106
Ўқув мақсади:
талабаларда сув узатишва тарқатиш тармоқларини
ишга қабул қилиш, уларни ишлатиш ва фойдаланишни
ташкил
қилиш,
тармоқларда
рўй
берадиган
муаммоларни бартараф қилиш йўллари тўғрисида аниқ
тассавур ва кўникмаларни шакллантириш.
Сув таьминоти тизими
деб аҳоли, саноат корхоналари ва бошқа
истеъмолчилар учун,
сувни манбадан олиш, тозалаш,
зарарсизлантириш,
сақлаш, узатиш ва тарқатиш учун мўлжалланган мухандислик тармоқлари ва
иншоотларидан иборат мажмуага айтилади. Тозаланган
ичимлик ва техник
сувларнинг сифат кўрсатгичлари [4] талабларини қондириши зарур.
Сув таьминоти тизимидан фойдаланиш хизмати тизимдаги тармоқлар,
иншоотлар ва қурилмалар
ишини узлуксиз равишда,ишончли ва
самарали
ишлашини
таъминлаши, лаборатория – ишлаб чиқариш назоратини ўрнатиш
керак. Шунингдек сув таьминоти тизимидаги объектларни қурилиши, капитал
таъмирланиши ва реконструкция ҳамда уларни ишга тушириш даврида техник
назорат олиб боришшарт. Соҳани ривожлантириш учун тармоқва
иншоотлар
ишини доимий равишда ўрганиб бориши, истиқболли
ривожланиш режалари
тузиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: