Оммавий ахборот воситалари ва ғоявий таъсир кўрсатиш механизмлари
Оммавий ахборот воситалари энг асосий, қудратли ва таъсирчан мафкура воситасидир. Чунки оммавий ахборот воситалари омманинг ўзига хос тарбиячиси, муҳим тадбирларнинг ташкилотчиси, долзарб муаммоларни ҳал қилишнинг таъсирчан қуроли бўлиб хизмат қилади. Айнан оммавий ахборот воситалари орқали миллий қадриятларимиз ва умуминсоний қадриятлар, миллий ғоя ва демократик тамойиллар тарғиб-ташвиқ қилинади. Оммавий ахборот воситалари доимо демократия ва сўз эркинлигининг ўзига хос ўлчови, кўрсаткичи бўлиб келган. Эркин ва мустақил оммавий ахборот воситалари демократик тараққётни рағбатлантиради ва мустаҳкамлайди.
Хаётийлик - бугунги кунда оммавий ахборот воеиталарининг фаолиятига қуйилаётган асосий талаб. Берилаётган ахборотларнинг асосан ютуқларни кўрсатиш, мақтовлардан иборат бўлиши тарғиботга қанчалик фойдали ёки зарарли эканини чамалаб кўриш лозим. Ҳаёт бор экан, муаммолар, камчиликлар, нуқсонлар булавериши табиий Бу - исбот талаб қилмайдиган аксиома. Шундай экан, муаммоларнинг мавжудлигига фожеа сифатида эмас, одатдаги нарса деб қарашга ўрганиш керак. Уларнинг борлигини кўриб, узини кўpмaганликка олиш билан фақат зарар келтириши мумкин. Демақ муаммоларни ўз вақтида тан олиш, уларни ҳал қилишга киришиш лозим.
Таъкидлаш жоизки, тарғиботнинг негизида фақатгина ғояга ишонч эмас, ғояни тарғиб қилаётган инсонга ишонч ҳам ётади. Шу боис, мақташ тарғиботнинг ягона ва ҳатто энг тўғри усули ҳам эмас. Демақ мафкурани ҳаётни фақат мақташ, уни бенуқсон тасвирлаш орқали тарғиб қилиш мумкин эмас.
Ғарбда оммавий ахборот воситаларига қўпол булса ҳам жамият манфаатларини "қуриқловчи куппак", деб нисбат берадилар. Етук демократик давлатларда улар жамиятнинг "кузлари", "қулоқлари" вазифасини бажарадилар. Огоҳлантирувчи тизим сифатида улар жамиятдаги иллатлардан хабар берувчи, муаммоларни дадил кутариб чиқиб, уларнинг турли ечимларини таклиф қилувчи қудратли кучга айланган.Таъкидлаш жоизки, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг плюрализм тамойили асосига қурилиши демократиянинг тарақётига хизмат қилади. Бунинг учун қapaмaқарши нуқтаи назарлардан иборат булган дастурларни яратиш, муқобил фикрлар тўқнашувига эришиш лозим. Шундагина оммавий ахборот воситалари жамоатчилик фикрини шакллантириш ва рағбатлантиришга қодир бўлади.
Биз демократияни қандай тушунсак, оммавий ахборот воситаларига ҳам шундай вазифаларни юклаймиз. Биз демократияни мустақиллиқ эркинлик ва масъулият деб тушунар эканмиз, оммавий ахборот воситаларидан ҳам мустақиллик, эркинлик ва масъулиятни кутамиз. Демак, журналистлар бу тушунчаларини англаши, уларга эҳтиёж сезиши, уларни қaдpлаши, улардан фойдалана билиши ва улар учун курашиши зарур.
Оммавий ахборот воситалари орқали миллий истиқлол ғоясини сингдиришнинг яна бир муҳим жиҳати мавжуд. Бу жиҳат - ахборот террорига, мафкуравий таҳдидларга муносиб жавоб бериш, маънавий-мафкуравий жиҳатдан халқимизни тобе этишга интилишларнинг пайини кесиш ва ўзбекистон фуқароларида мафкуравий иммунитетни шакллантириш билан боғлиқ Оммавий ахборот воситаларининг таъсир кучини курсатадиган шундай бир гап бор "ҳар қандай пуч ғоя, уйдирма ҳафтасига уч мартадан турт йил давомида такрорланса - "ҳақиқат" тайёр булади, одамлар унга чиппачин ишонадилар".
Охирги пайтларда информацион ҳуружларнинг тез-тез уюштирилаётгани аслида урушга муносабатнинг узгарганлигидан, қуролнинг янги тури кашф қилинганидан дарак беради. Бу қурол - ахборотдир. Бундай қурол ёрдамида олиб бориладиган информацион урушларда инсоннинг онги ва қалби нишонга олинади. Гарчи у дайди ўқ сингари инсонни жисмонан йўқ қила олмаса-да, унинг қўпорувчилик кучи, келтирадиган талофотлари ҳар қандай оммавий қирғин қуролиникидан кам эмас. Чунки бу қурол ёрдамида онга берилган зарбалар кишини адаштиради, уни уз манфаатларига зид ҳаракат қилишга ундайди ва демақ инсонни бошқариш, унинг устидан ҳукмронлик қилиш имконини беради. Аслида, ахборот мaқcaдгa эришишнинг энг арзон воситаси ҳам саналади. Ҳақиқатан ҳам, информацион ҳуружлар уюштириш учун у қaдap кўп меҳнат, у қaдap кўп ҳаракат, у қaдap кўп ҳаражат талаб этилмайди. Гарчи бундай мафкуравий экспансия отишмалар ва қон тукишларни келтириб чиқармаса-да, миллий узликни англашни заифлаштириш эвазига таназзулга олиб келади.
Президентимиз таъбири билан айтганда, 6ундай информацион қупорувчиликдан мaқcaд - мамлакатимиз аҳолисига ахборот орқали ва мафкуравий йул билан тазйиқ утказиш, жаҳон афкор оммасида ўзбекистон ҳақида нотўғри тасаввур тўғдиришга интилишдан иборат. "Миллий истиқлол ғояси асосий тушунча ва тамойиллар" рисоласидаги баъзи фикрлар ҳам бугунги ҳуружларнинг мақсадини ойдинлаштиради. Ушбу рисолада айтилишича, геополитик мақсадлар - давлатнинг узга қудудларда ўз мавқеи ва таъсирини кучайтиришга қаратилган сиёсатдир. Очиғи, бу таъриф айрим оммавий ахборот воситаларининг фаолияти нимага йуналтирилганлигини фош этиб қўймоқда.
Йирик сиёсатчилардан бири Буюк Британия собиқ Бош вазири Маргарет Тетчер "Оммавий ахборот воситалари террорчилар учун кислород вазифасини утайди", деган. Бу гапнинг мағзини чақан одам "оммавий ахборот воситалари террорчилар учун ҳaвoдeк зарур экан", деган хулосага келади. Бир қарашда бу фикр мантиқсиздай туюлади. Чуқурроқ уйлаб курсак-чи? Аслида, террорчилар бир қанча инсонларни шафқатсизлик билан улдириш орқали миллионларда қўpқyв ва дақшат уйғотишга интиладилар. Демақ уларнинг мaқcaдлари - улдириш эмас, жамоатчиликка кучли таъсир қилишдир. Таассуфки, баъзи оммавий ахборот воситалари узлари билмаган ҳолда терроризмнинг бузғунчилиқ қўпорувчилик таъсирини янада оширишга "хизмат" қилиб қўядилар. Уларнинг террор оқибатлари ҳақидаги вақимали ахборотлари инсонлардаги қурқувни, дақшатни, ҳимоясизлик ҳиссини янада кучайтириб юборади. Бу каби ахборотларга қарши аксилтарғиботни уюштириш зарурати тўғилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |