Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Fakt - idrokning xotira bilan aloqasi, bog`lovchi aloqa sifatida idrokning vaqt bilan tasodifiy aloqalari xisoblanadi. ФАКТ ПСИХОЛОГИЧЕСКИЙ



Download 1,36 Mb.
bet74/104
Sana24.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#209692
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   104
Bog'liq
бошқарув мажмуа

17. Fakt - idrokning xotira bilan aloqasi, bog`lovchi aloqa sifatida idrokning vaqt bilan tasodifiy aloqalari xisoblanadi. ФАКТ ПСИХОЛОГИЧЕСКИЙ - под ними подразумевается гораздо более широкий - по сравнению с явлениями психологическими - круг проявлений психики, в том числе их объективные формы, как акты поведения, телесные процессы и прочее, кои также используются для изучения психики. FACT PSYCHOLOGICAL - underneath them meant much broader - compared to psychological phenomena - mental manifestations of the circle, including their objective form, as acts of conduct and other bodily processes, koi are also used for the study of the psyche. Psixologik fakt - psixologik hodisaga nisbatan - keng ma'noni anglatadi va psixik keng doira kasb etadi, shuningdek, ularning obektiv shakli xam, xulq akti sifatida namoyon bo`ladi va psixikani o`rganishda qo`llaniladi.

Амалий машғулот ишланмалари
1-Мавзу: Бошқарув психологияси фанининг предмети, вазифалари
Режа:
1.Бошқарув психологияси-асли “инсоний муносабатлар” ойнаси эканлиги.Бу борада Ғарб ва Шарқ нуқтаий назаридаги ёндошувлар.
2. Бошқарув психологиясининг асосий тамойиллари.
3.Ҳозирги кунда бошқарувнинг психологик талқини, моҳияти.
4.Фанни ўқитишнинг мақсади.
Мавзу бўйича тарқатма материаллар

Мавзунинг қисқача баёни: бошқарув психологияси бошқарув мақсади ва вазифаларни амалга ошириш давомида бошқарув субъекти ва объекти ўртасида юзага келувчи муносабатни талқин этади. Мазкур муносабат тизимининг ташкилий қисмлари ўзаро итоатдалиги билан характерланади.
Тизим ичида амал қилувчи итоат тамойили бошқарув фанида субординация деб аталади ва бу ибора орқали тизимнинг марказлашганлиги назарда тутилади. Субординациядан келиб чиқувчи муносабатлар ташкилот ходимлари хулқида итоат ва ижро этиш шаклларини назарда тутади. Аммо, бошқарув амалиёти нафақат раҳбарият ва итоатдаги ходимлар муносабати, балки бир даражада турувчи ва тоифаси жиҳатидан баробар ташкилот аъзолари ўртасидаги муносабатларни ҳам ўрганади.
Тизимнинг бундай қисмлари ўртасидаги муносабатларни ўзаро мувофиқлаштириш, улар ўртасидаги ҳамжиҳатлик шаклларини янада мукаммаллаштириш координация тадбирларида намоён бўлади.
Бошқарувдаги субординация ва кординация муносабатлари ташкилот миқёсидаги вертикал ва горизонтал алоқаларни ажратиш заруратини туғдиради. Демак, вертикал алоқалар ўзаро итоатдаги ходимлар ўртасида юзага келувчи муносабатлардан иборат бўлса, горизонтал алоқалар ўзаро координацияни, яъни тизимнинг тенг ва мустақил қисмлари ўртасидаги муносабатларни назарда тутади. Бундан ташқари, бошқарув муносабатлари ўзининг расмий ва норасмий кўринишига ҳам эга.
Расмий муносабатлар хизмат мажбуриятларига асосланади, норасмий муносабатлар эса ташкилот миқёсида хизмат қилувчи ходимлар ўртасидаги ихтиёрийлик ва ўзаро хоҳишга таянади. Шу муносабат билан, бошқарув психологиясиниг асосий вазифаларидан бири юқорида таъкидланган муносабатларни янада мукаммаллаштиришдан иборатдир.
Бошқарув психологиясининг бошқа туркум вазифалари бошқарув методларини шакллантириш бўлиб, ушбу тадбир ташкилотнинг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадидаги таъсир этиш имкониятларини ишлаб чиқишдан иборатдир
Ташкилот персоналига таъсир этиш услубларини уч гуруҳга бўламиз: маъмурий, моддий ва маънавий шаклларда таъсир этиш. Буларнинг ҳар бирида маълум психологик мазмун намоён бўлади ва бошқарув психологияси, фан сифатида, бу чораларнинг ходимга таъсирчанлик имкониятини тадқиқ этади.
Бундай таъсир этиш тадбирлари орасида ходимларни мотивациялаш, яъни бажарадиган меҳнатга иштиёқ уйғотиш масаласига катта эътибор қаратилади. Бошқарув объектига таъсир этиш услубларига кўра, унинг бевосита ва бавосита таъсир шакллари ажратилади.
Бошқарув психологияси фанидаги асосий тушунчалардан бири, бошқарув субъекти ва объекти масаласидир. Бевосита бошқарув жараёнини кўз олдимизга келтирсак, бошқарув субъекти сифатида раҳбарни, объект тарзида эса ходимни ва меҳнат жамоасини тасаввур этишимиз мумкин. Бироқ, раҳбар ўз фаолиятини ташкил этиши ва ўз-ўзини бошқариши уни нафақат бошқарув субъекти, балки объект сифатида ҳам тушуниш заруратини қўяди. Раҳбарнинг касбий мукаммаллашуви, ўз-ўзини бошқариш малакаларини эгаллаши, ташкилот ва ходимлар бошқарувидаги асосий мавзулардан бирига айланади.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, бошқарув психологиясининг предмети сифатида, бошқарув жараёнидаги инсон фаолияти қабул қилинади.Меҳнат қилувчи инсонни онгли равишда илмий ўрганиш ўтган асрдан бошланди. Ташкилот менежментини ўрганувчи олим В.А. Спивак бошқарув назарияларининг ривожланиш тарихини қуйидаги даврларга ажратган ҳолда тадқиқ этади: Бошкарув илмининг мазмун ва мохияти кишиларни ёки жамоа мехнат фаолиятини бир жойга номлаш, бошкариш билан богликдир. Жамоа йириклашган сари бошкарувнинг вазифалари мураккаблашади. Бошкарув жараёнининг мураккаблашуви бошкарув илмидан фойдаланиш заруриятини келтириб чикаради.Бошкарув тизими очик мураккаб тизим булиб, у икки кисмдан яъни объект ва субъектдан иборат булади.Бошқарув психологиясини ўрганувчи объекти ва субъекти алохида шахсдир. Уларнинг психологик холатлари, улардаги айрим жараёнлар ва вазифалар бошқарув объекти деб айтилади.Бошқарувнинг субъекти ўрганилганда эса одатда, бошқарувчи шахс ёки одамлар гурухи назарда тутилади. Объект бу бошкариладиган тизим субъект эса бошкарувчидир. Бошкарув психологияси предметини таърифлаш буйича бир канча шаклдаги мулохазалар мавжуд булсада лекин уларнинг биронтаси хам унинг туб маънодаги хусуияти ва мохиятини очиш имкониятига эга эмас. Асримизнинг 60-70 йилларида берилган таърифлар хилма-хил булиб, улар соханинг йуналиши мазмунини чукуррок ёритилишига каратилгандир. Жамоа бошкарувининг хамкорлик фаолиятида шахснинг хулкига ва онгига гурухий ва оммавий таъсир утказишнинг психологик хусусиятларини, рахбар ва ижрочи уртасидаги муамола муносабатларини, шахслараро муносабат боскичларини, рахбарнинг психологик ва индивидуал хусусиятларини урганиш бошкарув психологиясининг предметидир. Бундан ташкари бошкарув психологияси предмети таркибига амалий ва назарий куникмаларни эгаллаш хусусиятлари идора килишнинг конуниятлари, психологик мослик, жипсликни таъминловчи омиллар ва механизмларни урганиш сингари бир катор сохаларни хам кидириш зарур. Худди шу боисдан, бошкарув психологияси предметини чеклаш, бирламчи ва иккиламчи, асосий ва ёрдамчи бевосита йуллари хамда воситалари юзасидан мулохаза юритиш, кузланган максадни амалга ошириш учун сунъий тусикни вужудга келтиради дейиш мумкин. Бошкарув психологияси психология фанининг бошка сохалари билан узвий богликда узи туплаган маълумотларни чукур ва илмий жихатдан окилона тахлил килиш имкониятига эга булади. Умумий психология, ижтимоий психология, мехнат психологияси, мухандислик психологияси, ёш даврлар психологияси, кичик гурух психологияси, муомала психологияси сингари сохалар билан чамбарчас богликдир.Муносабатлар, оммавий харакатлар, шахсга таъсир утказиш буйича узини узи, гурух ва жамоани бошкариш, унда психологик мухитни таъминлаш, хамкорлик фаолиятининг самарадорлигини, шахслараро муносабатнинг юксак даражасини вужудга келтириш, низом ва зиддиятли вазиятларнинг олдини олиш имконияти тугилади.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish