Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Ер участкада ўлчаш ишларини ўтказиш



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/29
Sana06.07.2022
Hajmi0,57 Mb.
#751613
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29
Bog'liq
Zaripboyev Sanjar

4.2. Ер участкада ўлчаш ишларини ўтказиш 
Ер участкасини текширишда олдинлари амалга оширилган геодезик 
съёмка планларидан максимал даражада фойдаланилади. 
Содда конфигурациядаги ва кичик майдонли (0,5 га гача) участкалар 
съёмкасини рулетка билан бажаришга рухсат берилади. 
Ер участкасининг уни текширишда амалга ошириладиган барча 
ўлчамлари ер участкаси абрисига киритилади. 
Ўлчаш хатолиги қуйидагилардан ортиб кетмаслиги керак: 
участка чегаралари ўлчови учун – ўлчанадиган чизиқ узунлигидаги 
тафовут 0,5% чегарасида, яъни узунлиги 20 м гача бўлган чизиқлар учун 10 
см гача; 20 м дан ортиқ чизиқлар учун 1/200 (0,5%), лекин 200 м дан узун 
бўлган чизиқлар учун кўпи билан 100 см; 
бинолар учун – 6 м гача бўлган чизиқлар учун 3 см ва 6 м дан ортиқ 
бўлган чизиқлар учун 1/200 (0,5%). 
Участканинг барча чегаралари уларнинг бутун узунлиги бўйича 
ўлчанади, чегараларга иморат солинган ва ишларни одатдаги усул билан 
амалга ошириш имконияти йўқ бўлган ҳолларда эса, ўлчаш ишларини 
қисмларга бўлиб ёки чегарага параллель ҳолда бажариш зарур. 
Ҳар бир ер участкаси натурада ёпиқ (тўсиқлар, панжаралар, иморатлар, 
иншоотлар) ва очиқ (ариқлар, чегара белгилари, нишон белгилари ва ҳ.к.) 
физик чегараларга эга бўлади. 
Участкани ўлчаш ишлари участкалар орасида жойлашган тўсиқларнинг 
ўқ чизиқлари бўйича ҳамда кўчалар, йўллар, майдонлар ва ҳ.к.ларга қараган 
тўсиқларнинг ташқи томони бўйича амалга оширилади. 
Ер участкаларининг чегараларини уларсиз белгилаш қийин бўлган 
ориентирлар мавжуд бўлмаган ҳолларда инвентаризатор вазиятга қараб ва 
текшириладиган 
ҳамда 
қўшни 
участкалар 
мулкдорларини 
(фойдаланувчиларини) сўроқлаб чиқиб, чегараларни шартли равишда 
белгилаган ҳолда (бу ҳақда абрисда тегишли изоҳ берилади) амал қилиши 
лозим. 


Участка чегараларини ўлчаш ер участкаси чегараси ичида жойлашган 
бинолар, иморатлар ва иншоотларни бир вақтда ўлчаш билан, асосий бино 
фасадидан бошлаб ҳамда участка периметри бўйича дастлабки нуқтага қадар 
чапдан ўнгга силжиган ҳолда амалга оширилади. 
Ер участкасини ўлчашда ер участкасининг конфигурациясини, 
бурилиш жойларининг, бурчакларнинг йўналишини, ер турларининг 
чегараларини ҳамда бино, иморатлар ва иншоотларнинг ер участкасида 
жойлашиш ҳолатини белгиловчи барча ўлчамлар: кертма белгилар, створлар, 
диагоналлар (берк учбурчаклар тизими) олиниши лозим. 
Ер билан фундаментлар ёки устунлар воситасида боғланган доимий 
типдаги барча иморатлар (қурилмалар), хусусан: 
асосий бинолар ва уларнинг ёнбошига қурилган бинолар; 
хизмат вазифасидаги иморатлар: саройлар, омборхоналар, верандалар, 
террасалар, ошхоналар, хаммомлар, бостирмалар, ертўлалар ва бошқалар; 
иншоотлар: панжаралар, тўсиқлар, қудуқлар, ахлат ташлаш ўралари, 
тротуарлар, тош ётқизилган йўлкалар, фавворалар ва бошқалар ўлчаб 
чиқилади ҳамда абрисга киритилади. 
Кўчма, вақтинчалик характердаги қурилмалар съёмка қилинмайди. 
Иморат ва иншоотлар қурилиш майдонини ҳисоблаш учун бутун 
периметр бўйича цоколь бўйлаб, ҳамда уларнинг майдонларини ҳисоблаш 
учун цоколдан тепада, деворнинг танаси бўйлаб ўлчаб чиқилиши лозим. 
Устунлар устига қурилган бино остининг майдони, шунингдек унинг 
остидаги ўтиш йўллари қурилиш майдонига киритилади. Деворларнинг 
қалинлиги 10 см гача ва эни 1 м гача бўлган туртиб чиққан қисмлари 
(пилястралар), тирговичлар ўлчанмайди ва абрисда чизиб кўрсатилмайди. 
Бинолардаги бошқа барча бўртиклар ўлчанади, абрисда чизиб кўрсатилади 
ҳамда иморатнинг майдонига киритилади. 

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish