Назорат саоллари
1.Низоларнинг турлари?
2.Мулоқот ва идрокнинг боғлиқлиги?
3.Бошқарувда низоларни бартараф этиш?
14- мавзу: Музокаралар олиб боришнинг психологик жиҳатлари.
Режа:
1.Музокаралар олиб боришнинг психологик жиҳатлари. Раҳбар фаолиятида музокара. Музокара олиб бориш босқичлари.
2.Музокара якунига салбий таъсир кўрсатувчи психологик омиллар.
3.Раҳбар ва оила муаммоси.
Таянч тушунчалар: Шахс, қадрият, муаммо, қобилият, психологик омиллар,музокара.
Ҳар қандай раҳбарнинг иш самарадорлиги унинг меҳнат жамоаси ёки гуруҳлардаги ишининг ўзига хос хусуссиятларини тўғри тушуниш, тўғри ҳаракат қилиши, гуруҳ билан муваффақиятли ишлаши билан боғлиқ. Раҳбар жамоанинг лидери ҳисобланади, аммо шу билан бирга жамоада рахбар биладиган ёки билмайдиган лидералар ҳам бўлиши мумкин. Бу лидерлар билан раҳбар доимо ишлаши, мулоқотда бўлиши ўзига уларни тобе қилишга ҳаракат қилиши лозим.Гуруҳ раҳбарлари лидерларида етакчиларида бир қатор қобилиятлар мужассамланган бўлади. Бу қобилятлар иш жарёнида тажрибани ошиши билан ривожланиб бориши мумкин.
Юзлаб яхши замондон раҳбарларни психодиогностика усулида текшириш натижасида руҳшунослар уларни қуйидаги белгиларини кўрсатадилар:
- иродали, мақсадга эриши йўлида учраган тўсиқларни енгишга қодир;
- матонатли, ақилли тарзда таввакал қила олади, бардошли;
- ташаббускор ва майда эътиоборсиз ишларни афзал кўради.
- руҳий барқарор ва ўзини бўлар-бўлмас таклифла билан бандбўлишига йўл қўймайди.
- янги шарт-шароит ва талабларга яхши мослашади;
- ўз-ўзига танқид билан қаровчи, нафақат ўз мувоффақиятларини балки мувоффақиятсизликларини ҳам ақл билан баҳолайди;
- ўзига ва бошқаларга нисбатан талабчан, топширилган ишни талаб қила олади;
- танқидий кўз билан қарайдиган, ўзига жалб қиладиган таклифларнинг нозик томонларини кўра олади;
- ишончли, ўз сўзида турадиган, унга суяниш мумкин;
- сабр-тоқатли, ҳатто ортиқча иш юклаган шароитда ҳам ишлай олади;
Лидер вазиятни ҳис қилиб керакли фазилатларни ўз вақтида ишлата олиши шарт. Ҳатто ишлаш шароити ноқулай бўлиб, атрофдагилар ҳуш кўрмаса ҳам.
Қийинчиликлар яна шундан иборатки, ҳақиқий лидер бир-бирига зид фазилатларни ҳам ўзида мужассамлаштирига тўғри келдаи. Масалан, у:
- предметни аниқ билаш доирасида қолиб, кенг кўламда фикралай олиши;
- ўз тамойилларига содиқ қолган ҳолда, қарама-қарши нуқта-назарларини тушуниши ва ундан фойдалана олиши;
- фойдасиз лойихапапарстлик билан шуғулланмасдан янги ғоялар қабул қила олиш;
- таввакал қилиш ва мумкин қадар кам ҳато қилиш;
- талабачанликни сақлаган ҳолда хушмуомила, назокатли бўла олиши керак.
Ҳозирги замон лидери жуда яхши рухшунос бўлиши зарур. Гап, алабатта, махсус билимлар ҳақида эмас, балки бирга ишлаётган одамни билиш ҳақида бораётир.
Do'stlaringiz bilan baham: |