Жамғарма воситаси. Бу пулнинг жамланган бойлик шаклига кириб ўз эгаси учун керак бўлганда харид этиш воситаси бўлиб хизмат қила олшидир. Пул қоғоз ёки танга бўлгани учун бойлик эмас, балки ўзида меҳнатни мужассамлаштиргани, унга ҳамма нарсани харид этиш ёки уни жамлаб сақлаш мумкин бўлгани учун бойлик ҳисобланади.
Пул бойлик жамгаришнинг энг қулай усулидир, чунки пулда ликвидлик бор, яъни пул ҳамма ерда унга белгиланган номиналга (масалан 500 сўм) қараб тўлов учун қабул қилинади. Пул бошқа ликвидлик воситаларига нисбатан (ер, бино, акция, облигация, сертификат) барқарор восита ҳисобланади, унинг қадри инфляция бўлмаса барқарор сақланади, бошқа ликвидларни эса нархи-қадри ўзгариб туради.
Пулни сифати ва сони мавжуд. Пулни сифати чексиз бўлиши, яъни пулга зарур бўлган вақтда хоҳлаган товарга айлантириш имконияти мавжуд, сони чекланган бўлиши мумкин, чунки унга чекланган миқдорда товар сотиб олиш мумкин.
Пулни қимматбаҳо, ноёб буюмларга, санъат асарларига, уй-жой, ер, машина, асбоб-ускуна, акция, облигация ва бошқалар шаклида ҳам жамғариш мумкин.
Адабиётларда пул хазина тўплаш вазифасини хам бажариши мумкинлиги қайд этилади. Уни фақат ўзининг реал қийматига эга бўлган пуллар (қимматбаҳо металлар) бажара олади. Қоғоз пуллар асосан муомила ва тўлов вазифасини бажаради.
Ўтмишда пул жаҳон пули вазифасини хам бажарган. Бунда мамлакатлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, товар ва хизматлар учун тўловлардаги баҳо масштабини ҳар бир мамлакатнинг пул бирлигини маълум олтин таркиби бўлишлиги билан характерланади. Жумладан, 1961 йилдаги пул реформасидан кейин СССР рубли – 0.987412 граммга, 1 АҚШ$ = 0,88 грамм олтинга тенглаштирилган. Ҳозир бундай тартиб йўқ, чунки ХВФ нинг 1976 йил майдаги Ямайканинг Кенгстон шаҳридаги йиғилишида олтин бундан буён жаҳон пули вазифасини бажармаслиги эътироф этилган. Шу сабаб ҳозир ўзаро ҳисоб-китобларда жаҳон пули эмас, жаҳон пулларидан фойдаланилади ва бу вазифани обрўли пул бирликлари бажаради.
Пулнинг функциялари ўзаро узвий боғлиқ ва улар бир-бирини тўлдирган ҳолда пулнинг моҳиятини тўлиқ ифода қилади. Пулнинг функциялари кетма-кетлигига эътибор бериш зарур. Пул қиймат ўлчови вазифаларини бажармасдан туриб муомила, жамғарма ва тўлов воситаси бўлаолмайди. Пулнинг қиймат ўлчови сифатида мустаҳкамлиги унинг муомила, тўлов, жамғарма функцияларидаги ўрни ва аҳамиятини оширади, халқаро миқёсда ҳам юқори обрўга эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |