Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 10,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/145
Sana22.02.2022
Hajmi10,18 Mb.
#83925
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   145
Bog'liq
gidrotexnika inshootlari

 
3.3.3. Диафрагмали ростлагичлар 
Диафрагмали ростлагичлар одатда юқори бъеф билан пастки бъеф сув 
сатҳларининг айирмаси катта бўлган вақтларда қўлланилади. Диафрагмали 
ростлагичлардан иншоот олдида чўкиб қолган лойқаларни ювиб туришда 
фойдаланилади. Унинг конструкцияси 3.24 - расмда келтирилган. 
3.24 - расм. Диафрагмали ростлагич: 
1-таъмирлаш затвори (шандор); 2-асосий затвор; 3-диафрагма; 4-шандорлар тахлаб 
қуйиладиган паз; 5-рисберма; 6-рисберма плиталари тагидаги тескари фильтр; 7-бетонли 
плита. 
 
Бу каби иншоотлар очиқ ростлагичлардан диафрагмаларининг борлиги 
билан фарқ қилади. Диафрагмалар темир-бетондан барпо этилади. 
Ростлагичларга диафрагмалар ўрнатилганда затвор баландлиги кичик бўлади, 
уларни ясашга эса металл кам сарф бўлади. Затворларга таъсир қиладиган сув 
босимининг бир қисмини диафрагма қабул килади, натижада затворларни 
кўтариб-тушириш учун кам куч керак бўлади. 


78 
3.4. Каналлардаги туташтириш иншоотлар 
Сув оқимини юқори сатхдан жуда паст сатҳга ўтказувчи иншоотга 
туташтирувчи иншоот деб аталади. 
Туташтирувчи иншоотлар каналлар трассаси участкасида жойнинг кескин 
тушиши учраганда барпо этилади. Шунингдек, улар деривация ГЭСларининг 
турбиналари тўхтатилганда босимли бассейндан сувни ташлаб юбориш ва 
канални сувдан бушатиш учун ҳам қўлланилади. Туташтирувчи иншоотлар 
маҳаллий материаллардан барпо этилган туғонлар сув ташловчи трактнинг 
асосий қисмларидан биридир. Улардан сув транспорти тизимларида, балиқ 
урчитиш хужалигида, жарликларни емирилишдан ҳимоялашда фойдаланилади. 
Сувнинг ҳаракат килиш шароитига кўра, туташтирувчи иншоотлар икки 
гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳдаги иншоотларда сув аввал иншоотнинг 
ўзида ҳаракат қилиб, сўнгра эркин яъни ҳавода ҳаракат қилади. Буларга 
шаршара ва консол шаршаралар киради. Иккинчи гуруҳдаги иншоотларда эса 
сув фақат иншоот умумий узунлиги бўйича, унинг ўзанидан ажралмаган ҳолда 
ҳаракат қилади. Буларга тезоқарлар ва қувурлар киради. Иккала гуруҳдаги 
элементларни ўз ичига олган туташтирувчи иншоотлар кам учрайди. Шахта – 
шаршара, тезоқар – шаршара, қувур-шаршаралар шулар жумласидандир. 
Туташтирувчи иншоот боши ва оҳиридаги сатхлар айирмаси катта бўлган 
лиги сабабли, унинг оҳирида сув оқими катта миқдордаги ортиқча энергияга эга 
бўлади. Шунинг учун иншоотдан кейин дарё ёки канал ўзанини хавфли 
ювилишлардан сақлаш учун ортиқча энергияни сўндириш лозим бўлади. 
Ҳозирги пайтда туташтирувчи иншоотлар учун ортиқча энергияни сўндирувчи 
турли хил конструкциялар ишлаб чиқилган, масалан, сув урилма қудуқларини 
ёки деворларини ўрнатиш (қудуқда ёки деворда гидравлик сакрашнинг 
кўмилиши, урилиши ва сув қатламининг интенсив аралашиши туфайли 75% 
гача ҳосил бўлган энергия яйратилади). Сунъий қаршиликларни яйратиш учун 
ҳар хил турдаги сундиргичлар ўрнатилади, бундай сундиргичлар сув оқими 
учун механик тўсиқ хисобланади (тишлар, остоналар, шашкалар, сув урилма 


79 
деорлари). Сув оқими бундай сундиргичларга урилиб алоҳида жилгаларга 
ажралади, ҳаракат йўналиши секин ўзгаради ва жўшқин ҳаракатдан сокин 
ҳаракат режимига ўтади. Трамплин, консол, тирқишли деворнинг иншоотда 
қўлланилиши, сув оқимининг умумий йўналишини ўзгартиради ва уни 
иншоотдан хавфсиз масофага ташлайди. Туташтирувчи иншоотларга қуйидаги 
асосий талаблар қуйилади: 1) иншоот ва каналнинг унга туташган ерларида сув 
оқими хароратининг хавфсиз гидравлик шароитларини яратиш, яъни ҳисобий 
гидравлик режимга келувчи каналда димланиш ва сув сатҳи пасайиши 
бўлмаслиги, сув оқими тезлиги эса иншоот ҳамда иншоот материалларини 
ювиб кетмаслиги таъминлаш; 2) қурилишда илғор технология ва арзон 
қурилиш материалларидан фойдаланиш мумкин; 3) конструкцияси оддий 
(содда), таъсир қилувчи кучларга устивор ва мустаҳкам бўлишини; 4) пастки 
бъефга сузгичлар, муз ва муз парчаларини тўсиқларга урилмай ўтказиб 
юборишини таъминлаш; 5) техник эстетик меъерларга мос келиши лозим. 

Download 10,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish