Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети “ижтимоий-иқтисодиёт” факультети


Миллий ғоя ва Ўзбекистон тажрибаси кўтарилган масаланинг муҳимлиги



Download 1 Mb.
bet20/49
Sana21.02.2022
Hajmi1 Mb.
#46333
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49
Bog'liq
Milliy g'oya maruza

Миллий ғоя ва Ўзбекистон тажрибаси кўтарилган масаланинг муҳимлиги. Ўзбекистонда ҳам бу борада амалга оширилаётган ишларни таҳлил килишга ундайди. Эътибор бериб карайдиган бўлсак бизда "фуқаро тарбияси" ҳақида кам гапирилади. Лекин бизда бу вазифа ўз ҳолига ташлаб қўйилган эмас. Ўзбекистонда фуқаро тарбияси давлат сиёсатининг устувор соҳаси бўлиб, асосан икки йналишда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида ва миллий истиқлол ғоясини сингдириш воситасида амалга оширилмоқда. Кўриниб турибдики, бизда ҳам фуқаро тарбиясини амалга оширувчи маскан сифатида мактаб танланган.
Миллий истиқлол ғоясини ўқитишдан кўзланган мақсад -замон талабларига мос инсонни тарбиялашдан иборат.
Мафкурани самарали ташкил этиш имкониятлари
Тарғибот тушунчасининг ўзагини «рағбат” сўзи ташкил этгани боис ҳам, у инсонни бирор ҳаракатга рағбатлантиришни назарда тутади. “Ташвиқот» тушунчасининг ўзаги эса “шавқ” сўзидан олинган бўлиб, у кишида бирор нарсага шавқ уйғотишга йўналтирилади. Тарғибот-ташвиқотдан мақсад-билим ортириш эмас, балки кишини бирор ҳаракатга ундашдан иборат.
Масалага ана шу жиҳатдан қарайдиган бўлсак, «миллий истиқлол ғояси» ҳақида маълумот бериш билан чекланмасдан, мафкуравий мақсадларни аниқ вазифалар шаклига келтиришимиз, миллий истиқлол мафкурасидаги асосий ғояларнинг амалий ҳаракатларга айланишига эришишимиз зарур. Чунки миллий ғоя чуқур эътиқодга айланган тақдирдагина у улакан куч ва қудратга эга бўлади.
Миллий ғояни сингдириш усуллари, технологиялари, устувор йўналишлари 21 асрда инсоният ўз тараққиётининг сифат жиҳатидан янги палласига қадам қўйди. МИҒни халқ қалби ва онгига сингдириш муайян технология асосида олиб борилганида тадбирларнинг кетма-кетлиги, миқёси ва меъёри, давомийлиги ва тамойиллари сингари жиҳатлар қамраб олинади.
Маф­кура тарғиботида янги технологияларни қуллашда жаҳонинг қатор давлатларида бу борада тупланган илғор тажрибалардан фойдаланиш айни муддао булур эди.
Масалан, жаҳонда кенг тарқалган «тўрт қадамли» уни­версал моделдан ҳaм мафкура тарғиботида фойдаланиш мумкин. Шу боис унинг моқятини батафсил ёритишга ҳapaкaт қиламиз
l-қадам Муаммонинг қуйилиши. Мафкура тарғиботида сингдирилиши зарур булган ғоялар белгилаб олинади. Бун­дан ташқари, «Нима учун айнан бу ғояларни сингдиришга эҳтиёж тўғилди», «Бў ғояни сингдириш ишларига қайси тузилмалар жалб қилиниши керак?», «Бу ғояларни сингди­риш жараёнида қайси ижтимоий гуруҳлар қамраб олинади?» каби саволларга жавоб топиш лозим. Тупланган маълумот­лар асосида сингдирилиши зарур ғояларга жамиятдаги эҳти­ёж, жамоатчиликнинг фикри, оммавий ахборот воситалари­да бу масалаларнинг қай даражада ёритилганлиги ва уму­ман, шу кунгача қилинган ишлар аниқаб олинади.
2-қадам Режалаштириш ва дастурлаштириш бў босқич узоқ муддатга мулжалланган коммуникатив (мулоқот) вази­фалар стратегилеини ишлаб чиқишни назарда тутади. Ғоя тарғиботида, аввало, кишиларнинг миллий ғояга муносабат­лари, уни қай даражада тушунишлари, уларнинг қадрият­лари ўрганиб чиқлади. Бундан ташқари, кишиларни мил­лий истиқлол мафкураеининг муайян ғояси ҳaқдa доимий хабардор қилиб турувчи ахборот манбаи яратилади. Сингди­риб борилаётган ғояларга кишиларнинг муносабати урганилиб, бу ахборотлар чуқур таҳлил қилинади. Давлат идора­лари ва фуқаролар уртасидаги мулоқотлар мунтазам равишда мувофиқлаштириб борилади. Умуман бу босқичда, дастур­нинг мақсади (ҳаракатлар қандай мaқсaдгa хизмат қилади), таъсир курсатиш аудиторияси (кимларга асосий, эътибор бе­рилади), кутилаётган натижалар (ҳар бир аудитория билан ишлашдан кузланган аниқ мaқсaд) белгилаб олинади. Мил­лий истиқлол ғояси тарғиботида аудиторилни сегментлаш, яъни уни бир неча гуруҳларга ажратиб ўрганиш, шу гуруҳ­га таъсир курсатиш самарали усулларини ишлаб чиқш за­рур. Бу гуруҳларга қадриятлари ва манфаатлари бир-бири­дан фарқ қилувчи қатламларни, масалан, Талабаларни, ас­карларни, тадбиркорларни, нафақахурларни, зиёлиларни, эркакларни, аёлларни, ёшларни ёки кексаларни киритиш мумкин. Табиийки, миллий ғояни сингдиришда зиёлиларга мулжалланган ахборотлар билан тадбиркорларнинг кайфи­ятларига таъсир курсатиб бўлмайди. Шунинг учун ватанпар­варлик туйғуларини сингиришда талабаларга ҳам, ҳарбий хизматчиларга ҳам, зиёлиларга ҳам, деҳқонларга ҳам бир хил муносабатда булиш, бир хил усуллардан фойдаланиш кутилган самара ни бермаиди. Чунки турли ижтимоии гуруҳ вакилларининг дунёқараши, манфаатлари ва қадриятлари бир­биридан фарқ қилади. Мафкура тарғиботида аинан мана шу қадриятларга, манфаатларга мос ғояларни илгари суриш кўпроқ самара бериши мумкин. Умуман олганда, ушбу босқичда киши­ларнинг онгида, уларнинг ҳаракатларида узгаришлар ясаш учун нималар қилиш кераклиги аниқлаб олиниши зарур.
З-қ,адам Мулоқотга киришиш миллий истиқлол мафкура­си тарғиботини самарали ташкил этиш учун асосии коммуни­катив вазифалар режалаштирилган ва аниқ мақсадлар сари йўналтирилган булиши лозим. Бунинг учун, биринчи навбатда, коммуникатор (ахборот берувчи) ва аудиториянинг қарашлари бир-бирига яқинлаштирилиши лозим. Ушбу йўналишдаги иш­ларда қуйидаги омилларга эътибор қаратиш зарур 1) аудито­рия фикрини энг куп ифода этаётган оммавий ахборот восита­лари турига эътибор қаратиш; 2) аудитория ишончини энг куй қозонган оммавии ахборот воситаси туридан кенг фоидаланиш; 3) бирор муаммо хусусидаги коммуникатор ва аудиториянинг қарашларидаги фарқларни камроқ курсатиш зарур (жумладан, мавжуд муаммоларни холис еритиш ва аудиториянинг ишон­чини қозониш); 4) воқеа-ҳодисаларни ёритишда аудиториянинг манфаатларидан келиб чиқиб ёндашиш; 5) коммуникаторнинг позициясини купчиликнинг позицияси сифатида талқин этиш; 6) жамиятдаги ижтимоии гуруҳларнинг манфаатларига мос ҳолда алоҳида ёндашиш ахборотни етказишнинг эътиборли жи­ҳати шундаки, у янгиликлар куринишида булсада, фақат бир томонлама мақтов шаклида эмас, балки кўпчиликни қиинаёт­ган муаммоларнинг ечими сифатида, барчага тушунарли тилда баён этилиши лозим. Шундаи қилиб, учинчи босқич уз ичига қуийдаги элементларни қамраб олади ҳаракат стратегияси, коммуникатив стратегия, дастурни амалга ошириш режаси.
4-қадам якуний хулосалар ясаш якуний хулосалар ясаш икки йўналишда баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш ва қаита алоқа каналидан олинган Маълумотларни ўрганиш шаклида амалга оширилади. Баҳолаш мезонини ишлаб чиқишда кишиларга син­гдирилган ғоя уларга қаи даражада таъсир этганлигини аниқ­лашнинг объектив мезонлари белгиланса, қаита алоқа канали­дан олинган материалларни урганишда берилган ахборотлар сони, унга нисбатан жавоб реакцияси сингдирилган ғоя нати­жасида кишилар уз ҳаракатларини қаи даража узгартирганликлари таҳлил қилинади, уларнинг мафкуравий таъсирга жавоб реакцияси ўрганилади. Миллий истиқлол мафкурасини сингдиришнинг самарадорлигини таъминлашда бу босқич му­ҳим аҳамият касб этади. Чунки кишиларнинг фикрлари, вoқeaлapra берадиган баҳолари, муносабатларидаги узгаришларни доимий урганиб бориш ғоявий таъсирнинг самарадорлигини «улчаш» имконини беради. Бундан ташқари, инсонларни безов­та қиладиган муаммолар ҳақида доимий ахборот тупланиб, шунга мос равишда тарғибот йўналишини узгартириш ёки му­айян ғояларнинг ташвиқотини фаоллаштириш буйича тавсия­лар берилади. Жамоатчилик фикридаги бу каби узгаришларни мунтазам равишда урганиб бориш мафкурани сингдириш бора­сидаги келгуси ишлар учун замин булиб хизмат қлади.
Юқорида таъкидланганидеқ Миллий истиқлол мафкурасини сингдиришда янги технологиялардан фойдаланиш аудиторияни сегментланиши (туркумларга ажратилиши) тақозо этади. Аудито­рияни сегментлаш қуйдаги омиллар асосида амалга оширилади
• Географик маконга кура. Кишиларнинг яшаш жойи, минтaқaдa жойлашган урни бир-биридан фарқ қилиши туфайли миллий истиқлол ғоясини сингдиришда уларнинг яшаш жойи­га эътиборни қаратиш лозим бўлади. Масалан, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари аҳолисининг қарашлари, урф-одат­лари Тошкент шаҳри ёки Қорақалпокистон Республикаси аҳолисининг қарашлари ва урф-одатларидан анча фарқ қилади.
• Демографик омилга кура. Кишиларнинг ёши, жинси, оила­вий аҳволи бир-биридан фарқ қилгани боис уларнинг қарашла­рида ва қадриятларида ҳам муайян тафовутларни учратиш мумкин. Миллий истиқлол ғояси тарғиботининг самарадорли­гини оширишда бу омилларни ҳам назардан қочириб булмайди.
• Психологик омилга кура. Кишиларнинг руҳий ҳолати анча узгарувчан булса-да, бу омил мафкура тарғиботида кат­та аҳамият касб этади. Миллий истиқлол ғоясини инсонлар онги ва қалбига сингдиришда уларнинг руҳий ҳолати, жамия­тимизда кечаётган ислоҳотларга муносабати, қуллаб-қувват­лаш даражасига, воқеа-ҳодисаларга муносабати ва кайфи­ятларини ҳисобга олиш даркор.
• Ижтимоий мақомига кура. Кишиларнинг жамиятда тут­ган ижтимоий мақоми уларнинг ахборотни қай даражада қабул қилишларига, бу ахборотга қандай муносабат билдиришла­рига сезиларли таъсир курсатади.
• Обрў-эътиборига кўра. Тарғиботда янги технологияларни қўллашда фикр етакчиларидан фойдаланиш ахборот етка­зишнинг энг самарали усулларидан бири ҳисобланади. Шу боис кишиларга таъсир қўрсатишда уларнинг обрў-эътибор­ли кишиларга бўлган ишончидан моҳирона фойдаланиш та­лаб этилади. Негаки, муаиян гуруҳнинг манфаатларини ифода этишда, аввало, фикр етакчисини аниқаш ва у орқали ах­борот етказиш тарғиботининг самарадорлилигини оширишга хизмат қилиши, шубҳасиз.
• Аъзоликка кўра. Кишилар у ёки бу партиянинг, жамоат бирлашмаеининг аъзоси эканлиги мафкура тарғиботида қўл ке­лувчи омил саналади. Одатда, битта гуруҳга мансуб кишилар­нинг қарашларида умумийлиқ ўхшашлик бўлади. Бу эса маф­кура тарғиботини бир қaдap енгиллаштиришга хизмат қилади.
• Қарорлар қабул қилишдаги иштирокига кўра. Кишилар­нинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштирокқари ва фаолликлари уларнинг ахборотни қабул қилишларига таъсир кўрсатгани боис бу омил миллии истиқол ғояси тарғиботида ҳисобга олиниши лозим. Қарорлар қабул қилишда фаол иштирок этишни хоҳ­ловчилар ёки ўзини ҳеч нарсани ҳал қилмаидиган «кичкина одам» деб ҳисоблаидиган кишилар бир хил мазмундаги ахборотни қабул қилишда турли нуқтаи назар билан ёндашадилар.
Миллий истиқол ғояси тарғиботида аудиторияни сегмент­лаш, кишиларни алоҳида гуруҳларга бўлиб таъсир кўрса­тиш катта аҳамият касб этади. Аксинча, бир вақтнинг ўзида жуда кенг аудиторияни ва кўп объектларни қамраб олишга интилишнинг самараеи кам бўлади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish