Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 10,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/145
Sana22.02.2022
Hajmi10,18 Mb.
#83925
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   145
Bog'liq
gidrotexnika inshootlari

 
 


171 
4.9. Заминнинг юк кўтариш қобилиятини ва тўғонларни силжишга қарши 
турғунлигини ҳисоблаш 
 
Гидротехник иншоотларнинг устиворликка ва мустаҳкамликка 
ҳисоблаш қуйидаги учта ҳисобий ҳолатлар учун бажарилади: 
1) тўлиқ қуриб битказилган иншоотнинг доимий эксплуатация қилиш 
давридаги ҳисобий ҳолати; 
2) қурилиш ва иншоот 1-навбатини вақтинчалик эксплуатация қилиш 
давридаги ҳисобий ҳолати; иншоот қаралаётган ҳолатининг вақтинчалик 
характердалиги унинг мустаҳкамлиги ва устиворлигига қўйилган талабларни 
пасайтириш имконини беради. Бунда асосий эътиборни ётқизилган бетоннинг 
иссиқликдан кучланганлик ҳолатини таҳлил этиш орқали баҳоланадиган бетон 
иншоотларининг дарз кетишга мустаҳкамлигини таъминлашга қаратиш лозим 
бўлади; 
3) таъмирлаш давридаги ҳисобий ҳолат, иккинчи ҳолатдаги каби бу 
ҳолатда ҳам иншоот ҳолати вақтинчалик характерга эга бўлгани учун уни 
устиворлиги ва мустаҳкамлигининг пасайтирилган заҳирасини қабул қилиш 
имконини беради. 
Биринчи ҳисобий ҳолат (доимий эксплуатация қилиш даври) учун асосий 
йиғинди юклама таъсирларда юкланишларнинг қуйидаги схемалари кўрилади: 
а) юқори бьеф томонидан МДС да ва пастки бьефда минимал сув сатҳи 
бўлганда бериладиган сув босими; бу схемага максимал горизонтал куч ва 
максимал фильтрация босими мос келади; 
б) юқори бьеф томонидан МДС да ва пастки бьефда сув сатҳи максимал 
ҳисобий сув сарфига мос бўлганда бериладиган сув босими; бу схемага эса 
максимал тенг тақсимланган сув босими туфайли энг кичик вертикал куч тўғри 
келиши мумкин. 
Ўта муҳим йиғинди юклама ва таъсирларда сувнинг мос сатҳлари, ҳамда 
фильтрацияга қарши ва дренаж қурилмаларининг қисман ишдан чиқиши 
инобатга олинади. Амалиётда қоямас заминли тўғонлар учун сув урилма 
остидаги дренажнинг тўлиб қолишини шартли равишда иншоот напорига тенг 


172 
узунликда қабул қилинади; бунда фильтрация оқимининг асосий қисми дренаж 
тўлиб қолган қисмидан кейин чиқади деб ҳисобланади. Дренажга киришда сув 
ўтказиш қобилиятининг камайиши бир вариант сифатида қаралади ва бунда 
фильтрация оқимининг напорини фундамент пастки тиши охирида ёки шпунт 
қиррасида 1,5- 2,0 марта кўпайиши туфайли уни шартли равишда ҳисобга 
олинади. 
Гидротехник иншоотлар устиворлигини баҳолашда заҳира коэффициенти 
аниқлаб олинади. Ушбу коэффициентнинг биринчи ҳисобий ҳолат учун йўл 
қўярлик қийматлари 4.1- жадвалда келтирилган.
4.1 - жадвал.
Иншоот устиворлигининг йўл қўярлик заҳира коэффициенти 
Йиғинди юклама ва 
таъсирлар 
Иншоот устиворлигининг капиталлик синфи 
бўйича йўл қўярлик заҳира коэффициенти 

II 
III 
IV 
Асосий 
Ўта муҳим 
1,3 
1,1 
1,2 
1,1 
1,15 
1,05 
1,1 
1,05 
Иккинчи ва учинчи ҳисобий ҳолатлар (қурилиш ва таъмирлаш) учун 
устиворликнинг заҳира 
коэффициентини 4.1-жадвалда 
келтирилган 
қийматларга нисбатан 10% га пасайтиришга рухсат этилади; бунда унинг 
қиймати ўта муҳим йиғинди юкламалардаги устиворликнинг заҳира 
коэффициенти қийматидан паст бўлмаслиги керак. Тўғонни навбат билан 
қуришда унинг алоҳида элементларини ўта муҳим йиғинди юкламаларни 
ҳисобга олган ҳолда устиворликка (силжиш ва ағдарилиш) текшириб кўриш 
зарур. 
Димловчи гидротехник иншоотларнинг мустаҳкамлигини баҳолашда 
уларга қуйидаги асосий талаблар қўйилади. 
Эксплуатацион давр учун (биринчи ҳисобий ҳолат): 
1) тўғоннинг арматура жойлаштирилмаган қисмида чўзувчи 
кучланишларга йўл қўйилмайди; ишончли зичланишга эга бўлганда тўғоннинг 
кучланиш ҳолатини яхшилаш махсус чок - кесиклар барпо этишга рухсат 
этилади, улар ортида эса дренаж бўлиши лозим; фақат ўта муҳим йиғинди 


173 
юкламаларда баъзи кичик участкаларда чўзилиш бўлишига рухсат этилади ва 
бунда асосий кучланиш бетоннинг мустаҳкамлик чегарасидан ортиб 
кетмаслиги керак; чўзувчи кучланишлар тўғоннинг ички зоналарида (юқори 
қиррасига 2 м гача яқин бўлмаган жойларда) галерея атрофида 
кучланишларнинг маҳаллий йиғилиш жойларида ва ҳ.к. 
2) сувнинг қарши босими ва температура кучланишларини ҳисобга олмаган 
ҳолда аниқланган юқори қирранинг энг кичик асосий кучланиши қуйидаги шартга 
риоя этган ҳолда сиқувчи бўлиши керак: 
h


25
,
0
1
2

, (4.28) 
бу ерда 
h
 – ҳисобий кесим юқорисидаги сув чуқурлиги. 
Ўта муҳим йиғинди юкламаларда ушбу шарт текширилмайди. 
Юқори қиррадаги бетоннинг кучланганлик ҳолатини таҳлил этиш 
натижаларига кўра И.Б.Соколов 4.28 - формуладаги чекланишларни 
пасайтиришни ва қуйидаги ифодадан фойдаланишни таклиф этган:
h


15
,
0
1
2

. (4.29) 
3) энг катта асосий сиқувчи кучланиш (асосан пастки қирраларда) 
сиқилишда рухсат этилган кучланишдан катта бўлмаслиги шарт. 
Совуқ иқлим шароитларида юқори ва ўртача баландликдаги тўғонларни 
қуриш вақтида, ҳамда экран бўлган ҳолларда, юқори қирралардаги асосий 
кучланишларни чекламаслик таклиф этилади; бундай ҳолларда чўзилиш 
зонасининг чуқурлиги чекланади ва унинг қиймати дренаждан юқори қиррагача 
бўлган масофадан ортиқ бўлмаслиги керак. 
Қурилиш даври учун: 
1) пастки қиррада энг катта асосий кучланиш 0,2 МПа (2кг∙к/см
2
) дан 
катта бўлмаслиги керак (бетоннинг чўзилишга бўлган мустаҳкамлик чегараси 
қиймати билан чекланиш тавсия этилади); 
2) тўғонга бетон ётқизиш дарз кетишга мустаҳкамлик шартларини 
қаноатлантириши лозим. 


174 
а) иншоот конструкциясини; 
б) заминнинг геологик ўзига хос хусусиятларини; 
в) ҳисобий ҳолатларни (эксплуатацион, қурилиш ва таъмирлаш). 
Гравитацион тўғонлар учун кўп дуч келинадиган ҳисобий схемалар 
қуйидагилар: 
1) ҳарорат-киришиш чоклари билан бўлинган қоя заминли тўғонлар (4.36 
- расм, а) унинг 1 м кенглигида ёки чоклар орасидаги 
a
кенгликдаги секция 
бўйича ҳисобланиши мумкин; 2) паст бўсағали водослив чоклар билан 
ажратилган замини кам сиқилувчи оралиқ деворли тўғонларда (қояли, шағалли 
ёки галечникли) водослив унинг 1 м кенглиги бўйича (4.36 - расм, б), оралиқ 
девор эса кенглиги 
b
бўлган оралиқдан тушувчи юкламага ҳисобланиши 
мумкин; 3) қоямас заминли тўғонларни секциянинг бутун 
a
кенглиги бўйича 
ҳисобланади (4.36 - расм, в); водосливни мустаҳкамликка ҳисобларида чоклар 
бўлганда водосливга (кенглиги с га тенг) тушадиган юклама алоҳида, оралиқ 
девор бўйича алоҳида ҳисобланади; 4) қоя чоклари цементланган ва штрабли 
бўлганда заминли тўғонлар яхлит бир бутун деб ҳисобланади. 
4.36 - расм. Тўғон ҳисобий схемалари: 
а- қоя заминли;b -қоя ёки шағал-галечник заминли; d- док типидаги қоямас заминли; 1-
секция; 2-ҳарорат чоклари; 3-оралиқ девор. 

Download 10,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish