Талабалар билимини баҳолаш
Кириш назорати. Бу назорат тури модулга кириш мақсадида анкета-сўровномаси шаклида ўтказилади. Бунда талабаларга фаннинг келажакдаги талабалар билан фаолиятида тутган ўрни, аҳамияти, фан мазмуни, фанни ўқитиш усулларига оид сўровлар ўтказилади, талабаларнинг фанни ўрганиш учун зарур бўлган дастлабки билимлари аниқланади, таклиф ва тавсиялар олинади. Ушбу сўровлар натижаси чуқур ўрганилиб фанни ўқитишни ташкил қилиш жараёнида зарур ўзгартиришлар киритилади.
Оралиқ назоратлар. Оралиқ назоратлар семестр давомида 2 марта ўқув машғулотлари давомида ўтказилади ва 1-5 ва 6-15 модуллар бўйича талабаларнинг бажарган ишлари портфолио шаклида жамланиб таҳлил қилиб баҳоланади.
Жами 15 та амалий (Q/A, Chart, Link, Review, SWOT, Google Apps, Interview) ҳар бўйича ўзлаштириш натижалари 6 баллик тизимда баҳоланади ва жами 90 балл тўпланади, талабанинг дарслардаги фаоллиги ва иштирокига умумий 10 балл қўйилади. Умумий ҳисобда оралиқ назорат топшириқлари 100 баллик тизимда баҳоланади.
Талабанинг оралиқ назорат бўйича ўзлаштирган баллари қуйидаги жадвал асосида кредит балларига ва ҳарфли тизимга ўгирилади.
Ҳарфли тизимдаги баҳо
|
Балларнинг рақамли эквиваленти
|
Фоиз кўрсаткичи
|
Анъанавий усулдаги баҳо
|
А
|
4,0
|
95-100
|
Аъло
|
А–
|
3,67
|
90-94
|
В+
|
3,33
|
85-89
|
Яхши
|
В
|
3,0
|
80-84
|
В–
|
2,67
|
75-79
|
С+
|
2,33
|
70-74
|
С
|
2,0
|
65-69
|
Қониқарли
|
С–
|
1,67
|
60-64
|
D+
|
1.33
|
55-59
|
Қониқарсиз
|
D
|
1,0
|
50-54
|
F
|
0
|
0-49
|
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9-августдаги 19-2018-сонли буйруғига илова қилинган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш баҳолаш тизими тўғрисидаги низом”га мувофиқ оралиқ назоратда фан бўйича A-С даражасига эришган талабалар якуний назоратга қўйилади.
Якуний назорат (чиқиш назорати).
Якуний назорат тақдимот (ёки ҳамкорликдаги тақдимот) шаклида ўтказилади. Талабанинг якуний назоратдаги ўзлаштириши ҳам худди оралиқ назоратдаг и каби 100 баллик тизимда баҳоланади ва юқоридаги жадвал асосида унинг баҳолаш кўрсаткичи аниқланади. Якуний назорат баҳоси фан бўйича ўзлаштириш кўрсаткичини белгилайди.
Асосий адабиётлар
Йўлдошев Н.К., Набоков В.И. “Менежмент назарияси” Дарслик. Т. ТДИУ 2013
Йўлдошев Н.К. “Менежмент” Ўкув кўлланма Т. ТДИУ 2006
Кучаров А.С. Менежмент Дарслик Т. ТДИУ 2004
Шариходжаев М. Менежмент Дарслик Т. Ўкитувчи 2002
Йўлдошев Н.К. Азларова М.М. Ходжамуратова Г.Й. “Менежмент ва маркетинг асослари” Ўкув кўлланма Т. ТДИУ 2012
Қўшимча адабиётлар
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – Т.: Ўзбекистон, 2014. – 46 б.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.
Мирзиёв Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон Респупликаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи. Ш.М. Мирзиёев – Тошкент:Ўзбекистон, 2016. -56 б.
Мирзиёв Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза, 2017 йил 14 январь// Ш.М. Мирзиёев, Тошкент: Ўзбекистон, 2017 -104 б.
Мирзиёв Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тарққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. 2016 йил 7 декабрь/ Ш.М. Мирзиёев. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2017 й, -48 б.
Мирзиёв Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан қурамиз. Мазкур китобдан Ўзбекистон Респеубликаси Президенти
Ш. Мирзиёевнинг 2016 йил 1 ноябргав қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри сайловчилари вакиллари билан ўтказилган сайловолди учрашувларида сўзлаган нутқлари ўрин олган./ Ш.М. Мирзиёев. Тошкент: “Ўзбекистон”, 2017. -488 б.
Ладыгин Ю.Н. Стратегический менеджмент. Учебное пособие М. 2010
Веснин В.Р. Менеджмент в схемах и определениях. Учебное пособие М. 2009
Do'stlaringiz bilan baham: |