Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Тери шакллари
Терининг 
йирингли 
касалликлари 
(пиодермиялар) 
этиологик 
белгиларига кўра стафилодермиялар, стрептодермиялар ва аралаш турларига, 
жойлашиш чуқурлигига кўра юза ва чуқур турларига таснифланади. 
Пиодермиялар – турли патогенлар (стафилококклар, стрептококклар, 
пневмококклар, кўкйиринг таѐқчаси ва бошқалар) томонидан чақириладиган 
терининг йирингли-яллиғланишли касалликлари. Статистик маълумотларга 
биноан, болаларда пиодермия барча тери касалликларининг 25-60% ни 
ташкил қилади. Пиодермия бирламчи касаллик бўлиши ѐки янги туғилган 
чақалоқларда бошқа дерматозларнинг асоратлари туфайли иккиламчи 
бўлиши мумкин. Кўпинча пиодермияларга йиринг чақирувчи кокклар 
(стафилококклар, стрептококклар)га боғлиқ дерматозлар тааллуқли. 
Стафилодермиянинг 
қуйидаги 
клиник 
шакллари 
фарқланади: 
везикулопустулез, псевдофурункулез, эпидемик пуфакча, эксфолиатив 
дерматит (Риттер касаллиги). 
Весикулопустулезда (стафилококкли перипоритда) эккринли тер 
безлари очилиш жойларида яллиғланиш қайд этилади. Юзаки жойлашган 1-3 
мм ўлчамдаги, дастлаб шаффоф, кейин эса хиралашган таркиб билан тўлган 
пуфакчалар билан намоѐн бўлади. Йирингли ўчоқчалар кўпинча кўп сонли, 
энса, бўйин соҳаларида, тери бурмаларида, орқада, думбаларда жойлашади, 


290 
одатда улар ҳаѐтнинг 5-6-кунида пайдо бўлади. Пуфакчалар пайдо 
бўлганидан 2-3 кун ўтгач ѐрилади ва юзаки эрозиялар ҳосил бўлади, кейин 
улар қурийди ва кейинги пигментациясиз ва чандиқларсиз эпителизацияга 
учрайди. Тери тезда нормал кўринишга ўтади, излар қолмайди. Эрта ташхис 
қўйиш ва тўғри даволашда болаларнинг умумий аҳволи бузилмайди. 
Янги туғилган чақалоқлар пуфаукчаси – бу стафилококкли 
пиодермиянинг анча оғир шакли. Ушбу касаллик одатда ҳаѐтнинг 3-кунидан 
8-кунигача бўлган оралиқда ривожланади, икки шаклда кечиши мумкин: 
яхши сифатли ва ѐмон сифатли. Яхши сифатли шаклида ўзгармаган тери 
юзасида ѐки эритематоз доғ шароитида турли 0,2-0,5 см дан 1 см гача бўлган 
ўлчамлардаги сероз-йирингли таркиб билан тўлган суст пуфакчалар пайдо 
бўлади. Улар қўл ва оѐқ кафтларидан ташқари тананинг ҳар қандай қисмида 
жойлашиши мумкин. Пуфакчалар элементлари полиморф, гиперемия тожи 
билан ўралган, инфилтрацияланган асосга эга. Кўпинча йирингли ўчоқлар 
кўп сонда бўлади. Пуфакчаларнинг эволюцияси турли туман: баъзилари 
тезда қурийди, бошқалари эпидермисдан кўчириб, катталашади, бошқалари 
эрозиқ юзани очган ҳолда ѐрилади. Эрозив жойларнинг эпителизацияси жуда 
тез содир бўлади, терида гардишсимон ѐки айлана чегараларига эга рангпар-
пушти доғлар қолади. Умумий ҳолати ѐ бузилмаган, ѐки ўртача оғирликда. 
Николский симптоми манфий. Ёмон сифатли шаклида диаметри 0,5 дан 2-3 
см гача ва ундан катта бўлган кўп сонли суст пуфакчалар кузатилади, 
уларнинг орасидаги тери кўчади. Умумий аҳвол оғир, интоксикация ва 
камқонлик белгилари билан кечади. Касаллик жуда ҳам юқумли ва, одатда, 
сепсис билан тугайди. Николский симптоми мусбат бўлиши мумкин. 
Дифференциал ташхис одатда ҳаѐтнинг 2-3 кунидан бошлаб пайдо 
бўладиган янги туғилган чақалоқнинг сифилитик пуфакчаси билан 
ўтказилади. Пуфакчалар кўпинча қўл ва оѐқ кафтларида жойлашади, 
терининг кучли гиперемияланган жойларида пайдо бўлади ва бир вақтнинг 
ўзида доғлар ва папулаларни ҳам кўриш мумкин. 


291 
Туғма буллезли эпидермолизни ҳам истисно қилиш керак, ирсий 
касаллик, унда пуфакчалар механик таъсирлар натижасида терининг 
бириктирувчи тўқимасида оқсил синтезининг турли бузилиши ва 
протеолитик ферментлар, жумладан химотрипсин сабабли пайд бўлади. 
Химотрипсин базал мембраналар бутунлигини бузади, бу пуфакчалар ҳосил 
бўлишига олиб келади. Болада кўпинча пуфакча ѐки очилган пуфакча 
ўрнидаги тери нуқсони билан туғилади. Касалликнинг қуйидаги шакллари 
фарқланади: оддий, гиперпластик, летал (ѐмон сифатли), рецессив 
дистрофик. Боланинг умумий аҳволи оддий буллѐзли эпидермолизнинг барча 
ҳолатларида бузилмайди, дистрофик шаклда эса оғир бўлади. 
Риттернинг эксфолиатив дерматити – янги туғилган чақалоқлардаги 
стафилококкли пиодермиянинг энг оғир шакли. 
Кўпинча касаллик ҳаѐтнинг 1-ҳафта охирида – 2-ҳафтаси бошида 
ривожланади. Типик вазиятларда касалликнинг 3 босқичи ажратилади: 
эритематоз, эксфолиатив ва регенератив. Касаллик гиперемия, терининг 
мацерацияланиши ва киндик соҳасида, оғиз бурчакларида, сон бурмаларида 
ѐриқлар ҳосил бўлиши билан бошланади. Ярамассимон гиперемия жуда тез 
бошнинг, тананинг, қўл-оѐқларнинг терисига тарқалади. Тери тўқ қизил 
рангга эга бўлади, кейинчалик баъзида цианотик тус қўшилади. Кейинчалик 
тананинг турли қисмларида суст пуфакчалар, намликлар, эпидермиснинг 
қатламлар билан кўчиши содир бўлади – эксфолиатив босқич. Янги туғилган 
чақалоқнинг териси қайноқ сув билан куйганга ўхшайди. Болаларнинг 
умумий аҳволи жуда оғир. Касаллик ѐмон кечганида болалар интоксикация, 
сувсизланиш ва сепсис ривожланиши туфайли нобуд бўлишади. Яхши 
кечганида 
эрозив 
юзалар 
ҳеч 
қандай 
из 
қолдирмасдан 
тезда 
эпителизацияланади – регенератив босқич. Касаллик қанча эрта бошланса, у 
шунчалик оғир кечади. Николскийнинг симптоми мусбат. 
Дифференциал диагностика Лейнер-Муссунинг эритродермияси билан 
амалга оширилади. Ушбу касаллик негизида нейтрофил фаолияти бузилиши, 


292 
гипериммуноглобулинемия, персистирланувчи гипогаммаглобулинемия, қон 
зардоби С5 комплементи етишмовчилиги сабабли фагоцитар фаоллик 
пасайиши билан кечадиган носпецифик иммунтанқислик ѐтади. Касаллик 
ривожланишида ҳам онада, ҳам болада витаминлар: ретинол, биотин, тиамин, 
пиридоксин, рибофалвин, токоферол, аскорбин ва фолий кислоталари 
етишмовчилиги шароитида пиококкли ва замбуруғли инфекцияларнинг 
сенсибилизацияловчи таъсири катта аҳаимятга эга. Ушбу касаллик анча кеч 
ѐшда бошланади, унчалик шиддат билан кечмайди ва ҳаѐтнинг 2-ойида тўлиқ 
ривожланади. Терининг бошланғич шикастланиши бошнинг сочли қисми 
себорейли дерматит кўринишига эга бўлади. Ёғли тангачалар тўпланганда 
«чақалоқ қалпоғи»ни ҳосил қилади, у пешонага ва қош усти равоқларига 
тушади. Думбалар соҳаларида, чов бурмаларида тери қопламлари ѐрқин 
гиперемияланган бўлади, инфильтрацияланади. Нам эрозияли юзалар ва 
ѐриқлар ишқаланиш жойларида содир бўлади. 
Дескваматик 
эритродермия 
учун 
шикастланган 
тери 
қисми 
перифериясида тангачалаи қипиқланиш энг характерлидир. Эпидермиснинг 
пластинкасимон кўчиши қайд қилинмайди. 
Янги туғилган чақалоқлардаги некротик флегмона – бу терининг ва 
тери ости клетчаткасининг оғир йирингли-яллиғланишли касаллиги. У ўткир 
бошланиши ва маҳаллий кўринишлар ривожланишининг шиддатли 
суръатлари билан фарқ қилади. Инфекция кириш дарвозалари бўлиб тер ива 
киндик яраси ҳисобланади. Етилиб туғилган чақалоқларда касаллик кўпинча 
ҳаѐтнинг 2-3-ҳафтасида намоѐн бўлади. 
Клиник кечиши хусусиятига кўра иккита шакли ажратилади: 
ифодаланган токсикозсиз (оддий) ва ифодаланган токсикоз билан (токсик-
септик ѐки септик). Касаллик маълум бир кетма-кетликка эга: 1) бошланғич 
босқич (ўткир яллиғланиш жараѐни); 2) алтернатив-некротик босқич; 3) 
кўчиш босқичи; 4) репарация босқичи. Касалликнинг маҳаллий белгилари 
қизил, зич, пайпаслаганда иссиқ ва оғриқли, аниқ чегаралари бўлган доғ 


293 
пайдо бўлиши билан бирга келади, у бир неча соат ичида катталашиб боради. 
1-1,5 кундан кейин инфилтрация ҳудудида терининг ранги ўзгаради, у кўк-
бинафша рангга кирииб марказида юмшаш ҳосил бўлади. Кўчган терининг 
ўлиши юз беради, уни олиб ташлагандан кейин четлари қирилган ва 
йирингли чўнтакларга эга ярали нуқсонлар пайдо бўлади, сўнгра яранинг 
грануляцияланиши ва эпителизацияси ривожланади. Шуни таъкидлаш 
керакки, тери ости клетчаткасининг шикастланиши теридаги ўзгариш 
тезлигидан олдин келади. 
Янги туғилган чақалоқлар флегмоналарининг кўпчилигини сепсис 
сифатида кўриш керак. 
Фигнер 
псевдофурункулѐзи 
бола 
ҳаѐтининг 
2-4-ҳафталарида 
ривожланади. Касаллик бошланишидан олдин кўпинча веезикула-пустула, 
терлама учрайди.. Жараѐн бошнинг сочли қисмида, орқада, думбаларда, қўл-
оѐқларда бошланади ва тер безларига тарқалади. 
Касалликнинг бошида атрофида озгина гиперемия бор юза, қайта 
ўзгаришга учрайдиган майда пустулалар ҳосил бўлади. Кўп ўтмай уларнинг 
ўрнида ѐки яқинида диаметри бир неча миллиметрдан 1,0-1,5 см гача қизил-
қизил рангдаги йирик тугунчалар ва тугунлар пайдо бўлади. Абсцесслар сони 
кенг доирада ўзгариб туради. Тугунлар катталашиши билан флюктуация 
пайдо бўлади, улар кесиб очилганида қуюқ қаймоқсимон яшил-сариқ рангли 
йиринг чиқади. Жараѐннинг юздаги жойлашиши энг хавфли ҳисобланади. 
Теридаги ўзгаришлардан ташқари беморларда интоксикация белгилари, 
иситма ривожланади. 
Даволаш

Стафилодермияни даволаш касалликнинг турига боғлиқ. Даволашнинг 
асосий тамойиллари: 
– изоляция – бемор болалар зудлик билан туғруқхонадан болалар 
шифхонасининг чақалоқлар патология бўлимига ўтказилиши лозим; 
– озиқлантириш – иложи борича табиий ва оптимал бўлиши керак; 


294 
– маҳаллий терапия – весикулопустулѐзда, пуфакчаларда, сийдик пуфагини 
пункцияси ѐки стерил игнадан кейинги абсцессларда зарарланиш ўчоқларини 
1-2% ли анилин буѐқларининг спиртли эритмалари ѐки бриллиант кўки 
эритмаси билан кунига 2-3 марта ишлашдан иборат; 
– чўмилтириш – весикулопустулѐзда қайнатилган сувга эман пўстлоғи, калий 
перманганат ва қончўп қайнатмалари қўшилиши билан амалга оширилади; 
– физиотерапия – маҳаллий ѐки умумий ултрабинафша нурлантириш тавсия 
этилади. Эксфолиатив дерматитда тўлиқ ечинтирилган бола «Соллюкс» 
лампаси остига қўйилади. Ташқаридан қараганда шикастланмаган тери 
қисмлари анилин бўѐқларининг 1-2% ли эритмаси билан суртилади; 
– умумий терапия – антибактериал, дезинтоксикация, специфик ва 
носпецифик иммунотерапия, симптоматик даволашни ўз ичига олади. 
Антибиотиклардан ярим синтетик пенициллиназага чидамли пенициллинлар 
(метициллин, оксациллин), шунингдек, 2– ва 3-авлод цефалоспоринлар 
қўлланилади. Касалликнинг ўта оғир кечишида аминогликозидлар 
(тобрамицин, сизамицин, амикацин, амикин, нетрамицин) кўрсатилган. Яхши 
самара специфик иммунотерапияда (антистафилокок иммуноглобулинлар, 
зардоб) кузатилади. Флегмонали беморларни педиатр ва болалар жарроҳ 
биргаликда кузатадилар ва даволайдилар. 
Стрептодермиянинг қуйидаги турлари ажратилади: янги туғилган 
чақалоқлар 
сарамаси, 
интертригиноз 
стрептодермия, 
папулоэрозив 
стрептодермия. 
Янги туғилган чақалоқлар сарамаси – ўткир стрептококкли касаллик, 
кўпинча киндик соҳасида, юзда бошланади. Сарамасли яллиғланиш кўчиб 
юради. Чақалоқдаги сарамасда тери эритемаси унчалик кучли бўлмаслиги 
ҳам мумкин, аммо терининг ва тери соти клетчаткасининг шишиши, 
инфилтрацияси ҳар доим мавжуд бўлади. Ўчоқ четлари нотекис, аммо 
чекловчи валик ифодаланмаган. Янги туғилган чақалоқларда «оқ сарамас» 
кузатилиши мумкин, бунда гиперемия йўқ, шикастланган тери қисми 


295 
рангпарланади, баъзида пуфакчалар, тери ости абсцесслари, некрозлар пайдо 
бўлади. Касаллик кечиши одатда оғир, бола аҳволи тезда ѐмонлашади, 
диспептик бузилишлар, миокардит, менингит ва буйраклар шикастланиши 
пайдо бўлади. 
Интертригиноз стрептодермия кескин чегараланган гиперемия, баъзида 
қулоқ орқасида ва табиий бурмаларда озгина мокнутия лар билан намоѐн 
бўлади. Шикастланиш ўчоғи соҳасида ѐриқлар пайдо бўлиши мумкин. 
Яллиғланиш ўзгаришлари сусайганида кепаксимон шўралаш пайдо бўлади. 
Папулоэрозив стрептодермия думба ва сонларнинг оқра юзаси 
терисида пайпасланганда зич унналадиган кўкимтир-қизил рангдаги ўлчами 
0,1-0,3 см бўлган папулалар пайдо бўлиши билан хусусиятланади. Папуллар 
тезда эрозяига учрайди ва қобиқлар билан қопланади, яқин жойдаги тери 
қисмларида янги элементлар, шу жумладан пиококкли элементлар юзага 
келади. 
Даволаш
. Стрептодермияни даволаш стафилодермияни даволашдан 
тубдан фарқ қилмайди. Антибактериал терапия танлашда ҳам стрептококк, 
ҳам стафилококкга нисбатан фаол бўлган антибиотиклар комбинацияси 
(ампиокс – монотерапия ѐки аминогликозидлар билан биргаликда ) 
афзалроқдир. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish