Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш вауларнинг


Валюта счетини очиш тартиби, унинг ахамияти ва вазифалари бўйича амалга



Download 5,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/51
Sana11.06.2022
Hajmi5,14 Mb.
#656366
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51
Bog'liq
Бухгалтерия ҳисоби УМК М2О

Валюта счетини очиш тартиби, унинг ахамияти ва вазифалари бўйича амалга 
оширилган операцияларни ҳисобга олиш. 
Ўзбекистон Республикаси ва чет мамлакатлар 
ҳудудидаги банклар счѐтларидаги чет эл валютасидаги пул маблағларининг нақдлиги ва 
ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счѐтларда амалга оширилади: 
5210 ―Мамлакат ичида валюта счѐтлари‖; 
5220 ―Чет элдаги валюта счѐтлари‖; 
5210 ―Мамлакат ичида валюта счѐтлари‖ ва 5220 ―Чет элдаги валюта счѐтлари‖ 
счѐтларининг дебетида валюта счѐтларига пул маблағларининг келиб тушиши, кредитида эса 
пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Банк кўчирмасини текшириш 
натижасида аниқланган корхонанинг валюта счетининг дебети ѐки кредитига хатолик билан 
ўтказилган суммалар 4860 ―Даъволар бўйича олинадиган счѐтлар‖ ѐки 6960 ―Даъволар 
бўйича тўланадиган счѐтлар‖ счѐтлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 
Бухгалтерия ҳисобида валюта счѐти бўйича операциялар банк кўчирмалари ва уларга 
илова қилинадиган пулли ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади. 
Валюта маблағларининг аналитик ҳисоби чет эл валютасидаги пул маблағларини 
сақлаш учун банкларда очилган ҳар бир счѐт бўйича юритилади. 
Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счѐтлар (5200)нинг боғланиши 

Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Счѐтларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Кассадан валюта маблағларининг валюта счѐтига 
топширилиши 
5210, 5220 
5020 
2.
Ишлатилмаган чек ва аккредитив суммасининг 
валюта счѐтига ўтказилиши 
5210, 5220 
5510-5520 
3.
Илгари қисқа муддатли инвестициялар тартибида 
берилган қарзнинг қайтарилиши 
5210, 5220 
5830 
4.
Илгари берилган бўнакларнинг қайтарилиши 
5210, 5220 
4310-4330 
5.
Қондирилган даъволар суммасининг келиб тушиши 
5210, 5220 
4860 
6.
Олинган бўнаклар суммаси 
5210, 5220 
6300, 7310 
7.
Илгари акцияларга обуна бўлган таъсисчилардан 
улуш суммасининг келиб тушиши 
5210, 5220 
4610 
8.
Номинал қийматдан юқори баҳода сотилган 
акциялардан эмиссион даромаднинг келиб тушиши 
5210, 5220 
8410 
9.
Инвестицияга маблағларнинг қўйилиши 
0600, 5800 
5210, 5220 
10.
Банкдан кассага валюта маблағларининг келиб 
тушиши 
5020 
5210, 5220 
11.
Хусусий акцияларнинг сотиб олиниши 
8610, 8620 
5210, 5220 


30 
12.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги 
қарзларнинг тўланиши 
6010 
5210, 5220 
13.
Берилган бўнакларнинг суммаси 
4310-4330 
5210, 5220 
14.
Илгари олинган бўнакларнинг қайтарилиши 
6300, 7310 
5210, 5220 
15.
Таъсисчиларга ҳисобланган дивиденднинг тўланиши 
6610 
5210, 5220 
16.
Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзлар қопланди 
6920 
5210, 5220 
17.
Қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар қопланди 
6810-6840 
5210, 5220 
18.
Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларнинг жорий 
қисми қопланди 
6950 
5210, 5220 
19.
Ижарага берувчига тегишли бўлган тўловлар 
тўланди 
6910, 6950 
5210, 5220 
Хорижий валютани сотиш (сотиб олиш)да содир бўладиган курсдаги фарқ (ижобий ѐки 
салбий) ижобий бўлса – 9540 «Курс фарқларидан олинган даромадлар» счетида, салбий 
бўлса – 9620 «Курс фарқларидан зарарлар» счетида ҳисобга олинади. 
Хорижий валютани сотилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс 
эттирилади: 
а) валюта счетидан хорижий валютани Марказий банк курси бўйича ўтказилиши:
Дт 5530 «Бошқа махсус счетлар» счетининг «Транзит» счети,
Кт -5020 «Валюта счети». 
б) Марказий банк курси бўйича хорижий валютани «Блоксчет» дан чиқарилиши:
Дт 9220 «Бошқа активларнинг сотили ва бошқача чиқиб кетиши»,
Кт 5530 «Бошқа махсус счетлар» счетининг «Транзит» счети. 
в) валюта бозорида келишилган курс бўйича сотилган хорижиий валютанинг сўм 
эквивалентини ҳисоб-китоб счетига ўтказилиши:
Дт 5110 «Ҳисоб-китоб счети»,
Кт 9220 «Бошқа активларнинг сотили ва бошқача чиқиб кетиши» счети. 
г) Хорижий валютани сотишда ҳосил бўлган ижобий курс фарқини Марказий банк 
курсидан ортиғини акс эттирилиши:
Дт 9220 «Бошқа активларнинг сотили ва бошқача чиқиб кетиши»,
Кт 9540 «Курс фарқларидан олинган даромадлар» счети. 
д) Хорижий валютани сотишда ҳосил бўлган салбий курс фарқини (Марказий банк 
курсидан кам) акс эттирилиши:
Дт 9620 «Курс фарқларидан зарарлар»,
Кт 9220 «Бошқа активларнинг сотили ва бошқача чиқиб кетиши» счети. 
Хўжалик юритувчи субъектлар ҳар бир ҳисобот ойининг охирги санасига баланснинг 
валюта – моддаларини Марказий банк курси бўйича қайтадан баҳолайди ва содир бўлган 
курс фарқлари ижобий бўлса 9540 «Курс фарқларидан олинган даромадлар» счетига, салбий 
бўлса - 9620 «Курс фарқларидан зарарлар» счетига ўтказилади. 
Баланснинг валюта моддаларига қуйидагилар киритилади:
а) кассадаги, банкнинг депозит, ссуда счетларидаги, шу жумладан аккредитивлардаги 
валюта маблағлари;
б) хорижий валютадаги пулли ҳужжатлар;
в) хорижий валюта кўринишидаги қисқа ва узоқ муддатли қимматли қоғозлар; 
г) хорижий валюта кўринишидаги дебитор ва кредитор қарзлар, кредитлар ва қарзлар 
Хорижий валюта ҳаракати тўғрисидаги маълумотни банк муассасаси корхонага валюта 
счетидан кўчирма бериш йўли билан хабар беради. 5210 «Мамлакат ичидаги валюта 
счетлар»ни кредит обороти 2/1 – журнал-ордерида акс эттирилади. Бу счетнинг дебет 
обороти 2/1 қайдномаини юритиш билан назорат қилинади. Валюта счети бўйича аналитик 
ҳисоб карточкаларда валюталарнинг номлари бўйича юритилади. 

Download 5,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish