори (
Aonidiella citrine
(Coquillett)), тут оқ қалқондори, мавжудлиги аниқланди. Бундан
ташқари цитрус мевалар билан келиб қолиши мумкин бўлган цитрус бинафшаранг
194
қалқондори (
Parlatoria pergandii
Comstock), қора қалқондор (
Parlatoria ziziphi
(Lucas)), чет
мамлакатларда цитрус ўсимликларининг жиддий зараркунандаси ҳисобланади. Ҳашарот
ўсимликни танаси, новдалари,
барги ва меваларида яшаб, ўз навбатида зарарланган цитрус
мевалар билан бирган келиб қолиш эҳтимоли кам эмас.
Сариқ нашвати қалқондори – (
Quadraspiotus pyri
Licht). Молдавия, Украина, шимолий
Кавказ, Грузия, Озарбайжон, Доғистон, Арманистон, Испания, Франция, Италия, Югославия,
Швейцария, Польша, Венгрия, Чехославакия, Туркия, Марокко, Австралия каби
мамлакатларда нашвати, олма, олхўри каби ўсимликларни зарарлайди. Ҳашарот
ўсимликларнинг танасида, новдаларида ва баъзида меваларида ҳам учраб туради.
Кейинги йилларда кенг тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш мақсадида
республикамизга
тез етилувчи, ҳосилдорлиги юқори бўлган ўсимлик навлари олиб
келиниб, интенсив боғлар барпо этилмоқда. Шу билан бир қаторда боғларни
ҳосилдорлигини камайишига сабаб бўлувчи омиллар ҳам кучаймоқда.
Юртимизда етиштирилаётган мева ва мева маҳсулотларини четдан кириб келиши
мумкин бўлган зараркунанда ҳашаротлардан сақлаш ва ҳимоя қилишда Республика
карантин инспекциясининг роли беқиёс.
Ўзбекистон Республикасида “Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси”нинг
мақомини
оширилиши
бу
соҳада
амалга
оширилиши
лозим
бўлган
ишлар
самарадорлигини кўтарилишига асосий омил бўлиши шубҳасиз.
Do'stlaringiz bilan baham: