Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимё – технология институти



Download 399,2 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/25
Sana22.02.2022
Hajmi399,2 Kb.
#95946
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
ilmij tadqiqot metodologiyasi

2. ДАЛИЛ ТУРЛАРИ.
Далилнинг қуйидаги турлари мавжуд:
1.
Ҳақиқий далил;
2.
Ёлғон далил;
3.
Тўлиқ далил;
4.
Тўлиқ бўлмаган далил;
5.
Тахминий далил;
6.
Исботланмайдиган далил;
7.
Исботланган далил;
8.
Илмий далил ва бошқалар.
Далил турлари воқеиликдаги нарса ва ходисаларнинг характеридан
келиб чиқади. Далил алоҳида-алоҳида олинган нарса ва ҳодисаларни ўзида
акс эттиради. Умумий далилнинг бўлиши мумкин эмас, далил – конкрет ва
аниқдир. Масалан, ҳақиқий далилда объект тўғрисида тўла тавсиф
мужассамлангандир ва тавсиф ҳақиқатга зид келмайди, балки қонун ва
қонуниятлар асосида вужудга келган бўлади. Ёлғон далил эса бунинг акси


73
бўлиб, қонунлар ва қонуниятга мос эмасдир. У фақат инсоннинг
тафаккурида акс этади, холос. Ёлғон далиллар шубҳали бўлиб, уларни бир
неча бор текшириш, аниқлаш талаб этилади. Ёлғон далиллар инсон
томонидан ножўя иш ва фаолиятлар жараёнида қўлланилади. Аммо, ёлғон
далиллардан воз кечиб бўлмайди, уларнинг фойдали томонларини олиб,
ҳаётга татбиқ этиш лозим. Масалан, шундай воқеа ва нарсалар бўладики,
улар тўғрисида (вазиятга қараб) ёлғон далил айтишга тўғри келади, яъни
иккала қарама-қарши томонларни мослаштириш, уйғунлаштириш учун
вақтинча ёлғон далилдан фойдаланиш мумкин.
Бу билан, албатта, ёлғон далиллар илмий ижоднинг асоси экан, деган
хулоса келиб чиқмаслиги керак. Тўлиқ бўлмаган далиллар туғрисида сўз
юритганда, изланувчи ўз фикрининг илмийлигини исботлаш учун
қўшимча далиллар топишга харакат қилади. Қўшимча далиллар эса тўлиқ
бўлмаган далилни тўлиқ далилга айлангунча унга кўмаклашади. Қўшимча
далиллар илмий ижодда катта аҳамиятга эгадир.
Илмий ижодда шундай далиллар
ҳам борки, уларни
қайта
исботлашга тўғри келади. Чунки давр ўтиши билан ҳар қандай далил
қайта исботланишни талаб этади. Бу ҳолат, айниқса, илмий кашфиётларни
очишда кўпроқ кўзда ташланади. Исботланган далиллардан амалиётда
тўғридан тўғри фойдаланилади.
Илмий ижод илмий далиллар негизида иш юритади, фаолият
кўрсатади. Илмий ижодда далилларга эришиш оғир ва машаққатли
меҳнатни талаб этади, вақт ва сабрлиликни истайди.
Далилларни қўлга киритиш бевосита ва билвосита бўлиши мумкин.
Иккала жараён ҳам зарурий ҳолатдир. Бевосита даллиларни қўлга
киритишда нарса ва ҳодисаларнинг ўз ҳолати, тараққиёти, ривожланиши
кифоя қилади. Билвосита даллиларни қўлга киритишда маълум шарт-
шароитлар, қўшимча ашёлар, техник воситалар, кўргазмали қуроллар


74
талаб этилади. Демак, даллиларни қўлга киритиш субъектив ва объектив
шарт-шароитларга боғлиқдир.
Далил инсоннинг билим доирасини кенгайтиради, билим эса
инсоннинг ажралмас қисмидир.
Моддий олам оддий билим асоси бўлган чексиз, ранг-баранг нарса ва
ҳодисаларнинг йиғиндисидан иборатдек бўлиб кўринади. Аммо оддий
кузатиш асосида ҳодисаларнинг моҳиятини билиш мумкин эмас. Агар
билиш оддий кузатишдангина иборат бўлса, у вақтда биз ҳодисаларнинг
қонун ва қонуниятларини асло била олмас эдик. Шу сабабли ҳам,
далилнинг асосий вазифаси моддий оламни билишда иштирок этиб, у
тўғрисида инкор этиб бўлмайдиган фикрлар тасдиғини беришдир. Олам ва
унинг қонуниятларини билиш осонликча кечмайди. Оламни билиш ғоят
мураккаб жараёндир.У ҳақиқий илмий далилни, ижодни талаб этади.
Далиллар фаразларни таҳлил қилиш учун ҳам асосдир. Чунки
фаразлар ҳали ҳақиқий илм эмас. Фаразлар ҳам билишнинг маълум
чегараси бўлса-да, инсон фаразларга асосланиб фаолият кўрсатмайди.
Фаразларнинг ҳақиқийлигини текшириш, аниқлаш далиллар ёрдамида
амалга ошади. Фаразларни ҳаётийлигини тасдиқлаш ёки инкор қилиш
воқеиликнинг характерига қараб тажриба ёки кузатиш, модделлаштириш,
мантиқий ёндошишлар орқали амалга оширилади. Ҳар бир тадқиқот,
маълумки, фаразларни ўртага ташлаш билан бошланади. Бу фаразлар
тадқиқот негизини ташкил этса-да, далилга муҳтож. Ана шу далил орқали
тадқиқот натижаси кўринади. Таъкидлаш лозимки, назариялар ҳам
далиллар ёрдамида ўртага ташланади ва ўз навбатида исботланади.
Назариялар далилсиз, далиллар назариясиз бўлиши мумкин эмас. Акс
ҳолда назариялар инсон миясидаги мулоҳазалардан иборат бўлиб
қолаверади.


75

Download 399,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish