107
жойда шишлар ҳосил қилади. Витамин С га бой доривор ўсимликдир. Сувга яқин намли
унумдор ерларда кўплаб ўсади.
Кичик қўға
(Tifa minima) –
кўп йиллик бўйлари кичкина, майда ўсимлик бўлиб, ариқ,
закан, дарё қирғоқларида кўп ўсади. Мол – қўйлар яхши ейди. Хилма – хил корзинкалар,
пақирчалар, қутичалар ясалади.
1.
Сузувчи ғиччак
(Potamogeton natаns)
2.
Бўғимдор ғиччак
(Potamogeton hodosus poir ex Lam)
1.
Сув бетида сузувчи барглари эллипссимон, тухумсимон ёки бироз узунчоқроқ
4-5 см ли, туби юраксимон, дарёларни оқар сувларида ўсади.
2.
Сувга чўккан барглари тезда парчаланиб кетади. Илдизи поялари кучли
ривожланган. Булар ҳам юқоридаги сузувчи ғиччакка ўхшаш оқар сувларда кўп ўсади.
Баргларини пояга яқин қисқа бандли бўлишлиги билан ажралиб туради.
Эркак қамиш
(Еrianthus ravennae)
– бу илдиз пояли, чим ҳосил қилиб ўсувчи кўп
йиллик ўсимлик. Пояси қаттиқ, бўйи 3-4 м гача, баргларининг узунлиги 50-100 см, эни 1,5
см, чеккалари дағал. Ариқ, сой, дарё бўйларида кўп ўсади.
Череда ёки учбарг
(Bithens triopatra)
– дарё, сой, закан қирғоқларида, куруқроқ
эски лойқаларда ўтлоқзорлар ҳосил қилиб ўсади. Бўйлари 25-30 см, барглари тухумсимон
узунчоқроқ, йирик аррасимон қирқилган, қимматбахо доривор ўсимлик. Иссиқ ўтган, яра
тошган болаларни череда қайнатилган сувини совутиб чўмилтиради.
Ёввойи арпалар
(Hordeum bulbosum)
– бўйи 80-100 см атрофида бўлади. Тик ўсади.
Ариқ, закан, дарё қирғоқларида ўтлоқ ўсимликлар таркибига киради. Мол – қўйлар яхши
ейди. Бу кўп йиллик пиёзбошли ёввойи арпа бошқа турлар ичида энг каттаси
ҳисобланади.
Сув қалампир
(Poligonum gidropiper) –
бўйи 26 см, пояси қизғиш, барглари
ланцентсимон, ўткир учли. Баргларида қора нуқтасимон безлари бор. Сув ҳавзалари
қирғоқларида, зовурлар ичида, дарё бўйларида кўп ўсади. Доривор ўсимлик ҳисобланади.
Сув ғов курмаги
(Е. orizoides (Ard) Koss)
– бу бир йиллик ўсимлик бўлиб, бўйи 50-
120 см. Вегататив жуда тез кўпаяди. Шолипояларда бегона ўт сифатида кўп учрайди.
Якан (
Juncos gerardii)
– ариқ, зовур, дарё қирғоқларида ўтлоқзорлар ҳосил қилиб
ўсади. Уй ҳайвонлари яхши ейди.
Хилол
(Cipperus orizoides) –
дарё, сой, зовур, ариқ сувларининг қирғоқларида ўсади.
Илдизлари кучли ривожланган бўлиб, илдиз туганагига эга [3, 125-218 -б, 5, 124-249 -б].
Ҳулоса қилиб айтганда Қорадарё ҳавзасида ўзига хос ўсимликлар турлари
тарқалган. Юқори қисмида дарахт бута ўсимликлари кўпроқ учраса, ўрта ва қуйи
қисмларида кўп йиллик ўт ўсимликлари кўпчиликни ташкил этади.
Қорадарё ҳавзаси ҳозирги кундаги экологик ҳолати ёмон аҳволда. Мавжуд
табиий тўқай, кўллар йўқ қилиниб, маданий экинзорларга айлантирилмоқда. Натижада
тупроққа турли кимёвий минерал ўғитлар солиниши; ёввойи ўсимликларга қарши
заҳарли химикатлар қўлланилиши, турли саноат чиқиндилари табиий экотизмни издан
чиқариб юбормокда. Мавжуд тўқайзорлани сақлаб қолиш, янги тўқайзорлани барпо этиш
билан кўплаб ҳайвон ва ўсимликларни биохилма – хиллигини сақлаб қолган бўламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: