Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети


Мавзунинг ўрганилган даражаси ва илмий янгилиги



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/11
Sana01.04.2022
Hajmi0,9 Mb.
#522522
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ikkinchi zhahon urushi jillarida ozbekistondagi demografik ozgarishlar va u

Мавзунинг ўрганилган даражаси ва илмий янгилиги. 
Ўзбекистон 
мустақилликка эришган кундан бошлаб тарихимизга бўлган муносабат 
тубдан ўзгариб, совет даврида нотўғри баҳо берилган ёки юзаки кўриб 
чиқилган масалаларга жиддий илмий ёндашув кучайди. Айниқса, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 июлдаги 
"ЎзРФА 
тарих институти фаолиятини такомиллаштириш ҳақиидаги"
қароридан 
сўнг ҳақконий тарихни яратиш, бу жараёнда бирламчи манбаларга асосий 
эътибор бериш, қўйилган муаммони соҳа мутахассислари томонидан ҳал 
этилиши, мавжуд муаммолар ечимини илмий асослаш борасида анчагина 
ишлар амалга оширилди. Шунга қарамасдан, узоқ ўтмишларга бориб 
такалувчи улкан тарихимизда ечимини кутаётган муаммолар талайгина.
Мустақиллик шарофати билан биз ўтмиш тараққиёт йўлимизни ҳеч бир 
мафкуравий ақидасиз ўрганиш ва ёритиш имконига эга бўлдик. Чунки 
«тарих хотираси, халқнинг, жонажон ўлканинг, давлатимиз ҳудудининг 
холис ва ҳақиқий тарихини тиклаш миллий ўзликни англаш, таъбир жоиз 
бўлса, миллий ифтихорни тиклаш ва ўстириш жараёнида ғоят муҳим ўрин 
тутади»
1
. Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушида 
иштироки ва уруш йилларида Ўзбекистондаги демографик ўзгаришлар ва 
унинг оқибатларини тадқиқ этиш ўрганиш борасида бир қатор ишлар амалга 
оширилмоқда.
1
Каримов Ислом. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида... – Б. 140. 



Юртимизда давлат томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини 
рағбатлантириш ва бу уруш йилларида фашизмга қарши жангларда жон фидо 
этган халқимизнинг фарзандлари хотирасини тикланиши, абадийлаштириш 
масаласига ҳам катта эътибор берилмоқда. 1999 йил 2 мартда Ўзбекистон 
Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг «9 майни Хотира ва қадрлаш 
куни, деб эълон қилиш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. Фармоннинг 
ижроси сифатида 1999 йил 9 майда Ўзбекистон Республикасида биринчи бор 
9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланди. Шу йилда 
Тошкентда Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизмга қарши Ватан 
озодлиги учун жон фидо этган халқимизнинг фарзандлари хотирасини 
абадийлаштириш мақсадида «Хотира ва қадрлаш майдони» мажмуаси барпо 
этилди ва 9 май куни унинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
1996 йил 4 декабрда ташкил этилган Ўзбекистон Республикасининг 
«Нуроний» жамғармаси ташаббуси билан жангларда ҳалок бўлган 400 
мингга яқин ватандошларимиз ҳақида 34 жилдлик «Хотира» китоби 
тайёрланди ва нашр этилди.
Мазкур тадбирлар халқимизда миллий онгни юксалтиришга, тарихий 
хотиранинг тикланишига, ёшларни миллий истиқлол ғоялари руҳида
тарбиялашга хизмат қилмоқда. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish