Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


- Мавзу: Раҳбар фаолияти нуқсонлари ва уларни бартараф этиш йўллари



Download 1,36 Mb.
bet102/104
Sana24.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#209692
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   104
Bog'liq
бошқарув мажмуа

16- Мавзу: Раҳбар фаолияти нуқсонлари ва уларни бартараф этиш йўллари
Режа:
1.Шахсий қадриятларни ўзгариши.
2.Ўз-ўзини бошқариш имкониятига эга эмаслиги.
3. Ўз-ўзини камол топтириш тизимининг тўхташи.
4. Муаммоларни хал этиш малакасининг етишмаслиги.
5.Меҳнат жамоасини жипслаштира олиш қобилиятининг қуйи даражада эканлиги.
Мавзунинг қисқача баёни: Ўз-ўзини баҳолаш деганда инсоннинг бирон муаммоли вазиятга нисбатан ўз кучи ва қобилиятларини мослаштириш жараёнига айтилади. Шахснинг ўз-ўзини баҳолаши хислати раҳбар фаолиятидаги муҳим психологик омиллардан биридир. Раҳбар ўз қаршисидаги масалани еча олиш ёки олмаслиги, қандай муддатларда кўзланган мақсадга эришиши ва ҳатто лавозимдаги ўсишни режалаштиришда ҳам ўз-ўзини баҳолаши хусусиятидан келиб чиқади. Шу муносабат билан шахснинг ўз-ўзини баҳолаши адекват даражадан сал юқори бўлиши мақсадга мувофиқдир. Одатда, шахснинг ўз-ўзини баҳолаш методикаларида қайд этилган даражалар қуйидаги қийматларда ифодаланади:

+1 + 0,5 0 - 1

Юқори Адекват Паст
баҳолаш баҳолаш баҳолаш

2.7.2 Чизма. Шахснинг ўз-ўзини баҳолаш даражалари


Психологларнинг фикрига кўра, инсондаги ўз-ўзини баҳолаш даражаси 0,75 қийматда бўлганда оптимал ҳисобланади.10 Бундай ҳолат инсоннинг ўз олдига доимо имкониятидан юқорироқ мақсадлар қўйиш ва доимо ўз-ўзини такомиллаштиришга туртки бўлиб хизмат қилади.
Ўз-ўзини баҳолашнинг негизи оилада шаклланади деб таъкидлаб ўтилган эди. Ота-онанинг фарзанд қобилиятларини баҳолашлари аста-секин боланинг ўз қобилиятини ўзи баҳолашига айланаади. Ота-она фарзанди қобилиятини юқори баҳолаши бола ютуқларини қайта-қайта эслатишда, унинг бирон ишни бошлаши ва якунлашига ишонч билдиришда ва дастлабки хатоларни иложи борича танқид қилмаслик орқали ифодаланади.
Болада ўз-ўзига ишончнинг пастлиги эса мутлақо тескари оилавий муҳитда кузатилади. Боланинг ҳар бир камчилигига эътибор қаратиш, уни мустақил ҳаракатларига ишончсизлик билдириш, бола уддалаётган ишидаги ютуқлар ўрнига камчиликларни кўриш унда ҳаддан зиёд танқидийликни ва ўз-ўзини паст баҳолашни шакллантиради. Фарзандни мана шу икки қутб ўртасидаги оптимал нуқтада улғайтириш бўлажак раҳбар муваффақиятининг асосини ташкил этиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Ота-она ва фарзанд муносабати моделлари. Ота-она ўз фарзандига бўлган муносабати бола улғайиши билан ўзгариб борувчи жараёндир. Фарзанд улғайиши ва ижтимоий кўникмаларга эга бўлиши билан ота-она уни ўзлари каби инсон сифатида идрок қила бошлайдилар, унга жамиятнинг масъул фуқароси сифатида мурожаат этадилар. Шаклан шундай амалга ошувчи муносабатлар асосида мазмунан чуқур психологик муаммолар ҳам ўрин олиши мумкин. Фарзанд улғайган сари унга мустақил танловни амалга ошириш имконини бермаётган, фарзандининг улғайганини пайқамай ҳалигача «йўргак»лашга уринадиган ота-оналарни учратиш қийин эмас. Уларнинг наздида фарзандлари ҳали ҳам уларнинг ёрдамига мухтож, мустақил ҳаётдан кучли дакки еб қоладигандай ва ҳатто беэътибор қолдирилса ейишга нон тополмайди, деган таъкидни ҳам эшитиш мумкин.Оиладаги бундай муносабатларнинг шаклланишини таҳлил этиш машҳур психолог Эрик Берн яратган транзакциялар назарияси орқали давом эттирилиши мумкин. Раҳбар фалиятининг нуқсонлари ва уларни бартараф этиш йўллари. Сохта билимдонлик кибру ҳаво, ўз “Мен”ни супер “Мен” айлантириши бойликка хирс қўйиш, адолатли қарордан воз кечиш сингари иллатлар пайдо бўлиши натижасида раҳбарнинг қадриятларга нисбатан муносабати ўзгаради. Бу ўзгаришлар муносабатлар жамоа аъзолари томонидан эксепрт сифатида баҳоланади, уларнинг бошлиққа нисбатан (муносабатлар жамоа аъзолари томонидан) муносабати заифлашади, унга эътиқоди пасаяди. Шахсий мақсаднинг ноаниқлиги. Раҳбар лавозимни эгаллагандан кейин улуғвор ва бош мақсад белгилайди, қадам – бақадам уларни амалиётга татбиқ қилиш учун муайян саъи – ҳаракатларни амалга оширади. Фаолиятда фаоллик аниқлик собитқадамли, мақсадга мувофиқ интилиш устуворлик қилади. Лекин айрим объектив ва субъектив сабабларга кўра мақсаднинг улуғворлиги йўқола боради. Аниқ ҳатти – ҳаракатлар миқдори камаяди режали фаолият ташкил қилиш имкониятга тобора тораяди. Мақсаднинг ноаниқлиги тўғриси унинг йўқлиги корхона равнағини поймол қилади, юзаки интилишлар мавжудлиги намойиш этилади. Умумиятга қаратилган мақсад кўпинча шахсиятга йўналтиради, оқибатда “Биз” билан “мен” ўртасида қарама – қаршилик вужудга келади. Раҳбар билан жамоа ўртасида низомни зиддиятни ва можароли вазиятлар вужудга келади ҳамда уларни бартараф қилиш учун қанча ақлий куч – қувват сарфланади. Аниқ мақсаднинг йўқолиши корхона истиқболининг батамом қуришига олиб келади. Худди шу боис раҳбар мақсадининг ноаниқлиги фаолият моҳиятини ташкил этиш функциясини мақсадга мувофиқ амалга ошишини таъминлай олмайди. Ўзин–ўзи камол топтиришнинг издан чиққанлиги. Раҳбар ўзини – ўзи тарбиялаш ўзини – ўзи камол топтириш мустақил билим олиш маънавий дунёсини узлуксиз равишда такомиллаштириш устида саъи – ҳаракат қилса демакки унинг истиқболи порлоқ. Лекин унинг фаолиятини назорат қилмаслик, баҳоламаслик, рағбатлантирмаслик каби омиллар ўз устида ишлашни пасайтиради лавозимига нисбатан совуққонлик намоён бўлади. Шу соҳада тизимда фаолият кўрсатаётган ҳамкасбларининг маслаҳатлари ишга муносабатлари уни сусткашлантиради,аста–секин фаоллик йўқола боради. Муаммоларни ҳал қилиш малакаларнинг етишмаслиги.Ишлаб – чиқаришда ҳар хил хусусиятли муаммолар тинимсиз равишда намоён бўлиб туради. Нотаниш янги ностандарт ёндашишни тақозо этувчи янгича ечимни талаб қилувчи ижодийликка асосланувчи воситалар билан қуролланиш раҳбарнинг бош вазифаси ҳисобланади.Ижодий ёндашувда нуқсонларнинг мавжудлиги.Бозор иқтисодиёти ижодий изланишни тақозо этади, ҳамиша янги технология ишлаб чиқишни талаб қилади. Ижодий фикрлаш, ижодий режалар, улуғвор ғоялар замон руҳи билан ҳамоҳангликда бўлиши лозим. Ижодий ёндашувдаги нуқсон ҳам маънавий ҳам иқтисодий зарар келтиради. Янгиликни синаб кўриш самарадорлигини ҳисоблаш истиқболи юзасидан қатъий қарорга келиш бу соҳада янглишишларга йўл қўймаслик корхона фаолиятини такомиллаштиради жамоа аъзолари кайфиятини кўтаради ижодий фойда олишни таъминлайди. Одамларга таъсир ўтказишнинг уддалай олмаслиги. Раҳбарнинг салоҳияти умуминсоний маданияти муомала маромини ўзгарганлик нотиқлик санъатини эпаллогонлик шахсий фазилати мустаҳкам иродаси ростгўйлиги, ғамхўрлиги ишчанлиги кишиларга таъсир ўтказишнинг асосий омиллари ҳисобланади. Обрў эътиборнинг пасайиши, нутқий нуқсонлар иқтисодий муносабатларни ҳал қила олмаслик қатъиятлиликнинг заифлашуви хулқ – атвордаги камчилик тобе кишиларга таъсир ўтказиш даражасини кескин тушириб юборади. Ходимларга тобе одамларга сўзини ўтказа олмаслик раҳбарлик лавозимидан воз кечиш демакдир. Ҳиссиётга берилиш ақл – заковат кўрсаткичи мўртлашуви ходимларга таъсир ўтказишнинг ночорлигига олиб келади. Бошқарув фаолияти хусусиятларининг етарли даражада тушунмаслиги, унинг идрок майдонига сиғдира олмаслиги. Бошқарув фаолияти жуда мураккаб бўлиб, у молиявий иқтисодий, мафкуравий ҳуқуқий тарбиявий томонларни қамраб олади. Шунингдек, у бир қанча функцияларни бажаради: “Инсон - инсон”, “Инсон техника”, “инсон табиат”, “Инсон - образ” муносабатларини акс эттиради.Раҳбар фаолиятининг ҳар бир жабҳаси ва функцияларини юқори даражада эгаллаш орқали юксак мартабага эришади. Лекин унинг у ёки бу томонини тушунмаслик эвазига корхонада ишлар юришмай қолади.Раҳбарлик қилиш малакаларнинг заифлиги.
Раҳбарлик муайян тузилишга, ўзаро боғлиқликка эга бўлган мураккаб шахслараро муносабатни мақсадга мувофиқ амалга ошришдир. Бундан ташқари молиявийдан бошлаб то тарбиявийгача функцияларни бажариш бунинг учун эса маълум касбий малакаларни эгаллаш лозим акс ҳолда уларнинг заифлиги раҳбарликни қийинлаштиради.
Тажриба орттириш намуналардан фойдаланиш малака ошириш услуб восита йўл – йўриқ ўзлаштириш орқали раҳбарлик қилиш мумкин холос. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш муомала маромидаги бузилиш тартиб – интизомни назорат қилиш истиқбол режасини кенгайтириш ашё миқдорини кўпайтиришга далолат беради. Бошқаларни ўқитиш, уларга сабоқ бериш, ўргатиш уқувининг йўқлиги. Корхона ривожини таъминлаш кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муайян билим ҳамда кўникмалар билан қуроллантиришга кўп жиҳатдан боғлиқ. Бу муаммо “Миллий кадрлар тайёрлаш дастури”да ўз аксини топган. Раҳбар ўз тажрибасини ёшларга ўргатмас экан, демакки ворислик тамойили бузилади, муайян малакаларни уларда шакллантирмаслик истиқболга кўр – кўрона ёндашишни юзага келтиради, билимлар билан уларни қуроллантирмаслик эса равнақ тўғрисида чоп бўлиш мумкин эмас.


Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish