Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти


Канал трассасини танлаш ва унинг бўйлама кесими



Download 10,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/145
Sana22.02.2022
Hajmi10,18 Mb.
#83925
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   145
Bog'liq
gidrotexnika inshootlari

3.1.1. Канал трассасини танлаш ва унинг бўйлама кесими 
Канал трассаси йўналиши унинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда 
танланади. Ичимлик суви учун мўлжалланган каналлар аҳоли истиқомат 
қилувчи масканларидан ўтмаслигини таъминлаш, санитар зоналарни ташкил 
қилиш лозим. 
Суғориш каналлари трассаси жойнинг юқори нуқталаридан, заҳ қочириш 
каналлари трассаси жойининг паст сатҳидан ўтказилади. Энергетик каналлар 


46 
трассасини белгилашда йўқотилган энергиянинг минимал нархлар йиғиндиси 
ва фойдаланиш даврида кетган нархни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. 
Трассани танлашда, одатда рельефнинг тегишли жойларида бошланғич ва 
охирги пунктлар орасида ўтказиладиган трассанинг мумкин бўлган 
вариантлари кўриб чиқилади. Сўнгра каналнинг ўртача нишаблиги аниқланади. 
Қабул қилинган нишабликлар каналдаги сув оқими тезлиги йўл қуйиладиган 
тезликдан катта бўлса, уни участкаларга бўлинади, трассанинг энг ноқулай 
жойларида туташтирувчи, тўсиқлардан сув ўтказувчи иншоотлар ўрнатилади. 
Канал баландликлар билан кесишганда канал трассаси турлича сув сатҳига эга 
бўлган участкаларга бўлинади. Участкалар орасидаги сув сатҳлари фарқи-
баландликка кўтарилишда насос станциялар ва ундан тушишда туташтирувчи 
иншотлар ёрдамида бартараф этилади. 
Канал трассасини ўтказишда ноқулай бўлган мухандис – геологик ва 
топографик шароитларни четлаб ўтишга тўғри келади, чунки бундай ноқулай 
шароитлар баъзи бир участкаларда каналларни туннелларга, лоток ёки -
қувурларга алмаштиришга олиб келади. Ноқулай мухандис-геологик шароитлар 
тоғ жинсларининг тектоник бузилишларига, тоғ жинсларидаги тузларнинг 
эришига, суюқ оқувчан лойларнинг пайдо бўлишига, грунт сувларининг сатхи 
каналдаги сув сув сатҳидан баланд бўлишига, тўлиқ кўтармадаги каналларнинг 
чўкишига олиб келади. Канал трассанинг ҳолати (ўрни) қурилган иморатларга, 
саноат корхоналарига, муҳандислик иншоотларига, ҳосилдор ерларга таъсир 
кўрсатади. 
Канал трассасини танлашда канални тўлиқ қазилмада ёки ярим-қазилма – 
ярим кўтармада ўтказишга интилишимиз лозим. Тўлиқ кўтармада ўтган 
каналларни, нисбатан унча катта бўлмаган пастликлар билан кесишган 
жойлардан ўтказиш мумкин. 
Каналнинг охирги кўндаланг, бўйлама кесимлари ва трассаси қурилиш 
ишларини ҳисобга олган вариантларни техник-иқтисодий асослаш асосида 
қабул қилинади. Катта каналларни лойиҳалашда, уларнинг узун участкаларга 
эга бўлиши каналдаги сув сатҳини кўтариб юборишини ҳисобга олиш лозим. 


47 
Канал трассасини, мумкин қадар шамол энг кўп эсадиган йўналиш билан мос 
келмаслигини таъминланиш керак. 
Канал бурилишларида муз ва муз парчаларининг тиқилиб қолиш ҳолати 
юз бермаслиги учун унинг ботиқ қирғоқларида сув тезлиги оширишга эришиш 
лозим. Бунинг учун, бурилиш радиуси каналдаги сув сатҳи кенглигининг беш 
баробарига тенг қилиб олинади. Кема ўтказувчи каналлар ўқи бўйича бурилиш 
радиуси энг катта ўтувчи кема узунлигининг беш баробарига тенг қилиб 
олинади. Канал трассаси танлаб олингач ва уни гидравлик ҳисоби 
бажарилгандан сўнг каналнинг бўйлама ва кўндаланг кесимлари қурилади. 
Канал ўқи буйлаб олинган кесим каналнинг бўйлама кесими, канал ўқига 
кўндаланг олинган тик кесма эса унинг кўндаланг кесими дейилади. 
Канал бўйлама кесимини тузиш йўли билан шу канал тубининг 
нишаблиги, сув сатхи, дамба тепаси, қазилма ва кўтарма белгилари ҳамда айни 
каналдаги сувни бошқа каналларга олиш мумкинлиги аниқланади, шунингдек, 
канал бўйлама кесими канални қуриш учун бажариладиган иш хажми, унда 
иншоотларни жойлашиш нуқталарини аниқлаш имконини беради. 
Канал бўйлама кесимнинг энг муҳим элементи бўлиб-канал туби 
нишаблиги ҳисобланади ва уни аниқлаш учун каналнинг ювилмаслигини 
таъминлайдиган шароитларни инобатга олган ҳолда, уларнинг ҳисоб 
қилинадиган нишабликлари белгилангандан кейин бу нишабликлар 
лойиҳаланган канал ўтадиган жойнинг ҳақиқий нишаблиги билан 
солиштирилади. Бунда грунт ўзанли каналларнинг бўйлама кесимини 
лойиҳалашда қуйидагиларни эътиборга олиш керак: 1) канал трассаси ўтадиган 
жой нишаблиги йўл қўйиладиган ва ҳисобий нишабликка қараганда каттароқ 
бўлади, бу ҳолда бьефларни ўзаро боғлайдиган иншоотлар қуриш зарурияти 
туғилади; 2) канал трассаси ўтадиган жой нишаблиги унинг ювилмайдиган 
нишаблигига тенг бўлади, бу ҳолда канал тубининг чизиғи ер сатҳи чизиғига 
параллел ҳолатига яқин ўтади; 3) канал трассаси ўтадиган жой нишаблиги 
ювилишга йўл қўйилиши мумкин бўлган ва ҳисобий нишабликдан кичик 
бўлиши мумкин. Бу ҳолда канал тубининг чизиғи ер сирти чизиғига параллел 


48 
қилиб чизилади. Бунда канални ювилишдан сақлаш талабларини ҳисобга олиш 
лозим. 
Димловчи иншоотларнинг асосий вазифаси, бош каналдан ҳисобий сув 
сатҳидан кам миқдорда сув ўтказилганда, унинг тармоқларига сув бериш учун 
зарур бўлган сув сатхини ростлаб туришдан иборат. Масалан, сутка мобайнида 
суғоришга бўлган истеъмолнинг камайиши, тунда суғоришнинг чегараланиши, 
истеъмолчиларнинг сувни ишлата олмаслги туфайли, уларни бир қисмига сув 
бермаслик (тўхтатиб куйиш) шулар жумласидандир. 
Тизимдан нормал шароитларда фойдаланишда, ҳамма сув олувчи 
ростлагичлар ҳисобий режимда ишлашади, катта каналдаги сув сатхи кичик 
каналга сувни ўзи оқиб киришини таъминлайди (3.2 - расм, 
а
). 
Катта каналда сув сатхининг пасайиши, ўз навбатида унда сув сатхининг 
пасайишига олиб келади ва бу вақтда сув олувчи ростлагичларга сув ўзи оқиб 
кириши таъминланмайди (3.2 - расм, b). Зарур бўлган сув сатхини кўтариш 
учун каналга димловчи иншоотлар ўрнатилади, у сув сатхини кўтаришни 
таъминлайди ва сув олувчи ростлагич нормал режимда ишлайди (3.2-расм,d). 
Сув димловчи иншоотлар конструктив жиҳатдан очиқ ёки қувурли 
кўринишда лойиҳаланади. Катта (бош, хўжаликлараро) каналларга нисбатан 
кичик хўжалик ичидаги каналларда қувурли конструкцияли димловчи 
иншоотлар кўп қўлланилади. 
Сув димловчи иншоотлар конструкциялари жиҳатдан очиқ 
ростлагичларга ўхшаш бўлсада, лекин улар каналга жойлашиш вазиятлари 
билан фарқ қилади. Очиқ ростлагичлар катта каналга нисбатан (30
0
дан 90
0
гача) ҳосил қилиб жойлаштирилса, сув димловчи иншоотлар эса фақат каналга 
кўндаланг ҳолда жойлаштирилади. Димловчи иншоотларнинг ўқлари канал 
ўқлари билан устма-уст тушади. Димловчи иншоотлар остонаси сатҳи канал 
туби сатҳи билан тенг қилиб олинади. Жадаллашган сув сатҳларида иншоот 
орқали сув затвор остидан ўтказилади. Бу ҳолда пастки бьефда энергия энг 
юқори бўлади ва энергияни сўндириш шарти асосида энергия сўндиргичлар 
танланади.


49 

Download 10,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish