Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


 Тикланадиган энергия истеъмолининг ҳолати, таркиби ва



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/205
Sana07.06.2023
Hajmi4,06 Mb.
#949507
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   205
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

5.2. Тикланадиган энергия истеъмолининг ҳолати, таркиби ва 
ривожланиш истиқболлари 
Иқтисодий адабиётда тикланадиган энергия дейилганда табиий 
манабалар (қуёш, шамол, сув, сув тўлқини, биомасса, геотермал, сув сатхининг 
кўтарилиши ва тушиши) ҳисобидан олинадиган энергия тушунилади. Аксарият 
адабиётларда тикланадиган энергия тушунчаси ўрнига муқобил энергия 
тушунчаси қўлланилади. Анъанавий тарзда қазиб чиқариладиган ёқилғини 
қайта ишлаш ҳисобига олинадиган энергияга муқобил равишда тикланадиган 
манбалар ҳисобидан олинадиган энергия эса “муқобил энергия” дейилади. 
Тикланадиган энергетика “яшил энергетика” ҳисобланиб, энергетиканинг 
ушбу тури анъанавий энергетикага нисбатан табиатга жуда кам зарар етказади.
“Яшил энергетика” – қазилма ёқилғи сарфисиз, атмосферага иссиқхона 
газларини чиқармайдиган ва атроф-муҳит экологиясига зиён етказмаган ҳолда 
энергия таъминотини амалга оширилишини кўзда тутадиган концепциядир. 
Бунда истеъмол талабини имкон қадар тикланадиган энергия манбалари 
эвазига қондирилиши мақсад қилинган. Энергетиканинг ушбу тури “мусаффо 
энергия” ҳам дейилади. 
“Яшил энергетика” атамаси қуйидаги технологияларга нисбатан 
қўлланилади: 
- ер ва денгизга ўрнатилган шамол генераторлари; 
- турли қуёш электрэнергетикаси технологиялари — бинолар ва 
уйларнинг томига ўрнатилган қуёш панелларидан тортиб қуввати 50 мвт гача 
бўлган қуёш электростанциялари; 
- ўсимлик мойи ёки ўтинларни ёқиш ҳисобидан ишлайдиган 
генераторлар; 
- ер остидаги иссиқ сувлар ёки оқимлар ҳисобидан иссиқлик ва энергия 
ишлаб чиқарадиган геотермал манбалар; 
- дарёларга ўрнатилган кичик гидротурбиналар; 
- денгиз тўлқини, сувнинг кўтарилиш ёки пасайишидан фойдаланиб 
ишлайдиган технологиялар. 
Ушбу технологиялар электрэнергияни қазиб чиқариладиган табиий 
ресурслардан фойдаланмасдан ва атмосферага чиқарилаётган СО
2
миқдорини 
қисқартириш имконини беради. Йирик гидроэлектростанциялар ҳам шу каби 
имкониятларга эга бўлса-да, уларнинг фаолияти сув, ер ва дарё экотизимига 
салбий таъсир қилади. Шу сабабли йирик гидроэлектростанциялар томонидан 
ишлаб чиқариладиган электрэнергия экологик тоза ҳисобланмайди. 
Турли халқаро ва нодавлат ташкилотлар томонидан тайёрланган 
ҳисоботларда тикланадиган энергия тўғрисидаги маълумотлар бир-биридан 
кескин фарқ қилиши мумкин. Ушбу ҳолтни амалдаги ҳисоботларни 


102 
тайёрлашда қўлланиладиган ҳисоб-китоб услубиёти билан боғлиқ фарқлар 
орқали изоҳлаш мумкин. Жумладан,
 
BP
131
ҳисоботларида фақат электрэнергия 
ишлаб чиқаришда фойдаланилган тикланадиган энергия истеъмоли тўғрисида 
маълумотлар беради. REN21
132
ҳисоботларида эса пировард энергия 
истеъмолининг таркиби қазилма ёқилғи, атом энергияси, анъанавий биомасса 
ва замонавий тикланадиган энергияга бўлинади. Замонавий тикланадиган 
энергия турларига шамол, қуёш, биомасса, геотермал, океан энергияси 
ёрдамида ишлаб чиқарилаётган электрэнергия; гидроэнергетика; биомасса, 
қуёш, геотермал энергия ёрдамида олинаёттган иссиқлик энергияси; 
транспорт учун биоёқилғилар киради. 
2020 йилда жаҳон бўйича COVID-19 падемияси билан боғлиқ 
чекловларни жорий этишнинг фаоллашуви натижасида энергияга бўлган талаб 
кескин қисқарди. Жумладан, 2020 йилнинг биринчи чорагида жаҳоннинг 
электрэнергиясига талаби 2,5%га, кўмир ва нефтга бўлган талаби эса мос 
равишда 8 ва 5%га қадар қисқарди. Электрэнергия ишлаб чиқаришнинг ягона 
манбаи ҳисобланган тикланадиган энергияга бўлган талаб эксплуатация 
харажатлари ва соҳадаги имтиёзлар туфайли ўсганлигини кузатиш мумкин. 
Жумладан, 2020 йил 10 мартдан 10 апрелгача ЕИ ва Буюк Британияда кўмир 
ёрдамида ишлаб чиқариладиган электрэнергия ишлаб чиқариш ҳажми 29%га 
қисқаргани ҳолда, муқобил энергия манбалари жами электрэнергия ишлаб 
чиқаришнинг 46%ини таъминлаб 2019 йилга нисбатан 8%га ўсган
133
. Ушбу 
маълумотлар “яшил энергетика” соҳаси истиқболда энергетиканинг етакчи 
соҳасига айланишини яна бир марта исботлайди. 
ВР маълумотларига кўра, 2019 йилда 692,2 млн. тонна нефть 
эквивалентига тенг бўлган миқдорда тикланадиган энергия истеъмол 
қилинган бўлиб, ушбу кўрсаткич жами бирламчи энергия истеъмолининг 
5,0%ига тенглашди. 1990-2019 йилларда тикланадиган энергия истеъмоли 18,4 
мартага, муқобил электрэнергия ишлаб чиқариш миқдори эса 23,2 бараварга 
ошган (5.2.1-расм). 2019 йилда жаҳон бўйича 2805,5 ТВт-соат миқдорида 
тикланадиган энергия ишлаб чиқилган ва ушбу энергиянинг 51,0%и шамол, 
25,8%и эса қуёш энергияси ҳиссасига тўғри келди. Тикланадиган энергия 
ишлаб чиқаришнинг минтақавий таркибида Осиё минтақаси улуши 40,9%га 
тенг бўлиб, бу кўрсаткичнинг 26,1%и Хитой ҳиссасига тўғри келган. Европа 
минтақасининг улуши 29,8%га тенг бўлиб, жумладан, Германия (8,0%), Буюк 
Британия (4,0%), Испания (2,8%) каби мамлакатлар муқобил энергия ишлаб 
чиқаришда етакчилик қилишади. Шимолий Америка минтақаси улуши эса 
20,1%га тенг бўлиб, унинг 17,5%и АҚШ ҳиссасига тўғри келади. 
131
BP, “Би-Пи” - 2001 йилгача British Petroleum, деб номланган нефт-газ соҳасида фаолият юритадиган 
трансмиллий комапния. 
132
Бонн шаҳрида 2004 йилда ўтказилган Тикланадиган энергия бўйича халқаро конференция натижасида 
ташкил этилган, тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш сиёсатини қўллаб-қувватлашга хизмат 
қилувчи таҳлилий марказ. 
133
https://www.ren21.net/gsr-2020/chapters/chapter_01/chapter_01/#sidebar_1 


103 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish