Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги


АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ ТАБИИЙ-ГЕОГРАФИК ҲУДУДЛАРГА



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   292
Bog'liq
1-392

 
АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ ТАБИИЙ-ГЕОГРАФИК ҲУДУДЛАРГА 
БЎЛИНИШИ 
Мамажонов Мўминжон 
г.ф.н., доцент 
Андижон давлат университети 
Аннотация: Ушбу мақолада Андижон вилоятини табиий географик ҳусусиятларига кўра 
подрайонларга бўлиниши ҳусусида фикр юритилган 
Калит сўзлар: Подрайон, водий, ички сувлари, тупроқ, ўсимлик, ҳайвонот олами 
Abstract: 
This article discusses the division of the Andijan region into the continuation of the 
genus in accordance with its natural geographical characteristics. 
Key words: 
Subarea, valley, inland water, soil, plant, animal world 
 
Андижон вилоятини бир қанча хусусиятларига кўра 5 та табиий-географик 
подрайонларга бўлиш мумкин. Жумладан: 1. Марказий Андижон, Олтинкўл туманлари ва 


157 
Андижон шаҳри; 2. Шимолий Избоскан ва Пахтаобод туманлари; 3. Жанубий Марҳамат
ва Булоқбоши туманлари; 4. Шарқий Хўжаобод, Жалолқудуқ ва Қўрғонтепа туманлари; 
5. Ғарбий Асака, Шаҳрихон, Бўз, Балиқчи, Улуғнор туманларига бўлинади. 
Марказий подрайон ҳудудлари асосан текисликлардан, Қорадарё ва Андижонсой 
водийсидан ҳамда Отчопар адирларининг бир қисмини ўз ичига олади. Бу ҳудудда 
иқлимий хусусиятлар атрофга нисбатан ёғинларнинг миқдорий жиҳатдан 150-200 мм.дан 
300 мм.гача тушиши билан, ҳавонинг ҳарорати ёз ойларида юқори ҳарорат 44
0
гача, паст 
ҳарорат эса -26
0
гача пасайиши билан, шамоллар асосан ғарбий ва жануби – ғарбий 
йўналишда эсиши билан характерланиб у агроиқлимий районлаштириш нуқтаи назардан 
шимоли – шарқий (Андижон) районлар гуруҳига киради. Бу кичик подрайонда
вегетация даврида йиллик ҳарорат йиғиндиси 3500-4000 С

гача етиши қишлоқ хўжалиги 
соҳасида жуда ҳам қулай шароитнинг шаклланишига имкон беради. Андижон 
вилоятининг бундай агроиқлимий хусусиятга эга бўлишида унинг Турон провипциясида 
жойлашганлигидадир. Марказий подрайонда қишки ҳарорат мўътадил совуқ бўлиб, -15
0
дан -20
0
гача баъзи вақтларда совуқнинг ўртача кучи -20
0
дан -25
0
гача пасайиши 
кузатилган бўлиб, бу асосан январь ойига тўғри келган. 
Подрайоннинг денгиз сатҳидан баландлиги 472 метрдан шарққа томон кўтарилиб 
бориб 857 метргача ўзгариб боради, ер юзасининг бундай ўзгариб бориши натижасида 
ҳудуднинг бошқа компонентлари ҳам ўзгаришга сабаб бўлади. Марказий подрайоннинг 
ирригация ва мелиорация ҳолати бевосита Қорадарё ва Андижонсойнинг водийсида 
жойлашганлиги ҳудуд ландшафтининг маданийлашишига катта таъсир кўрсатган бўлиб, 
суғорма деҳқончиликни яхши ривожлантирган, ундан ташқари Усмон Юсупов номидаги 
Катта Фарғона канали, Асака ташламаси ва бир нечта муҳим ариқларнинг оқиб ўтиши 
ирригация тўрини анча қалинлаштиради, суғориладиган ер майдонларида кенг миқёсда 
суғориш ишларини амалга ошириш имконини беради. Ер ости сувларининг катта зонаси 
мавжуд бўлиб, уларнинг минерализация даражаси Олтинкўл, Куйганёр, Хортум, Андижон 
атрофларида 1 литр сувда 1 граммгача бўлса, Отчопар атрофларида 3-10 грамм литрга 
етади. Подрайонда ўтлоқи соз аллювиал, типик, бўз, оч тусли бўз, ботқоқ ўтлоқи 
аллювиал, бўз-ўтлоқи, ўтлоқи-бўз тупроқлар тарқалган бўлиб, унда ҳосилдорлик, 
унумдорлик юқори бўлади. Марказий подрайондаги Андижон тумани тупроғининг 32,5% 
оғир қумлоқи ва лойли, 59,0% ўрта қумлоқи, 8,2% енгил қумлоқи ва 0,3% қумлоқ-қумли 
тупроқларни ташкил этади, шўрланганлик даражаси эса 80,8% шўрланмаган соф тупроқ, 
17,8% кучсиз шўрланган, 1,3% ўртача шўрланган, 0,1% эса кучли шўрланган ҳисобланади. 
Бу кўрсаткичлар тупроқ ҳолатининг жуда яхши эканлигидан далолатдир. 
Марказий подрайоннинг ўсимлик олами ҳақида гапирганда ҳудуднинг деярли барча 
қисми ўзлаштирилиб маданий ландшафтга айлантирилган ва суғорма деҳқончилик амалга 
оширилаётганлиги туфайли, асосан, воҳаларнинг маданий ўсимликлари ўсади, лекин 
Отчопар адирларида қисман бўлса-да эфемер ва эфемероид, чала чўллар ўсимликлари, 
адир ёнбағирларида янтоқ, шўра, шувоқ, бурчак боғ ва токзорларнинг ораларида, йўл ва 
ариқ ёқаларида бурчак, ширин мия, аччиқ мия ўсимликлари учрайди. Бу жойларда энг 
оммабоп ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлардан аччиқ шувоқ, бўёвчи руяон, 
ипсимон наъматак, икки уяли қичитқи ўт ўсимликлари ҳам ўсади. Зоогеографик нуқтаи 
назардан қаралганда, асосан судралиб юрувчилардан чипор илон, калтакесак, 
кемирувчилардан сичқон, каламуш, тулки, қушлардан мусича, майна, чумчуқ, ҳакка, 
қарға, ола қарға каби ҳайвон ва қушлар яшайди. Бу подрайонда текислик, адир, адир 
оралиғи, сой ва дарё терассаларидан ҳосил бўлган ҳамда шаҳар ландшафтлар мавжуд, 
асосан, маданий ландшафтларни кўрамиз. Адирлар ўзлаштирилиб терасса усулида 
боғдорчилик ва узумчилик ривожлантирилмоқда. Подрайон экологияси вилоятнинг 
бошқа ҳудудларига нисбатан мураккаброқ, сабаби бу ерда вилоят маркази Андижон 
шаҳри жойлашган бўлиб, вилоятнинг саноат маркази ҳамдир. Бу ерда ўнлаб завод, 
фабрикалар, қўшма корхоналар, маданий-маиший соҳалар ривожланган. Ундан ташқари 
аҳоли сони ва зичлигига кўра бошқа туман ва шаҳарларга қараганда бир неча маротаба 


158 
юқори, транспорт воситаларининг сони кўплиги улардан чиқаётган чиқинди ва исгазлар 
подрайон табиатига, жумладан, ҳавога, сувга, тупроқга ва ўсимлик ҳамда ҳайвонот 
оламига, энг аввало, инсонга салбий таъсир кўрсатади. Андижон шаҳрида табиатни 
ифлослантирувчи моддаларнинг нисбатига баҳо берадиган бўлсак, 100%га нисбатан 
саноат чиқиндиларининг улишига 14,2% тўғри келса, автотранспортнинг ҳиссасига 85,8% 
тўғри келади. Шаҳар атмосферасининг ифлосланиш даражаси ва унинг таркибидаги турли 
моддаларнинг таркиби қуйидагича: аммиак 1,35, чанг 0,59, азот диоксиди 0,39, углерод 
оксиди 0,19, олтингугурт диоксиди 0,13% ни ташкил этади, юқорида Андижон шаҳри 
атмосфераси ифлосланиши индексининг 5 та компоненти миқдори келтирилган. 
Вилоят ҳудудидан оқиб ўтадиган сув ҳавзаларининг ифлосланиш даражаси сув 
юзаси мониторинги створлари бўйича: Андижон сув омбори кузатув постларида сувнинг 
ифлосланиши ўрганилганда, сувнинг таркибидаги бешта компонентларнинг миқдори
қуйидагича эканлиги аниқланди: Сувнинг ифлосланиш индекси Ciu 0,81 га нисбатан 
нитритлар 0,9, мис 1,1, феноллар 1,0, кислороддан кимёвий фойдаланиши 0,3, 
минералланиш 0,4% ни ташкил этади, бу компонентлар Қорадарёнинг кузатув постларида 
ўрганилганда, нитритлар 0,5, мис 1,0, феноллар 1,0, кислороддан кимёвий фойдаланиш 
0,6, минераллашиш даражаси эса 0,7 % кўрсатилганлиги аниқланди. Сувнинг экологик 
ҳолати табиий тозаланиш жараёнида ўзгариб турар экан. Сувнинг ифлосланиш 
индексининг ўртача қиймати бўйича Қорадарё сувининг яроқлилик даражаси 0,98 га тенг 
бўлиб, бу кўрсаткич сув сифатининг ижобийлиги дан далолат беради.
Шимолий подрайон – Избоскан, Пахтаобод туманлари вилоятнинг шимолида 
жойлашган бўлиб, ер юзасининг тузилишига кўра бошқа подрайонлардан фарқ қилади. 
Избоскан туманининг Тўрткўл қишлоғи атрофларида ер юзасининг баландлиги 444 
метрни ташкил этса, Пахтаобод туманининг Қирғизистон Республикаси Жалолобод 
вилоятининг Қўчқор Ота, Бурганди қишлоқлари атрофидаги шимолий чегараси 
атрофларида 800 метрни ташкил этади. Подрайоннинг қолган ҳудудларида рельеф деярли 
текисликлардан иборат. Кайнозой эрасининг тўртламчи давр ётқизиқлари билан 
қопланган бўлиб сейсмиклик даражаси ясси, кучсиз, тўлқинсимон ҳамда асосан ҳозирги 
ёшдаги ёш сокол ва аккумулятив террасалардан иборат водийларни ўз ичига олади, 
подрайонда ер қимирлаш кучи 3-4 бални ташкил этади, ер силкинишлари асосан баҳор 
фаслига тўғри келади. Иқлими кескин континентал, ҳаво ҳарорати ёзда +40
0
С ва ундан 
юқори, қишда энг паст ҳарорат -30
0
гача (Туячи қишлоғида кузатилган) пасайган. 
Ёғинлар миқдори жануби-ғарбдан шимоли-шарққа қараб ўзгариб, 200-300 мм дан 300 мм 
ва ундан кўп ёғин тушади. Ёғинлар баҳор-қиш ойларида ёғади. Шамол йўналиши шарқий 
ва жануби-шарқий бўлиб, бу подрайон агроиқлимий нуқтаи назардан шимоли-шарқий 
(Андижон) районлар гуруҳига киради ва йил давомида вегетация даврининг гидрометрик 
тавсифи бўйича 3500-4000 С
0
дан 4400-4900 С
0
гача мусбат ҳарорат йиғиндисига тенгдир, 
намлик эса 41% дан 51% гача ўзгариб туради. Избоскан ва Пахтаобод туманлари 
жойлашган ҳудуднинг ирригацион системаси жуда яхши ривожланган подрайон 
ҳисобланади. Бу ердан Майлисой, Тентаксой дарёлари, Катта Фарғона канали, Пахтаобод 
канали ўнлаб анҳор ва ариқлар оқиб ўтади. Аҳолини сувга бўлган эҳтиёжини тўла 
қондиради. Ҳудудда ер ости сувлари конлари мавжуд бўлиб, вилоятнинг 61-рақамдаги ер 
ости сувлари кони жойлашган. Ер ости сувларининг минерализация даражаси 1 г/литрдан 
кам бўлиб, истеъмолга яроқли ҳисобланади. Бу сувдан подрайон аҳолиси тўла 
фойдаланади. 
Шимолий подрайонда оч тусли бўз, бўз-ўтлоқи, ўтлоқи-бўз, ўтлоқи соз-аллюувиал 
тупроқлар тарқалган бўлиб, механик таркибига кўра Избоскан туманида 57,0% оғир қумли 
ва лойли, 28,6% ўрта қумли, 13,7% енгил қумли, 0,7% қумлоқ-қумли тупроқлар, 
Пахтаобод туманида эса оғир қумоқли валойли 52,7% ни, ўрта қумоқли 38,6% ни, енгил 
қумоқли эса 8,7% ни ташкил этади. Суғориладиган тупроқларнинг сифат баҳоси жуда 
яхши. Тупроқларнинг шўрланиш даражасига кўра Избосканда шўрланмаган тупроқ 


159 
81,2%, кучсиз шўрланган тупроқ 16,3% ни, ўртача шўрланган 2,2% ни, кучли шўрлангани 
эса 0,3% ни ташкил этади. Бу тупроқнинг жуда соф тупроқ эканлигини кўрсатади. 
Ўсимлик олами деярли маданий ўсимликлардан иборат бўлиб, геоботаник 
районлаштириш бўйича Фарғона подпровипцияси Фарғона округига киради. Асосан тоғ 
этаги текисликлари ва тоғ олди ҳисобланиб, шўра-эфемер, шўра-шувоқли, юзага чиқиб 
қолган гипссимон жинсларда сийрак турли ўтли шўра ҳамда воҳаларнинг маданий 
ўсимликлари: (шўра, шувоқ, янтоқ, аччиқ мия, ширин мия, ялпиз, яйирбош) ва турли 
ўтсимон ўсимликлар ўсади. Энг оммабоп ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлардан 
аччиқ шувоқ, мушукўт, оддий досторбош, сумбул мармарак, туркистон арслон қуйруғи, 
тубулға баргли досторбош, супургисимон шувоқ каби ўсимликлар ҳам учрайди. 
Бу подрайонда асосан судралиб юрувчилардан чипор илон, калтакесак, тошбақа, 
кемирувчилардан мусича, қалдирғоч, чумчуқ, майна, ёввойи кабутар, укки, туркистон оқ 
лайлаги, сут эмизувчилардан тулки, қуён ва бошқалар яшайди. 
Ландшафти суғориладиган ерлар ва мелитеб (уй-жой, йўл, ижтимоий объектлар) 
қуришга мўлжалланган ҳудудлардан иборат бўлиб ўзлаштирилган маданий ландшафт 
ҳисобланади, бу жойда, асосан, замонавий деҳқончилик ва боғдорчилик соҳалари 
ривожланган. Ҳудуднинг экологик ҳолати деярли яхши. Оқар сув ҳавзаларининг сувлари 
тозалиги жиҳатдан анча юқори, сувлардан истеъмол учун ва бошқа соҳаларда 
фойдаланиш анча яхши, тупроғи шўрланмаган, ер ости сувлари анча чуқурда, тупроқнинг 
шўрланишига таъсир этмайди, тупроқнинг донадорлик ва ҳосилдорлик хусусиятлари 
юқори, механик таркиби яхши, бу ерда Избоскан ўрмон хўжалиги ҳамда Катта Фарғона 
канали қирғоқларида дарахтзорлар мавжуд бўлиб, улар қўриқланадиган зоналарга киради. 
Сув ҳавзаларида мавжуд балиқлар, қушлар – ҳаммаси табиат компоненти сифатида ҳимоя 
қилинади ва улардан оқилона фойдаланилади. Экин майдонлари экологик ҳолатининг 
яхшилиги тупроқларининг 98% шўрланмаганлигида ўз аксини топади. 
Жанубий подрайонга – Марҳамат, Булоқбоши ҳамда Асака туманлари киради. Унинг 
ер юзасининг тузилиши (рельефи) ғарбдан жанубга ва жануби-шарққа томон кўтарилиб 
боради. Асака туманининг жануби-ғарбий қисмида ер юзасининг баландлиги денгиз 
сатҳига нисбатан 486 метрга тенг бўлса, у Асака адирликларида 659 метрни, Марҳамат 
туманининг Полвонтош, Қораадир тоғларида 800 метрни, Қорачатир тоғларининг 
шимолий ёнбағирларида 1200 метрни ташкил этади. Булоқбоши туманидаги 
Ширмонбулоқ тоғлари баландлиги 1400-1500 метрни ташкил этади. 
Марҳамат – Булоқбоши ҳудудлари 8 баллик, Асака эса 9 баллик зонага киради, 
магнит майдони анамалияларининг жадаллиги эса салбий ҳисобланади. Подрайон
иқлими вилоят иқлими таркибида ёзда ўртача ҳаво ҳарорати +28
0
С ни ташкил қилса, 
қишда -1
0
С га тенг, энг юқори ҳарорат 44
0
С ва ундан юқори бўлса, энг паст ҳарорат -26
0
С 
пасайганлиги кузатилган. Ёғинлар асосан баҳор ва қиш фаслларига тўғри келиб, Асакада 
150-200 мм, Марҳамат ва Булоқбошининг шимолида 200-300 мм бўлса, жанубий қисмида 
300 мм дан кўп ёғин тушади. Шамоллар асосан ғарбий шамоллар бўлиб, тоғ олди 
ҳудудларида тоғ-водий шамоли кўп эсади. Агроиқлимий нуқтаи назардан жануби-шарқий 
районлар гуруҳига киради. Ўзбекистон Республикаси бўйича вегетация даврининг 
гидрометрик тавсифи бўйича мусбат ҳароратларнинг йиғиндиси 4000
0
-4400
0
дан 4400
0
-
4900
0
гача етади, намгарчилик қурғоқчил, 0,30-0,50% ни ташкил этади. Ирригация тури 
унча қалин эмас, подрайоннинг шимолидан Шаҳрихонсой, жануб ва жануби-шарқидан 
Ф.Шамсуддинов номидаги жанубий Фарғона канали оқиб ўтади, Шаҳрихонсой ўзанида 
Асака адир сув омбори қурилган бўлиб, маҳаллий аҳамиятга эга. Ундан ташқари ўнлаб 
анҳор ва маҳалла ариқлари мавжуд. Бу сув иншоотлари аҳолининг сувга бўлган 
эҳтиёжини қондиришга, қишлоқ хўжалик ерларини суғоришга ва кўплаб саноат ишлаб 
чиқариш корхоналарини сув билан таъминлашга хизмат қилади. Ҳудуднинг мелиоратив 
ҳолатини яхшилаш учун кўплаб ёпиқ ва очиқ дренажлар қилинган бўлиб, ер ости 
сувларини доимий равишда чиқариб туради. Ер ости сувларининг минерализация 


160 
даражаси Марҳамат ва Асака туманларида 1 литр сувда 3-10 граммни ташкил этса, 
Булоқбошида 1 граммга етади. 
Тупроқлари типик бўз, бўз-ўтлоқи, ўтлоқи-бўз, ўтлоқи соз-аллювиал ҳамда оч тусли 
бўз тупроқдан иборат бўлиб, Асакада 70,1% шўрланмаган, 23,8% кучсиз шўрланган, 3,9% 
ўртача шўрланган, 2,2% кучли шўрланган тупроқлар бўлса, Булоқбошида шўрланмаган 
59,8%, кучсиз шўрланган 34,3% ва ўртача шўрланган 5,1% ни ташкил қилади кучли 
шўрланган жойлар 0,8% га тенг. Бу кўрсаткич Марҳамат туманида қуйидагича: 
шўрланмаган жойлар 55,7% ни, кучсиз шўрланган 39,1% ва ўртача шўрланган ерлар 4,5% 
ташкил этади. Механик таркиби оғир қумли ва лойли, асосан, ўрта қумли донадор 
хусусиятга эга бўлиб, яхши ишлов бериш осон, ҳосилдорлиги эса юқори. Геоботаник 
районлаштириш нуқтаи назаридан Фарғона подпровинцияси, Фарғона ошруги 
ўсимликлари ўсади, жумладан, воҳаларнинг маданий ўсимликлари, эфемер-эфемероид 
чала-чўл ўсимликлари, тоғ олди ва паст тоғларнинг ўтлари, ҳамда шувоқли чала чўл 
ўсимликларини кузатиш мумкин. Асака тумани Асака адирларида, Марҳамат туманининг 
Ровот қишлоғи атрофидаги адирликларда эфемер ва эфемероид чала чўллар ўсимликлари 
ўсади, Марҳаматнинг жанубида Қора-Чотир тоғларининг шимолидаги Улуу – толарнинг 
Марҳамат тумани қисмидаги тоғларда тоғ олди ва паст тоғларнинг бўлиқ ўтлари ва 
шувоқли чала чўл ўсимликлари ўсса, Булоқбоши тоғларида ўрмон хўжалигида кенг 
баргли дарахтлар ва буталар ўсади, подрайоннинг қолган қисмларида воҳа маданий
ўсимликлари ўсади. Ўсимликлар орасида энг оммабопи ёввойи ҳолда ўсадиган доривор 
ўсимликлардан дағал қизилпойча, супургисимон шувоқ, тубулға баргли досторбош, оддий 
туятовон каби ўсимликлардан иборат. Ҳайвонот дунёси ҳам бошқа подрайонлардан оз 
бўлса-да фарқ қилади. Булоқбоши, Ширмонбулоқ зонасида эчкамар, чипор илон, тошбақа, 
типратикан, кескалтириклар, чиябўри, тулки, ёввойи қуён, паррандалардан чумчуқ, 
мусича, майна, бургут, укки, сув ҳавзаларида маринка балиғи кабилар яшайди. Бу ҳудудда 
асосан маданий ландшафт бўлиб, аллювиал-пролювиал ётқизиқлардан ҳосил бўлган 
текисликлар, терасса шаклига келтирилган адирликлар, тоғ олди ва паст тоғлардан иборат. 
Табиатни муҳофаза қилиш бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, шу дастур 
асосида ноёб ўсимлик олами ва ҳайвонот дунёси муҳофазага олинган. Ундан ташқари тоғ 
олди ва тоғ ландшафтини сақлаб қолиш масаласига катта эътибор берилмоқда. 
Экологияси вилоятнинг бошқа ҳудудларига нисбатан анча яхши. Атмосфера ҳавоси тоза, 
тупроқнинг 80,8%и шўрланмаган, сувнинг сифати тоза. 
Шарқий подрайон Хўжаобод, Жалолқудуқ ва Қўрғонтепа туманларидан иборат 
бўлиб вилоятнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган. Майдони 1,13 минг км
2
га тенг, 
яъни вилоят умумий майдонининг 1/4 қисмини эгаллаб, ҳудуднинг шимол, шарқ ва 
жануби-шарқий томонлари Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти билан, жануби-
ғарбий ва ғарбида Булоқбоши ва Андижон туманлари билан, шимоли-ғарбда Пахтаобод 
тумани билан чегарадош. Ер юзасининг тузилиши ғарбдан ва жануби-ғарбдан шарққа 
томон кўтарилиб боради. Ҳудуднинг асосий қисми текисликлардан иборат бўлиб, денгиз 
сатҳига нисбатан 500-600 метрни ташкил этади. Хўжаобод туманининг Манак, Карнайчи, 
Имомота қишлоқлари ҳудуди 800-1200 метргача кўтарилиб бориб Қиртоштов тоғининг 
баланд нуқтаси 1545 метрни ташкил этади. Жалолқудуқ туманининг Жанубий Оламушук, 
Ёрқишлоқ атрофлари 919 метрдан 1100 метргача баланд, Қўрғонтепанинг Султонобод 
қишлоғининг баландлиги 911 метрга тенг бўлса, Хонободдаги Қоратоғнинг баландлиги 
1350 метрни ташкил этади. Ҳудуд рельефининг бундай хусусияти вилоятнинг бошқа 
жойларига нисбатан ўзига хослигини кўрсатади. Албатта, бундай хусусият табиий 
шароитининг шаклланишига ҳам бевосита таъсир этади. Шарқий подрайоннинг геологик 
тузилиши асосан тўртламчи даврда шаклланган бўлса-да, унинг жануби ва шарқида 
Девон, илур, Бўр давр ётқизиқлари ҳам учрайди, уларнинг давомийлиги 1 млн. йилдан 70 
млн. йилгача давом этган. Ер юзасининг структурали текисланган юзалари эрта 
плейстосен ёшидаги, ясси ёки кучсиз тўлқинсимон, аллювиал-пролювиал ғилоф билан 
қопланган бурмали авнтиклинал ва моноклинал баланд тоғ олди, кечки плиотсен қўйиқ 


161 
парчаланиш билан бурчали палохса ва палохса ўртача баланд тоғ тизмалари давом этган 
ва ясси ёки кучсиз тўлқинсимон бўлиб, унча мураккаб бўлмаган рельеф шакллари 
тарқалган. Ҳудуднинг шимоли-шарқий қисмларида магнит майдони анамамияларининг 
жадаллик даражаси 50 дан 200 гача бўлиб, ижобий кўрсаткичга эга бўлса, унинг жануби-
шарқида -50 дан -100 гача салбий кўрсаткичга эга. Ҳудуд эҳтимоли бор зоналарга киради. 
Подрайоннинг жойлашган географик ўрни, ер юзасининг тузилиши, ҳаво массаларининг 
йўналиши, такрорланиши каби омиллар таъсирида иқлим хусусиятлари вилоятнинг бошқа 
жойларига нисбатан фарқ қилади. Ёзнинг ўртача ҳарорати +26

С бўлса қишники -2
0
С га 
тенг. Ҳароратнинг максимум даражаси +41
0
С, минумим даражаси эса -28
0
С ни ташкил 
этган. Бу кўрсаткичлар доимий эмас. Қўрғонтепа метеорологик станциясининг олиб 
борган кузатишлари натижасига кўра кузатувлар даври 50-75 йилни ташкил этади. 
Ёғинлар Хўжаобод, Охунбобоев атрофларида 200-300 мм. ни ташкил этса, Манак, Бештол, 
Жанубий Оламушук, Қўрғонтепа, Қорасув, Дардоқ ва Хонободда 300 мм. дан кўп ёғин 
тушади. Ёғинлар асосан баҳор ва қиш фаслларида ёғади, шамолларнинг йўналиши ғарбий 
бўлиб, баҳор ойларида кўп эсади. 
Шарқий подрайон агроиқлимий хусусиятларига кўра шимоли-шарқий (Андижон) 
районлар ҳамда жануби-шарқий районлар гуруҳига киради. Бу ерда йиллик мусбат 
ҳароратлар йиғиндиси шимоли-шарқида 3500-4000
0
С дан 4400-4900
0
С гача бўлса, 
жануби-шарқда 4000-4400
0
С дан 4400-4900
0
С гача йиғилади. Қишки ҳарорат эса 
шимоли-шарқда -200-500
0
С майин совуқдан 1-200
0
С гача жуда майин ҳолати кузатилади. 
Подрайоннинг бундай агроиқлимий хусусияти ҳудудда қишлоқ хўжалиги соҳасининг 
деярли барча тармоқларини яхши ривожлантириш имконини беради. Айниқса, 
пахтачилик, дончилик, пиллачилик, боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик 
соҳалари жуда яхши тараққий этган бўлиб, ҳосилдорлиги юқори.
Шарқий подрайоннинг ирригация ва мелиорация ҳолати бу ҳудуддан оқиб ўтадиган 
ирригация тармоқлари ҳисобланган Қорадарё, Қорағунон, Оқ- Бура дарёлари, 
Андижонсой, Шаҳрихонсой сойлари, Жанубий Фарғона, Қатортол, Янги Кўтарма 
каналларининг оқиб ўтиши, ундан ташқари маҳаллий аҳамиятга эга бўлган анҳорлар, 
ариқлар ирригация тўрини ташкил этиб, ҳудуднинг сувга бўлган эҳтиёжини тўла 
таъминлайди. Оқиб ўтадиган сув ҳавзалари сувларинг Қўрғонтепа, Жалолқудуқ, 
Хўжаобод туманлари аҳолисини, қишлоқ хўжалигини, саноатини, ижтимоий соҳаларни 
ривожлантиришга сарфлайди. Подрайонда жами суғориладиган ер майдони 64,3 минг 
гектарни ташкил этади. Ер ости сувларининг минерализация даражаси Хонобод, Дардоқ, 
Ойим, Жанубий Оламушук атрофларида 1 литрда 3-10 граммгача бўлса, Қўрғонтепа, 
Қорасув, Охунбобоев, Бештол, Хўжаобод, Манак аҳоли манзилгоҳларида 1 граммгачани 
ташкил этади. Ҳудудда республика ер ости сув конларининг 64 кони жойлашган бўлиб, ер 
ости сув захираларига анча бой. 
Тупроғи асосан маданий тупроқлардан иборат бўлиб, ўтлоқи соз-аллювиал, бўз-
ўтлоқи, ўтлоқи-бўз, типик бўз, тўқ тусли бўз, типик бўз, очилиб қолган туб жинслар ва 
қум-шағалли ётқизиқлар тарқалган. Уларнинг механик таркиби Жалолқудуқда 44,3%, 
Қўрғонтепада 43,3%, Хўжаободда 21,1% тупроқ оғир қумли ва лойли, Жалолқудуқда 
23,6%, Қўрғонтепада 47,9%, Хўжаободда 49,5% тупроқ ўрта қумли, қолган қисмлари эса 
енгил қумли ва қумлоқ-қумли бўлиб, тупроқ структурасининг ижобийлигини кўрсатади. 
Тупроқнинг шўрланиш даражаси Жалолқудуқ туманида 25,5% шўрланмаган, 54,6% 
кучсиз шўрланган, 22,5% ўртача шўрланган, 2,4% эса кучли шўрланган. Бу кўрсаткичлар 
Қўрғонтепа туманида 78,0% шўрланмаган, 20,8% кучсиз шўрланган, 1,2% эса ўртача 
шўрланган бўлса, Хўжаобод туманида шўрланмаган майдон 79,5%, кучсиз шўрланган 
17,5% қолгани эса ўртача шўрланган ҳудудларга киради. Албатта, тупроқнинг бундай 
даражаси тупроқдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради. Тупроқнинг умумий 
сифатига баҳо берадиган бўлсак, 2,7% жуда яхши, 39,6% яхши, 37,9% ўртача, 19,7% 
ўртачадан паст кўрсаткичга эгадир. 


162 
Шарқий подрайон ҳам ўз навбатида деярли тўла ўзлаштирилган бўлиб, бу ерни 
ўсимлик қоплами бир оз бўлса-да марказий, шимолий, жанубий, айниқса, ғарбий 
подрайонларга 
нисбатан 
фарқ 
қилади. 
Жалолқудунинг 
Жанбий 
Оламушук, 
Қўрғонтепанинг Хонобод ҳудудларида эфемер-эфемероид чала чўл ўсимликлари ўсса, 
территориянинг қолган жойларида аксарият воҳаларнинг маданий ўсимликлари ўсади. 
Энг оммабоп ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлардан оддий туятовон, оддий 
дасторбош, сохта ёнтоғ, сунбул мармарак, биберештеун досторбоши, тулкисимон 
арслонқуйруғи, дағал қизилпойга, супургисимон шувоқ каби ўсимликлар ҳам ўсади. Ариқ 
бўйларида, йўл четларида, боғ ва токзорларда ҳам шўра, мачин, мия янтоқ, бурганди; 
қирларда эса лола, лолақизғалдоқ, сонсоргул, қоқиўт, ялпизлар ўсади. Ҳайвонларидан 
Хонободда тўнғиз (ёввойи чўчқа), чия бўри, тулки, ёввойи мушук, судралиб 
юрувчилардан кулранг эчкиэмар, тошбақа, чипор илон, калтакесак; қушлардан туркистон 
оқ лайлаги, бургут, лочин, қийғир, майна, мусича, дала чумчуғи, ёввойи кабутар, 
қалдирғоч, кўк қарға, олақарға, ҳакка ва бошқа кўпгина қушлар, сув ҳавзаларида сазан, 
маринка, туркистон лаққа балиғи яшайди. 
Ҳудуд ландшафти ўзлаштирилган маданий, адир, тоғ олди, паст тоғлар, тоғ оралиғи 
ботиқлари, 
адир 
орти 
текисликлари, 
дарё 
водийларига 
бўлинади. 
Маданий 
ландшафтларда, 
асосан, 
деҳқончилик, 
боғдорчилик, 
узумчилик, 
полизчилик, 
сабзавотчилик ривожланган. Адир ва тоғ олди зоналарида терасса усулида боғдорчилик 
ривожлантирилган. Табиатни муҳофаза қилиш бўйича жуда кўплаб тадбирий чоралар 
режалаштирилиб, уларни бажариш бўйича амалий ишлар қилиняпти. Жумладан, 
атмосфера ҳавосининг, сув ҳавзаларининг, тупроқларининг, ўсимлик ва ҳайвонот 
оламининг муҳофазасига катта эътибор берилиб, ёш авлодга, кенг жамоатчиликка 
тушунтириш ишлари олиб бориляпти. Натижада табиатни соф ҳолда сақлашга 
эришиляпти. Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан подрайонда 
яшайдиган лочин, туркистон оқ лайлак, маллабош, лочин (саҳро лочини), итолғи, бургут; 
кулранг эчкиэмар; сув ҳавзасида яшайдиган туркистон лаққа балиғи; ўсимликларидан 
жовгаза лоласи, ундан ташқари ўрмон, хўжалигида мавжуд кўпгина ўсимлик ва ҳайвонот 
олами муҳофазаланади. 
Шарқий подрайонда экотуризмни, умуман, туризмни ривожлантириш имкониятлари 
катта. 
Хўжаободда 
Манак, 
Карнайчи, 
Имомота, 
Дилкушод 
қишлоқларидаги, 
Жалолқудуқда Жанубий Оламушук, Қиличмозор, Далварзин, Ойим, Қўрғонтепадаги 
Дардоқ, Султонобод, Хонобод, Қорасув, Тополино, Жийда булоқ, Фозилмон ота, шаҳар ва 
қишлоқларидаги Қорадарё, Андижонсой, Шаҳрихонсой, Қорағунон, Жанубий Фарғона 
канали ва бошқа сув ҳавзалари бўйларидаги рекрацион ресурслари ҳудудда аввало 
маҳаллий, қолаверса, халқаро туризмнинг, экотуризмнинг ривожланишига кенг имкон 
беради. Шу нуқтаи назардан қуйидаги туристик маршрутни жорий қилса бўлади. 
Андижон – Хўжаобод – Карнайчи – Манак – Дилкушод – Имомота -Андижон; Андижон – 
Охунбобоев – Қиличмозор - Жанубий Оламушук –Ойим – Далварзин – Тешиктош - 
Андижон; Андижон – Охунбобоев –Қўрғонтепа – Қорасув – Султонобод – Тополина – 
Хонобод - Фозилмон Ота бу йўналишлар бўйича ҳам тарихий, ҳам маданий ва табиат 
ёдгорликларини кўриш, зиёрат қилиш ва маданий дам олиш имконига эга бўлади.
Ғарбий подрайон Шаҳрихон, Бўз, Балиқчи ва Улуғнор туманларини ўз таркибида 
бирлаштириб, вилоят умумий майдонининг 1,25 минг кв.км майдонини ташкил этади, 
аҳолисини 457,7 минг нафари шу подрайонда яшайди. 
Бу подрайоннинг географик ўрни вилоятнинг ғарбий қисмига, текислик чўл 
зоналарига, тўғри келади. Ер юзасининг тузилиши ғарбидан-шарқига қараб ҳам, 
шимолидан-жанубига қараб ҳам унча катта фарқ қилмайди. Улуғнор туманининг ғарбий 
нуқтасида ер юзасининг баландлиги 403 метрга тенг бўлса, унинг шимолида (Балиқчида) 
414 метрни, жанубида (Бўз ва Шаҳрихонларда) 424 метрни ташкил этади. Ер юзасининг 
бундай хусусияти ҳудуднинг ўзига хослигини кўрсатади, об-ҳаво ва иқлимида ҳам деярли 
фарқ сезилмайди. 


163 
Геологик тузилиши Кайназай эрасининг тўртламчи даврида шаклланган бўлиб, 
асосан, дарё ётқизиқларидан иборат. Ер юзасининг тузилиши геоморфологик жиҳатдан 
аккумулятив юзалардан ташкил топган ороген зоналардан иборат бўлиб, Улуғнор 
туманининг Оқолтин атрофлари шамол таъсирида қисман қайта ўзгарган – ясси ёки 
кучсиз тўлқинсимон кўринишга эга, Мингчинор, Бўз, Шаҳрихон, Мазгилсой атрофлари 
ясси ёки кучсиз тўлқинсимон, Мингбулоқ, Балиқчи, Хўжаобод, Давлатобод атрофларида 
эса ҳозирги ёшдаги ёш сокол ва аккумулятив терассалардан иборат водийлар юзага 
келган. Ҳудудда асосан структурали текисланган аккумулятив пролюувиал ва алцоувиал-
пролюувиал ётқизиқлардан иборат жинслар қопланган. Шимолий қисмида доимий ва 
даврий дарё ўзанларининг қайир ва терасса водийлари шаклланган, терассалар бугунги 
кунда ўзлаштирилиб, суғориш деҳқончилик қиладиган экин майдонларига айлантирилган, 
ундан ташқари бу терассалар устида кўплаб ижтимоий объектлар барпо этилган бўлиб, 
улардан аҳоли кенг фойдаланмоқда. 
Вилоятнинг ғарбий подрайони магнит майдони ананамиялари асосан ижобий бўлиб 
магнит майдони ананамияларининг жадаллик изолицияси тўлиқ вектор кучланганлик 
ўлчов бирлигида 50 дан – 200 гача ифодаланган. Бу ҳудуд ҳам сейсмик нуқтаи назардан 
актив зона ҳисобланиб, Шаҳрихон, Бўз, Шерқўрғон, Мингбулоқ ҳудудлари 9 баллик, 
Оқолтин, Чинобод, Мингчинор атрофлари 8 баллик зоналарга киради, бу зоналарда 
тупроқ заррасида тебраниб тезлиги 351-400 см/сек
2
дан 451-500 см/сек
2
гача етади, ҳамда 
8-9 балли макросейсмик областга киради. Улуғнор туманининг жануби-ғарбий қисми – 
Мингчинор атрофлари – 301-350 см/сек
2
тебраниш тезлигига эга бўлган 8 баллик зона 
ҳисобланади. Ғарбий подрайон иқлими бошқа подрайонлар иқлимидан анча фарқ қилади, 
бу ҳудудда ёғинлар миқдори 150-200 мм дан ошмайди, Оқолтин, Мингчинор атрофларида 
150 мм дан кам ёғинлар асосан баҳор ва қиш ойларига тўғри келади, ёғинларнинг кўп 
миқдори баҳорда ёмғир кўринишида тушади, апрель-май ойларида жала ва сел ёғилиши 
кузатилади. Баъзан дўл ёғади, қишда январь-февраль ойларида кучсиз қор ёғади: қор 
қалинлиги юпқа ва тез эриб кетади. Ҳаво ҳарорати ёзда +44
0
дан кам бўлмайди, максимал 
даражаси +50
0
гача кўтарилади. Ҳаво ҳарорати ҳудуднинг барча қисмида бир ҳил эмас. 
Балиқчи ва Шаҳрихонга нисбатан Улуғнор ва Бўз туманларида юқорироқ, қишда ҳаво 
ҳарорати ўртача -0
0
-5
0
ни ташкил этса, баъзи даврларда минимал ҳолат -26
0
гача 
пасайиши кузатилади. Шамолларнинг йўналиши ғарбий ва жануби-ғарбий бўлиб, асосан, 
баҳорда кўп эсади ва тез-тез такрорланиб туради. Улуғнор ва Бўз туманларида 
метеорологик станциялар, Шаҳрихонда эса агрометеорологик пост мавжуд бўлиб, 
атмосферада бўладиган метеорологик жараёнлар сутка давомида кузатиб турилади ва 
йиғилган материалларни Андижон вилоят гидрометеорология бошқармасига тақдим 
этилади. 
Ғарбий подрайон агроиқлимий районлаштириш нуқтаи назаридан тўртта районлар 
гуруҳига киради. Улуғнор туманининг Мингбулоқ ва энг ғарбий чекка қисмлари 1
марказий (Қўқон) районлар гуруҳига киради. Бу ерда йиллик мусбат ҳароратлар 
йиғиндиси 4400-4900
0
С ни ташкил этса, қишки манфий ҳароратлар йиғиндиси -200
0
С 
гача бўлиб, жуда майин ҳаво бўлиши кузатилади. Жануби-ғарбий қисмида (Мингчинор 
атрофларида) бу кўрсаткич 2800-3100 дан 4000-4400
0
С гача бўлса, манфийси 1-200
0
дан 
500-1000
0
С гача бўлиб, жуда майин, баъзан мўтадил совуқ кузатилади ва бу жойлар 3-
жанубий (Фарғона) районлар гуруҳига киради. Ғарбий подрайоннинг шимолий қисми 
Балиқчи, Чинобод, Хўжаобод, Шерқўрғон атрофлари 2-шимоли-ғарбий (Андижон) 
районлар гуруҳига киради ва бу жойларда ёзги мусбат ҳароратлар йиғиндиси 3500-4000
0
С дан 4400-4900
0
С гача бўлиб вегетация даври узоқ бўлади, манфий ҳароратлар эса 
-200 -500
0
С дан, 1-200
0
С га тенг бўлиб, майин ва жуда майин ҳароратни юзага келтиради, 
4-си эса жануби-ғарбий районлар гуруҳига киради ва мусбат ҳароратлар йиғиндиси 4000-
4400
0
С дан 4400
0
С дан – 4900
0
С гача етади. Қишда эса совуқ ҳароратлар йиғиндиси -
100
0
дан -500
0
-100
0
гача бўлиб, жуда майин ва мўътадил совуқ ҳолат кузатилади. Бундай 
агроиқлимий ҳолат ғарбий подрайонда қишлоқ хўжалигининг деярли барча соҳасини 


164 
ривожлантириш имконини беради: баҳор эрта келади, қуёшли кунлар кўп бўлади, баъзи 
бир (беда) экин турларидан 5-6 маротабагача ҳосил олиш имконини беради. 
Ғарбий подрайоннинг ирригация ва мелиорация хусусиятлари бошқа подрайонларга 
нисбатан бироз фарқ қилади. Сабаби, бу подрайонда коллекторлар ва ташламакор тўри 
қалин. Ҳудуднинг жануби-ғарбидан Катта Фарғона канали, шимоли-ғарбидан Катта 
Андижон канали, шарқдан-ғарбга қараб марказий қисмида Улуғнор канали оқиб ўтса, 
шимолда маълум масофада Қорадарё оқиб, Норин дарёси билан қўшилиб, Сирдарёни 
ҳосил қилиб, Мингбулоқнинг шимолий қисмидан оқиб ўтади. Подрайонни шарқидан 
ғарбига қараб марказидан кесиб оқувчи Улуғнор канали Замбаркўл, Мазгилсой, 
Сариқтўга, Сариқсув, Янги-Найнаво, Шаҳрихон, Шимолий коллектоорлари ҳудудда 
ирригация ва мелиорация ишларини яхшилаш имконини беради. Натижада 123,0 минг 
гектар қишлоқ хўжалиги ерларини ҳамда шу подрайондаги иқтисодий-ижтимоий 
соҳаларни ва аҳолини сув билан таъминлайди. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив 
ҳолатини яхшилайдиган омиллардан бири бўлган очиқ ва ёпиқ дренажлар ҳамда 
зовурларнинг фаолияти жуда яхши йўлга қўйилганлиги ерлардан самарали ва унумли 
фойдаланиш имконини беради. 
Ер ости сувлари подрайоннинг деярли барча қисмида минерализация даражаси 1 
литр сувда 1 граммгача бўлиб бу сувлардан ҳам истеъмол сифатида фойдаланилади. 
Вилоятнинг ғарбий подрайони ҳисобланган бу ҳудудда Ўзбекистон Республикаси бўйича 
ер ости сув конларининг № 60, 61, 63 кадастр рақамни конлари жойлашган ва хўжалик – 
истеъмол суви билан таъминланган. 
Чўл ва суғориладиган ўтлоқ соз-аллювиал тупроқлар тарқалган бўлиб, улар туманлар 
бўйича механик таркибига кўра бир-биридан фарқ қилади. Улуғнор туманида енгил 
қумли ва қумлоқ-қумли тупроқлар ҳамда ўрта қумлоқли тупроқлар тарқалган бўлиб, улар 
ўртача ва кучли шўрланган. шунинг учун ҳам деҳқончилик ишлари олдидан ерлар яхоб 
суви берилиб ювилади. Бўзда оғир қумоқли ва лойли, ўрта қумоқли тупроқлар мавжуд 
бўлиб, улар кучсиз ва ўртача шўрланган, Балиқчи туманида асосан ўрта қумлоқли ва оғир 
қумлоқли ҳамда лойли, кучсиз ва ўртача шўрланган тупроқлар мавжуд, Шаҳрихонда эса 
оғир қумлоқли ва лойли ҳамда ўрта қумлоқли бўлиб шўрланмаган ва кучсиз шўрланган 
тупроқлар мавжуд. 
Ўсимлиги асосан воҳаларнинг маданий ўсимлиги тарқалган аммо қумли жойларида 
эфемер ва эфемероид ўсимликлари, янтоқ, шувоқ, шўра, бургон, қисман саксовул, қамиш 
каби ўсимликлар ҳам учрайди. Бу ҳудудда ўсадиган ўсимликлар ҳам Осиё чўл ўлкаси, 
Олд Осиё правинция гурухлари, Жанубий Туркистон правинцияси, Фарғона 
подпровинцияси, Фарғона округи ўсимликларини геоботаник нуқтаи назардан 
районлаштирилган районига хос ўсимликлар ўсиши билан изоҳланади. Подрайон тўла 
ўзлаштирилган бўлганлиги туфайли маданий ландшафтга хос маданий ўсимликлар ўсади. 
Бу жойларда ҳам энг оммабоп ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар ҳам бор. 
Жумладан, оддий исириқ, тубулға бошли дастарбош, супиргисимон шувоқ, Туркистон 
арслонқуйруғи, ширин мия, аччиқ мия, икки уяли қичитқи ўт ва бошқалар. Ҳайвонот 
олами ҳам ўзга подрайонлардан фарқ қилади. Бу ерларда бўри, чиябўри, тулки, ёввойи 
чўчқа, кулранг эчкиэмар, каламуш, юмронқозиқ, дала сичкқони, тошбақа, чўл илони, 
чипор илон, оқ сичқон, туркистон оқ лайлаги, бургут, лочин, ёввойи кабутар, укки, майна, 
қарға, ҳакка, чумчуқ, ёввойи ўрдак, сув ҳавзаларида зоғора балиқ, лаққа балиқ, маринка 
каби балиқлар яшайди. Ҳудудда антропоген ландшафт вужудга келган, лекин Улуғнор 
туманида учма қум барханлари, тепаликлари мавжуд бўлиб, у ерларда ўзига хос 
хусусиятга эга бўлган ёввойи табиат, бироз бўлса-да, сақланиб қолган. Бу ҳудудни қумли 
чўл деса тўғрироқ бўлади. 
Табиатини муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га 
киритилган Акрейа катта гул қанотли капалак, Туркистон оқ лайлаги, қора каптар, 
Туркистон шайтон балиғи (тошбуқаси), қизғиш астрагал, Рустамов шинк геккани каби 
ноёб ҳайвонот ва ўсимлик турлари ҳимояланади. Бу ҳудудда тоғ олди ва тоғ интразонал, 


165 
сувли – ботқоқли, тўқай табиий экосистемалар шаклланган. Экологик ҳолат мўътадил 
бўлиб, тупроқ, ўсимлик, ҳайвонот олами атмосфера ҳавоси ҳамда суви мумкин бўлган 
меъёрга тўғри келади.

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish