Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимѐ-технология институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/74
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#136481
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74
Bog'liq
5UX6goUZoMOLiebmx3HzQmLlJjoVxJboXyRyRFHn

3. 
МДҲ 
мамлакатлари 
билан 
икки 
томонлама 
ҳамкорлик.Ҳамдўстлик давлатлари орасида энг 
қудратли, улкан 
имкониятига эга бўлмиш Россия Федерацияси билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро 
манфаатли алоқалар ўрнатиш Ўзбекистон ташқи сиѐсатининг диққат 
марказида бўлди. 1991 йил 26-октябрда И.Каримов Москвага борди. 
Учрашувда И.Каримов ва Б.Елцин икки давлат ўртасида мухтор 
ваколатхоналар очиш, бир-бирларининг суверенитетини ва ҳудудий 
яхлитлигини ҳурмат қилиш, ташқи сиѐсатда ва иқтисодий масалаларда 
ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. 1992 йил 30 майда И.Каримов бошлиқ 
делегациясининг Россияга давлат ташрифи пайтида Ўзбекистон Республикаси 
билан Россия Федерацияси ўртасида давлатлараро муносабатларнинг 
асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида шартномалар имзоланди. Икки 
давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди, элчихоналар очилди.
И.Каримовнинг 1992 йил 25-26-август кунлари Киевга ташриф буюрди 
ва Л.Кравчук билан суҳбатлашди. 1994 йил 10-11 ноябрда И.Каримовнинг 


114 
Украинага иккинчи ташрифи бўлди. Унда савдо-иқтисодий ҳамкорлик 
тўғрисидаги битим, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик 
дастури имзоланди. 1995 йил 20-21-июнь кунлари Украина президенти 
Ўзбекистонга келди. Музокаралар Халқлар дўстлиги саройида давом 
эттирилди ва Декларация қабул қилинди. Ўзбекистон ва Украина ўртасида 
иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш тўғрисида шартнома имзоланди. 
1999 йилда Ўзбекистон ва Украина давлат раҳбарлари имзоланган 1999-2008 
йилларда ўзаро иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома икки давлат 
ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Унда 
қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, савдо-сотиқни яхшилаш, 
маҳсулот ва транспорт транзитига кенг йўл очиш ҳамда кучайтириш каби 
вазифалар акс этди. Украина Президенти 2000 йил 12-13-октябрь кунларида 
Ўзбекистонга ташриф буюрди. ГУУАМ (Грузия, Ўзбекистол, Украина, 
Озарбайжон ва Молдова) доирасида ҳамкорлик ҳамда Евроосиѐ транспорт 
йўлагини ташкил этиш борасида фикр алмашилди. Самарқанд ва Львов 
шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандуми, Мирзо Улуғбек 
номидаги Ўзбекистон миллий унверситети билан Тарас Шевченко номидаги 
Киев миллий университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома, икки 
мамлакат ўртасида депортация қилинган ва Ўзбекистондан Украинага қайтиш 
хоҳишида бўлган шахсларнинг фуқаролиги масаласини ҳал қилишда ўзаро 
ѐрдам кўрсатиш тўғрисидаги аҳдлашув қабул қилинди. Ўзбекистон ва Украина 
ўртасида 1992-2003 йилларда нефтни қайта ишлаш, коммуникация, фан-
техника, саноат, савдо ҳамкорлик бўйича 80 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. 
Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ахборот алмашиш 
соҳасида ҳамкорлик қилмокда.
1994 йил 22 декабрда Белорус Президенти Александр Лукашенко 
Ўзбекистонга келди. Шу куни Халқлар дўстлиги саройида 2 давлат 
раҳбарларининг суҳбати бўлди. 18 та ҳужжат имзоланди. 1996 йил 12 май куни 
Ашгабадда 
Ўзбекистон, 
Грузия 
Туркманистон 
ва 
Озарбайжон 
Президентларининг учрашуви бўлди. Учрашувда 4 мамлакат ўртасида темир 
йўл транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш ҳақида, транзит юк ташишни 
тартибга 
солиш 
соҳасида 
ҳамкорлик 
бўйича 
битим 
имзоланди. 
И.Каримовнинг Грузияга сафарида халқаро Транс-Кавказ йўли, унинг 
Грузиядан ўтадиган қисмини барпо этиш, Грузиянинг Поти бандаргоҳи 
имкониятларидан Ўзбекистон юкларини ташишда фойдаланиш масалалари 
бўйича аҳдлашиб олинди. Ўзбекистон билан Грузия ўртасида молия-саноат 
гуруҳи тузиш, ҳуқуқ-тартибот, почта алоқаси, савдо, солиқ, божхона тизими 
каби 15 тага яқин ҳукуматлараро битимлар имзоланди. Озарбайжонга сафар 
чоғида 20 га яқин ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланди. Икки давлат 
раҳбарлари халқаро Транс-Кавказ йўлини барпо этиш, унинг Озарбайжондан 
ўтадиган қисмини шакллантириш, Ўзбекистон юкларини Озарбайжон ҳудуди 
орқали Европа томон чиқариш, Озарбайжон бандаргоҳларини таъмирлаш 
масалалари тўғрисида келишиб олдилар. Икки мамлакат ташқи ишлар 
вазирликлари ўртасида ўзаро маслаҳатлашувлар тўғрисида протокол 
имзоланди. 1997 йилда Тошкентда Озарбайжон элчихонасининг очилиш 
маросими бўлиб ўтди. 1998 йилнинг 6 январ куни Тошкентда Ўзбекистон, 


115 
Озарбайжон ва Грузия ҳукумат делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб 
ўтди. Унда Транс-Кавказ йўли орқали юк ташиш ҳажмини янада ошириш, 
ўзаро 
ҳисоб-китобларни 
тартибга 
солиш, 
Транс-Кавказ 
йўли 
инфратузилмасини ривожлантириш учун зарур чора-тадбирлар кўриш билан 
боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
1998 йилнинг 17-18 декабрь кунлари Молдова Республикасининг 
Президенти Петру Лужински Ўзбекистонда бўлди. И.Каримов Латвия 
Республикаси Президенти Гунтис Улманис билан транспорт ҳаво алоқаси, 
сайѐҳлик ҳамда илмий-техник соҳалар бўйича ҳамкорлик тўғрисида битимлар 
имзоланди. Ўзбекистон билан Латвия ўртасидаги ҳамкорликни янада 
ривожлантириш ва кенгайтириш тўғрисида Декларация, ҳукуматлараро 
фуқаролик, меҳнат, ҳуқуқ-тарғибот, халқаро автомобиль қатнови, темир йўл 
транспорти, маданият, божхона ишида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битимлар 
имзоланди. И.Каримовнинг 1995 йил июнь ойида Литвага ташрифи чоғида 
Президент А.Бразаускас билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш 
ва чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма Декларацияни имзолади. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish