Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети



Download 368,51 Kb.
bet5/8
Sana22.02.2022
Hajmi368,51 Kb.
#104807
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Talab va taklif

Изоҳ: * - маълумот мавжуд эмас.
** - автомобилларсиз.


1 - расм. Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараѐнлари натижалари.
3. Талаб ва таклифнинг мос келиши, бозор мувозанати.
Биз юқорида турли омиллар таъсирида талаб ва таклиф миқдорининг ўзгариб туришини кўрдик. Лекин талаб билан таклиф миқдорлари бир-бирлари билан доимо маълум нисбатда бўлади, бу нисбатлар ўзгариб туради. Баъзан талаб миқдори таклиф миқдоридан ошиб кетиб, нарх кўтирилса, айрим пайтда таклиф миқдори талаб миқдоридан ошиб кетиб, баҳо пасайиб қолади. Талаб миқдори билан таклиф миқдори ўртасидаги нисбат бир-бирига тенг бўлган ҳолат бозор мувозанати дейилади. Бозор мувозанати вужудга келган ҳолда шаклланган нарх бозор нархи дейилади. Баъзан уни мувозанатлашган нарх ҳам деб юритилади. Бозор мувозанати ва мувозанатли нарх ҳар доим мавжуд бўлиб турмайди, уларга таъсир қилувчи кўплаб омиллар мувозанатликнинг бузилишига сабаб бўлади. Аммо иқтисодиётда ушбу мувозанатга доимо интилиш мавжуд бўлади. «Талаб ва таклиф» тушунчалари таҳлили, бизга сотувчи ва харидорлар манфаатлари мос келишини қараб чиқишга ўтиш имконини беради. Мос келишлик ўз ифодасини мувозанатли нархда топади. Талаб ва таклиф эгри чизиқлраини битта графикка жойлаштириб бозор мувозанатли нуқтасини ҳосил қиламиз: Тб= Тф= Цм =Qm, бу ерда: Тб-талаб, Тф- таклиф, Цм = мувозанатли бако, Qm – товарнинг мувозанатли миқдори. Графикда К нуқатга мувозанатли баҳо (Цм) ва маҳсулотнинг муозанатли миқдори (Qm) мос келади. Мувозанатли нуқта (К) ёки мувозанатли нарх (Цм)га 7-чизмада тасвирланганидек сотувчи ва харидорлар манфаатлраининг спирал бўйича харакати натижасида бир-бирига яқинлашиш йўл билан эришилади. Хусусан, бизнинг мисолда, нарх 50 сўм бўлганда, харидор мазкур товар (ун) дан 10 кг сотиб олишга, сотувчи эса 60 кг бозорга чиқаришига тайёр бўлади. 10 сўмлик нархда сотувчи ва харидорлар аҳволи бутунлай қарама-қарши томонга ўзгаради: сотувчи фақат 5 кг ун чиқаришга, харидор эса 80 кг сотиб олишга тайёр бўлади ва ҳакозо. Талаб ва таклифнинг ўзгариши спирал бўйича ҳар бир ҳаракатда уларнинг манфаати мувозанатли нуқтага эришилгунча бир-бирига яқинлашиб боради ва мувозанатли нуқта улар талаб ва таклифи тенглигини кўрсатади. Графикда 1 ва 2 нуқталар ўртасидаги фарқ товарлар ортиқча ишлаб чиқарилишини кўрсатади ва тўйинган бозори характерлайди. Аксинча, 3 ва 4 нуқталар ўртасидаги фарқда товар камёблиги (дефитцит) вужудга келади ва ҳамда бу камёбли товар бозорини характерлайди. Мувозанатли нархни тушуниб олиш учун вақт омили катта аҳамиятга эга бўлади. Шу сабабли бозордаги бир зумлик, қисқа даврли ва узоқ даврли мувозанатлик ҳолатни фарқалш зарур. Бир зумлик мувозанат учун тақдим қилинадиган товарларнинг ўзгармас ёки доимий миқдори хос. Бу ишлаб чиқаришнинг бозор вазиятига тез, бирданига мослаша олмаслиги билан боғлиқ. Қисқа даврли мувозанатликни, ишлаб чиқариш ва таклифни вақтинчалик амал қилувчи омиллардан фойдаланиш асосида кўпайтириш имкониятини тақазо қилади. Бундай вақтинчалик омилларга иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунлари ишлаш, иш сменасини кўпайтиришлар киради. Узоқ даврли мувозанатлик ўзгариши узоқ муддатли даврдаги омиллардан фойдаланишни тақозо қилади. Бунда ишлаб чиқаришни қайта қуроллантириш, янгилаш ва қўшимча қувватларни вужудга келтириш билан боғлиқ инвестициялар ҳақида гап боради. Бу даврда янги корхоналарни қуриш ҳамда мазкур бозорда янги корхоналарнинг пайдо бўлиши ҳам мумкин бўлади. Истеъмолчининг товар нархларининг ўзгаришига сезгирлик даражасини аниқлашда нархли эгилувчанлик тушунчасидан фойдаланилади. Айрим маҳсулотлар нархидаги унча сезиларли бўлмаган ўзгаришлар сотиб олинадиган маҳсулот миқдорида катта ўзгаришлар бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай маҳсулотларга талаб нисбатан эгилувчан дейилади. Бошқа хил маҳсулотлар нархидаги сезиларли ўзгариш харид миқдорида фақат катта бўлмаган ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Талаб ҳажмига таъсир қилувчи бошқа омиллар ўзгармай қолганда, нарх 1% ўзгарганда талаб неча фоизга ўзгаришини кўрсатувчи кўрсаткич талабнинг нархли эгилувчанлиги кўрсаткичи дейилади. Бу кўрсаткич кўпинча оддий қилиб талабнинг эгилувчанлиги деб аталади.
Талаб ва таклиф бозорнинг икки томони сифатида ҳар хил омиллар таъсирида ўзгариб туради, уларнинг боғланиши нарх орқали бўлади. Талаб ва таклифнинг мос келиши бозор иқтисодиётининг энг муҳим талабидир. Шундай шароитда иқтисодий ўсиш юз беради. Талаб билан таклиф эгри чизиғлари кесишган нуқта умумиқтисодий мувозанатни ифодалайди. Макроиқтисодий мувозанатга эришиш ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг марказий муаммосидир.
Жамият яшар экан албатта талаб билан таклиф ўзгариб туради. Омилларнинг ўзгариши натижасида талаб ва таклиф эгри чизиғи силжийди, натижада янги мувозанат ўрнатилади.
Мувозанатни таъминлашнинг икки варианти мавжуд.

  1. Ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгартирмай нархни кўтариш.

  2. Маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш.

Агар фирмалар иккинчи вариантни танласа маҳсулот ишлаб чиқариш кўпаяди. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари ҳам ўсади.
Шунинг учун мувозанатликка эришиш учун нарх механизимидан фойдаланган ҳолда талаб билан таклиф ўртасидаги нисбатни ўзгартириш, уларнинг кесишган нуқтасида бозор мувозанати келиб чиқади.

Талаб ва таклифнинг нархга боғлиқлиги. (жадвал)





Нарх (сўм)

Талаб қилинадиган товар миқдори.

Таклиф миқдори.

Талаб. +
Таклиф.-+

10

500

100

+ 400

20

400

200

+ 200

30

300

300

0

40

200

400

-+ 200

50

100

500

-+ 400

Бу чизмадан маълумки, нарх ошиб бориши билан талаб пасаяди, таклиф эса ортиб боради. Нарх истеъмолчилар учун хам, ишлаб чиқарувчилар учун хам бозордаги шароит ҳақида ахбарот берувчи восита бўлиб хизмат қилади. Нархлар хўжалик юритувчи субъектлар ўз хусусий манфатини кўзлаб танланган ишлаб чиқариш ҳаражатларни солиштириб кўришда восита вазифасини ўтайди. Нархлар орқали сон-саноқсиз индивидуал иқтисодий сарфлари ҳам умумилашади ва мувозанатлашади.


Демак нарх юқори бўлганда талаб қисқариши, яъни таклиф талабдан анча ортиқча бўлиши ва нарх паст бўлганда талаб таклифдан кўп бўлиши бозор учун табиий бир холдир. Талаб, таклиф нархнинг ва харид қобилиятининг ўзгаришига қараб тебраниб туради.
Бу харакат талаб билан таклиф тенглашгунча давом этаверади. Тенглашиш юз бергач таклиф ва талаб миқдори ва таркибан бир-бирига мос тушади. Албатта бундай ҳолат бозор мувозанатини ташкил қилади. Маълумки товарлар дунёси ғоят бой бўлиб, товарлар бозори ўзаро боғлиқ қисмлардан иборат. Бир ерда мувозанат бор ёки йўқлиги турли хилдаги товарлар нархиниг нисбати ўзгариши ёки ўзгармаслиги билан белгиланади.
Масалан бугун бозорда 650 сўмга 1кг картошка, 200 сўмга 1кг сабзи, 250 сўмга 1кг пиёз сотилган бўлса, бир ойдан сўнг улар нархи 20% га ошса бундай холда таклиф ва талаб хам ўзгариши мумкин. Чунки харидор бу маҳсулотларни камроқ харид қилиб боришга тўғри келади.
Товарлар нархининг ўзгариши бозор мувозанатнинг мос бўлмаслигига олиб келади. Йил давомида айрим таварларга бўлган талаб ва таклифнинг мос бўлмаслиги муқаррар. Чунки эхтиёжнинг юксаклиги оқибатида янги талаб пайдо бўлади ва у дарҳол қондирилмайди. Маълум вақт ўтиши билан талаб билан таклиф бир-бирига яқинлашиб боради.
Масалан, 2006 йилнинг биринчи чораги давомида истеъмол товарлар нархи индекси бўйича ўсди, 3,1% дан 5,4% гача ташкил этди1. Бундай тебранишга асосан истеъмол савотчасида етарли даражадаги йирик улишга эга бўлган тўртта омил сабаб бўлади, булар мева ва сабзавотларнинг, қанднинг, турар жой коммунал хўжалиги хизматларнинг, жамоа транспорти хизматларнинг нархлари ошиши кузатилади.
Озиқ-овқат товарлари совуқ қиш туфайли бозорда мева –сабзавот маҳсулотлари нархнинг ўсиши, ҳамда шакар нархининг ортиши талаб ва таклифга жиддий таъсир кўрсатади. Ички бозорда бу маҳсулотларга бўлган талаб ва таклиф ўзгариб боради.
Талаб ва таклиф тушунчалари таҳлили, бизга сотувчи ва харидорлар манфаатлари мос келишини қараб чиқишга ўтиш имконини беради. Мос келишлик ўз ифодасини мувозанатли нархда топади.
Олдинги бандларда кўриб чиқилган талаб ва таклиф эгри чизиқларини битта графикка жойлаштириб бозор мувозанатли нуқтасини ҳосил қиламиз
Тбфмм, бу ерда: Тб - талаб, Тф - таклиф, Нм - мувозанатли нарх, Мм – товарнинг мувозанатли миқдори. [ 23, 24]

Графикда Е нуқатга мувозанатли нарх (Нм) ва маҳсулотнинг муозанатли миқдори (Мм) мос келади. Яъни, нарх 250 сўм бўлганда, харидорлар мазкур товар (ун) дан 3 тонна сотиб олишга, сотувчилар эса 3 тонна унни бозорга чиқаришига тайѐр бўлади. 200 сўмлик нархда сотувчилар ва харидорлар аҳволи бутунлай ўзгаради: сотувчилар фақат 2 тонна унни сотишга, харидорлар эса 5 тонна сотиб олишга тайѐр бўлади ва ҳоказо.

сўм

350
300


250
200
150
100
50
0

P
D ортиқча ишлаб чиқариш S

E


S D
тақчиллик
1,0 2,0 3,0 4,0 5,0 6,0 Q, тонна
      1. чизма. Мувозанатли нарх8.


Графикда нархнинг 350 сўм даражасидаги бозор ҳолати товарлар ортиқча ишлаб чиқарилишини кўрсатади ва тўйинган бозорни ифодалайди. Аксинча, 150 сўм даражасидаги бозор ҳолатида товар тақчиллиги (дефицит) вужудга келади ва тақчил товар бозорини тавсифлайди.
Мувозанатли нархни тушуниб олиш учун вақт омили катта аҳамиятга эга бўлади. Шу сабабли бозордаги бир зумлик, қисқа даврли ва узоқ даврли мувозанатлик ҳолатни фарқлаш зарур.
Бу даврда янги корхоналарни қуриш ҳамда мазкур бозорда янги корхоналарнинг пайдо бўлиши ҳам мумкин бўлади.
Истеъмолчининг товар нархларининг ўзгаришига сезгирлик даражасини аниқлашда нархли эгилувчанлик тушунчасидан фойдаланилади. Айрим маҳсулотлар нархидаги унча сезиларли бўлмаган ўзгаришлар сотиб олинадиган маҳсулот миқдорида катта ўзгаришлар бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай маҳсулотларга талаб нисбатан эгилувчан дейилади. Бошқа хил маҳсулотлар нархидаги сезиларли ўзгариш харид миқдорида фақат катта бўлмаган ўзгаришларга олиб келиши мумкин.
Талаб ҳажмига таъсир қилувчи бошқа омиллар ўзгармай қолган шароитда нархнинг 1% га ўзгариши талабнинг неча фоизга ўзгаришини ифодаловчи кўрсаткич талабнинг нарх бўйича эгилувчанлиги кўрсаткичи дейилади. Бу кўрсаткич кўпинча оддий қилиб талабнинг эгилувчанлиги деб аталади.
Талаб эгилувчанлигини белгилаб берувчи бир қатор омиллар мавжуд бўлади. Уларнинг асосийлари қуйидагилар:

  1. Маҳсулотларнинг ўрнини босувчанлиги. Истеъмолчига бирор маҳсулотнинг ўрнини босувчи бошқа маҳсулотлар кўпроқ тавсия қилинса, унга талаб шунча эгилувчан бўлади. Масалан, соф рақобатли бозорда таклиф қилинадиган маҳсулотларнинг жуда кўп ўрнини босувчилари мавжуд бўлади, шу сабабли ҳар бир алоҳида сотувчи маҳсулотларига талаб бутунлай эгилувчан бўлади.

  2. Маҳсулот қиймати (нархи)нинг истеъмолчи даромадидаги салмоғи. Истеъмолчи даромадида маҳсулотлар нархи қанчалик ката ўринни эгалласа, унга талаб шунча юқори эгилувчан бўлади. Масалан, дафтар ѐки қалам нархининг 10 фоизга ўсиши бир неча сўмни ташкил қилади ва бу талаб билдирган маҳсулот миқдорида жуда кам ўзгариш бўлишига олиб келади. Шу билан бирга, автомобиль ѐки уй нархининг 10 фоизга ўсиши мос равишда 0,5 ѐки 1,5 млн. сўмни ташкил қилади. Нархларнинг бундай ошиши жуда кўп оилалар бир неча йиллик даромадининг ката қисмини ташкил қилади ва, айтиш мумкинки, бу сотиб олинадиган маҳсулот миқдорини сезиларли равишда камайтиради.

  3. Маҳсулотларнинг истеъмол хусусиятлари. Зеб-зийнат буюмларига талаб одатда эгилувчан, ҳаѐтий зарур буюмларга эса талаб ноэгилувчан ҳисобланади. Масалан, нон ва электр энергияси зарурий истеъмол буюмлари ҳисобланади, шу сабабли улар нархининг ошиши нон ѐки электр энергиясини истеъмол қилишнинг кескин камайишига олиб келмайди. Бошқа томондан зеб-зийнат буюмларига нархлар ошганда уларни осонлик билан истеъмолдан чиқариб ташлаш мумкин.

  4. Вақт омили. Қарор қабул қилиш учун вақт оралиғи қанча узоқ бўлса, маҳсулотга талаб шунча эгилувчан бўлади. Масалан, агар мол гўштининг нархи 10%га кўтарилса, истеъмолчи уни харид қилишни бирданига қисқартирмаслиги мумкин. Лекин бир қанча вақт ўтиши билан у ўзининг мойиллигини товуқ гўшти ѐки балиққа ўтказиши мумкин.

Шунингдек, даромад бўйича талаб эгилувчанлиги ҳам мавжуд. Даромадлар кўпайиши билан товар ва хизматларга бўлган талаб ҳам ошади. Бундан кўринадики, даромад талабга таъсир кўрсатади. Бу таъсир даражасини аниқлаш учун даромад бўйича талаб эгилувчанлиги кўрсаткичидан фойдаланилади.


Таклиф ҳажмига таъсир қилувчи бошқа омиллар ўзгармай қолган шароитда, нархнинг 1%га ўзгариши таклифнинг неча фоизга ўзгаришини ифодаловчи кўрсаткич таклифнинг нарх бўйича эгилувчанлиги кўрсаткичи дейилади. Бу кўрсаткич кўпинча оддий қилиб таклифнинг эгилувчанлиги деб ҳам аталади.
Ўтган 2013 йилда мамлакатимизда ислоҳотлар дастури давом эттирилиб, ундан ўрин олган муҳим чоралар ва тадбирларнинг изчил амалга оширилиши натижасида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларида мутаносиблик янада мустаҳкамланди, иқтисодиѐтимиз модернизация ва диверсификация ҳисобидан юқори суръатлар билан ривожланди.






Download 368,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish