6 – МАВЗУ: МАФКУРАВИЙ ФАОЛИЯТ - МИЛЛИЙ ҒОЯНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВОСИТАСИ
Режа:
1 “Мафкуравий фаолият” тушунчаси, уларнинг мазмун –моҳияти ҳамда намоён бўлиш хусусиятлари
2. Бунёдкор ғояларни амалга оширишга қаратилган мафкуравий фаолият тамойиллари.
3. Мафкуравий фаолиятни амалга оширишнинг замонавий технологиялари.
4. Миллий ғояни аҳоли онгига сингдиришнинг устувор вазифалари
5. Оммавий ахборот воситаларининг мафкуравий фаолиятдаги ўрни.
Мафкуравий фаолият бу - муайян ғояни амалга ошириш, уни рўёбга чиқариш, уни аҳолини онги ва қалбига сингдириш ёки булардан тескари мақсадни кўзлайдиган шу соҳадаги амалларни, ин
сон онгидан у ёки бу ғояни чиқариб ташлаш каби ҳатти –ҳаракатлар мажмуини ифодалайди. Ҳар қандай мафкуравий фаолият инсониятга хос бўлган ижтимоий фаолиятнинг бир қисми бўлганлиги учун ҳам бу борадаги барча қоидалар, талаблар унга ҳам умумий хусусият касб этади. Ҳар қандай мафкуравий фаолият муайян ғояни амалга ошириш ёки шу асосдаги амалий жараёндир.Мафкуравий фаолиятнинг ўзига хос хуссусиятлари:
1. Мафкуравий фаолиятни муайян ғоя асосидаги мақсадга қаратилганлиги.
2. Мафкуравий фаолиятнинг махсус режалаштирилганлиги ва аввалдан мақсаднинг аниқлиги.
3. Мафкуравий фаолият мезонлари ва меъёрларига сўзсиз бўйсуниш лозимлиги.
4. Бу фаолиятнинг кимга ва нима учун қаратилганлиги аниқ белгиланганлиги.
5.Фаолият нитажалариданфойдаланишмиқёсининганиқлиги ва хусусийлашганлиги кабилар бу борадаги асосий жиҳатларни англатади.
Ҳар қандай мафкуравий фаолият бирор кишининг онгидаги муайян ғояларни бошқаларга етказиш. Шу одамларнинг онгига кирган ғоялар уларни ҳам уларнинг сафига кирадиган қилиши зарур.
“Мафкуравий муносабатлар” тушунчаси, унинг мазмун –моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятлари. Миллий ғоянинг ижтимоий субъектлар орасидаги ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашдаги аҳамияти. Мафкуравий фаолият тизими, унинг элементлари. Мафкуравий фаолиятни ташкил қилишнинг усуллари ва йўллари. Мафкуравий фаолиятни амалга оширишнинг замонавий технологиялари. Оммавий ахборот воситалари, интернет ва бошқа ахборот воситаларининг мафкуравий фаолиятдаги ўрни.
Ҳозирги даврдаги мафкуравий фаолиятнинг долзарб масалалари. Миллий ғояни аҳоли онгига сингдириш, Юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги ғояларини амалга оширишнинг устивор вазифалари.
Мамлакатимизда янги ижтимоий муносабатларни шакллантириш, комил инсонни тарбиялаш, ижтимий ҳамкорлик қонунлари ва аниқ тарихий шароитлардан келиб чиққан ҳолда мафкуравий фаолиятнинг асосий вазифалари, мустақиллик тафаккурини тарбиялаш йўллари белгиланган. Бу - халқимизда миллий истиқлол ғоясини шакллантириш, ахлоқий тарбия, миллатлараро тотувлик ва ватанпарварликни рағбатлантириш, шахснинг ҳар томонлама уйғунликдаги ривожланиши ва мафкуралар таҳдидларини бартараф қилиш демакдир.
Мафкуравий фаолиятнинг ривожланиши турли қатлам ва табақаларнинг манфаатларини умумий ғоя доирасида мувофиқлаштириш технологиясига, интелектуал асосларига, шарт шароитларига боғлиқ бўлади.
Илмий асосланган мафкура – мақсадларга реал тарзда эришишнинг махсус назариясини, технологиясини, институционал тузилмасини шакллантиради.
Унинг вазифаси – назарий хулосаларни, тўпланган тажрибаларни тизимлаштириш; муқобил мафкура йўналишларини амалиётбилан мувофиқлаштириш; мафкуравий тарбияусулларини, воситаларини, механизмларини яратишдан иборат бўлиб, умумий мақсади- инсоннинг жамиятни ўзгартириш фаолиятини муайян манфаатларга бўйсундиришдан иборат бўлиб, унинг мазмуни шужамиятнинг ижтимоий сиёсий муносабатлари характерига боғлиқдир.
Мафкуравий фаолият дастурларини миллий истиқлолнинг бош ғоясига асосланиб амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Мафкуравий ишлар дастури - жамиятнинг мафкура соҳасидаги фаолияти, халқимизни миллий истиқлол ҳоялари руҳида тарбиялашнинг истиқболли режасидир. Шу орқали Маънавий мафкуравий фаолият жамият орасида миллий ғояни тарқатувчи, одамлар миясида сақлаб турувчи доимий механизмга айланади. Бу ишда маънавият ва маърифат марказлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари зиммасига алоҳида масъулият юкланади. Бундай учрашувларда одамлар шуазиз ватан барчамизники эканини, унинг тақдири, келажаги, равнақи учун ҳар бир фуқаро масъул эканини ҳис этишлари лозим.
Бугун миллий ғоя ва миллий мафкура асосларини халқимизга кенг,атрофлича ва оммабоп қилиб тушунтиришдабиргина ОАВлари кучига таяниш камлик қилади. Энди халқ ичига юришвақти келди.Ҳаммазамонларда ҳм мафкура тарғибот- ташвиыот йщлибилан кишилар онгига сингдирилган.Бунинг учун бевосита мулоыотлар, суҳбат, учрашув, баҳс мунозаралар, савол жавоблар уюштирилишикерак бўлади.
Миллий ғоя ва мафкураларнинг ривожланиш даражаси ижтимоий муносабатларни, муайян мафаатлар доирасида, уйғунлаштиришдан иборат мафкуравий фаолиятни (назарий ҳамда амалий жиҳатлардан) ташкил этиш характерига мос келади. Зеро, унинг пировард натижасида, жамият ижтимоий—сиёсий муносабатларининг барқарор ривожланишига олиб келадиган янги прогрессив ғояларга асос бўлиб, уларни амалга оширишнинг муайян шарт—шароитларини, услуб ва воситаларини таъминлайдиган мафкурани тақозо қилади. Шу нуқтаи назардан, идеологияни жамиятнинг ғоявий—мафкуравий муносабатларини ўрганувчи фан сифатида — инсоннинг муайян эҳтиёжларини (умуминсоният манфаатларига мос келишидан қатъий назар) қондириш, мақсадларига эришиш йўли, дейиш мумкин.
Жамият тараққиётининг ҳар қандай босқичларида «инсон сифати»ни, жамият характерини белгилайдиган ғоявий—мафкуравий муносабатлар ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Бошқа ижтимоий муносабатларнинг йўналишлари шу жараённинг характерига мос келган. Шу жумладан, ҳозирги даврда мафкуравий жараёнларнинг интенсивлашиб, универсаллашиб ва глобаллашиб бориши билан, «инсон сифатлари»ни (жамият мазмунини белгиловчи маънавий—маданий омиллар тизимида) ўрганишда идеологиянинг аҳамияти ўзгача характер касб этмоқда.
Ҳар қандай ғоянинг конкрет шакли, ижтимоий тараққиёт эҳтиёжларидан келиб чиқиб, жамият ва инсон муносабатларини мувофиқлаштирувчи омилга — мафкурага айланиши учун объектив шарт—шароитларни тақозо қилади. Шунинг учун ғояларни жамият борлиғидан, унинг тарихий ривожланиш даражасидан ажратиб таҳлил қилиш ғализ хулосаларга олиб келади. Айниқса, айрим ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий ғоялар детерминантлигини, доминантлигини мутлақлаштирувчи қарашлар ижтимоий—иқтисодий тараққиёт манфаатларидан ажратилган мавҳум, утопик характерга эга бўлган. Бинобарин, бутунги кунга келиб, жамиятдаги муқобил ғояларнинг, умуман ижтимоий—сиёсий ва маънавий—маданий жараёнларга, хусусан миллий тараққиётга таъсир каналларини, ҳаракатлантирувчи механизмларини таҳлил этиш — жиддий илмий тадқиқотларнинг объектига айланиши, ҳамда Идеологиянинг мустақил фан сифатидаги мақомини белгилаши лозим.
Муайян ижтимоий—сиёсий муҳитда миллий ғояни ривожлантириш учун, доимий равишда, инсон амалий фаолиятининг асосий шаклларини умуминсоният манфаатлари асосида қайта ташкил этиш зарур. Бошқача айтганда, «инсон—инсон», «инсон—жамият», «жамият—жамият» (уларнинг турли хусусиятлари ва ривожланиш даражалари глобал миқёсда назарда тутилмоқда) ғоявий—мафкуравий муносабатларининг ижтимоий макон ва тарихий замондаги узлуксиз ривожланиши - инсон омилини, яъни унинг маънавий—маданий фаолиятини такомиллаштириб борадиган идеологияни илмий—назарий асосга қўйишни тақозо қилмоқда. Ўз навбатида, конкрет маданий муҳитдаги, тарихий шароитдаги ижтимоий—сиёсий фаолиятнинг таркибий қисми бўлган ғоявий—мафкуравий муносабатларнинг ривожланиш даражаларини умуминсоният барқарор ривожланиш манфаатларига мослаштиришнинг қонуният тарзида намоён бўлиши ҳам, бу заруриятни янада кучайтирмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |