Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 10,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/145
Sana22.02.2022
Hajmi10,18 Mb.
#83925
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   145
Bog'liq
gidrotexnika inshootlari

Панжарали сув олиш турлари. Махсус адабиётларда панжарали 
тўғонли сув олиш иншоотларининг жуда турлари келтирилган. Бундай сув 
олиш иншоотларининг 30 дан ортиқ турлари мавжуд. 
 
4.17 - расм. Тўғоннинг сув олувчи панжара қисмини жойлаштириш схемаси: 
а-бир томонга сув узатишда ҳамма сув ташлаш фронти бўйича; b-бир томонга сув 
узатишда сув ташлаш фронтининг ўртасида; d)бир томонга сув олишда ён деворга 
(қирғоққа) туташган; e-икки томонга сув узатишда ҳамма сув ташлаш фронти бўйича; f-
икки томонга сув ташлаш фронтининг ўртасида; g-икки томонга сув узатишда ён 
деворларга (қирғоқларга) туташган; 1-тўғоннинг сув олувчи қисми; 2-тўғоннинг сув 
ташлаш қисми.
 
Сувни олиш усули ва конструктив хусусиятлари бўйича
панжарали 
тўғонли сув олиш иншоотларини учта асосий гуруҳга бирлаштириш мумкин: 1) 
панжарали-тубдан; 2). қатламларга бўлиb-панжарали; 3). Н.Я.Андрейчук 
тизими. Панжарали тўғонли сув олиш иншоотлари бир томонга ёки икки 
томонга сувни ўзатиш мумкин. Панжарали сув олиш қисми гидроузел сув 
ташлаш фронтининг ҳамма ёки унинг фақат бир қисимини эгаллаши мумкин. 
Уни 4.17 - расмда келтирилган схемалардан бири бўйича жойлаштириш 
мумкин. 


137 
Панжарали тубдан сув олиш. Бундай турдаги сув олишнинг ўзига хос 
хусусияти шундан иборатки сув ташлаш фронтининг таркибий қисми бир 
вақтнинг ўзида сув олиш ва қисман пастки бьефга сув ташлаш учун 
фойдаланилади. Фақат дарёдаги ҳамма сув сарфи каналга олинса, гидрроузел 
пастки бьефига сув ташланмайди. Галереяга олинадиган ва тўғон панжара 
қисми орқали пастки бьефга ташланадиган сув сарфлари нисбати ҳисоб бўйича 
аниқланади. 
Панжарали-тубдан сув олиш иншооти конструкцияси 4.18 - расмда 
кўрастилган. Бундай сув олишда гидроузел тўғони уч қисмдан: сув ташловчи, 
панжара ва ювувчи камерадан ташкил топади. 
 
4.18 - расм. Ювувчи камерали панжарали-тубдан сув олиш 
1-панжара ўрнатилган тубдаги галерея; 2-ювувчи камера; 3,4-ювувчи камеранинг юқори ва 
пастки затворлари; 5-ростлагич; 6-сув ташлаш тўғони; 7-канал. 
Тўғоннинг панжара ўрнатилган оралиқларидан ўтадиган сувнинг бир 
қисми ёки ҳаммаси панжара орқали галерея 1 га тушади. Галереядан сув 3 ва 4 
затворлар ўрнатилган ювувчи камера 2 га оқиб ўтади. Бу камерада панжарадан 
ўтиб келган қум ва майда тошлар пастки бьефга ташлаб юборилади ва тоза 
ростлагич 5 орқали канал 7 га ўтказиб юборилади. Сув ташлаш тўғони пастки 
бьефга сувни ўтказиш, сузиндиларни ташлаш, ҳамда юқори бьефда тўпланиб 
қолган чўкиндиларни ювиш учун хизмат қилади. Ювувчи камерани тўғоннинг 
панжара қисми билан оралиқ деворлар ўртасида жойлаштирилади. У 


138 
галереядан тушган чўкиндиларни ювиш ва юқори бьефда панжара оралиғида 
яқинида тўпланган чўкиндиларни ювиш учун хизмат қилади. 
Галереянинг кўндаланг кесими тўғри бурчакли, учбурчакли, доравий, кўп 
бурчакли ва бошқа шаклларда бўлиши мумкин. Галереядаги тезлик панжара 
орқали галереяга тушган туб ва муаллақ чўкиндиларни оқизиб кетишини 
таъминлаши керак. Сув галереядан ён девор билан туташган аванкамерага 
ўтади. Галереяга ҳисобий сарфни ўтишини ҳисобга олиб, сувни гидроузел 
пастки бьеф томон йўналиши бўйича аванкамера чегарасида автоматик сув 
ташлаш ўрнатилади. Автоматик сув ташлашнинг мавжуд-лиги, каналга ҳисобий 
сув сарфларини ўтказишни таъминлайди ва уни тўлиб кетишига йўл қўймайди. 
Панжара оралиғидан ўтадиган йирик чўкиндиларни ювиш учун аванкамерадан 
шағал (қум) тутгич сифатида фойдаланиш мумкин. Сув камчил пайтларда (тоғ 
дарёларида бу қиш ойлари бўлади) сувни тўғоннинг панжара қисмидан бир оз 
узоқда жойлашган қиш пайтида сув олиш ростлагичи орқали олиш мумкин. 
Галереяни ёпадиган панжаралар металдан, камдан-кам ёғочдан бажарилади. 
Бўлиши мумкин бўлган панжара стерженларининг кўндаланг кесимлари 4.17 - 
расмда келтирилган. Панжарали-тубдан сув олишнинг гидравлик ҳисоби 
бўйича тўғон панжара қисмининг узунлиги ва галерея ўлчамлари аниқланади 
(8.19-расм). Ҳисобда тўғон панжарали қисмидан қуйидаги сув сарфи ўтади деб 
шарт куйилади 
кан
пан
Q
)
50
,
1
...
25
,
1
(
Q
=
(4.16) 
бунда 
кан
Q - тиндиргични (агар мавжуд бўлса) ювишни ҳисобга олган 
ҳолда каналга бериладиган сув сарфи. 
 
4.19 - расм. Панжарали-тубдан сув олиш гидроузели галереяси ҳисоби схемаси. 


139 
Панжаранинг пландаги ўлчамлари қуйидаги формуладан аниқланади: 
ўр
пан
пан
иф
кан
gh
b
l
K
p
2
Q

=
(4.17) 
Бунда 
(
)
d
S
S
p
+
=
/
- тирқишлар коэффициенти; 
S
- панжара 
стерженлари орасидаги масофа; 
d
- панжара стерженлари қалинлиги; 

-
панжарани нишаблигига боғлиқ бўлган сарф коэффициенти: 
1
,
0
=
i
бўлганда
65
,
0
...
6
,
0
=


2
,
0
=
i
бўлганда; 
6
,
0
...
55
,
0
=

иф
K
- панжаранинг 
ифлосланиш коэффициенти; хомаки ҳисоблар учун 
9
,
0
=
иф
K
қабул қилиш 
мумкин; 
кан
ва 
пан
b
- панжара узунлиги ва кенглиги; 
ўр
-панжара ўртаси 
бўйича ўртача чуқурлик. 
ўр
-қийматини аниқлашда қуйидаги бошланғич ҳолатлар учун тадқиқот 
ишлари асосида олинган боғланишлардан фойдаланилади. (4.18 - расм). 
Галерея бош қисми олдида сув чуқурлиги 
H
га тенг бўлганда, панжара олдида 
бошида биринчи критик чуқурлик ҳосил бўлади 
3/2
1
1
0,47.q
h
кр
=
(4.18) 
бунда: 
пан
пан
l
q
/
Q
1
=
га тенг бўлган панжарага келишдаги солиштирма сарф. 
Галереяга сув срафининг бир қисми олинганда панжарада иккинчи 
критик чуқурлик ҳосил бўлади. 
2/3
2
1
0,47.q
h
кр
=
(4.19) 
бунда 
пан
кан
пан
l
q
/
)
Q
Q
(
2

=
га тенг бўлган панжарадан кейинги солиштирма 
сарф. 
Ўртача чуқурлик қўйидаги формуладан аниқланади: 
(
)
2
/
81
,
0
2
1
кр
кр
ўр
h
h
h
+
=
(4.20) 
(8.17) формулада 
пан
l
ва 
пан
қийматлари ноъмалум. Жойлаштириш 
шароитларидан келиб чиққан ҳолда олдин панжара узунлигига қиймат 
берилади ёки уни қўйидаги формуладан аниқланади 


140 
naн
кан
пан
q
l
Q
=
(4.21) 
Бунда 
пан
q
- 1м панжара узунлигига тўғри келувчи солиштирма сарф, 0,5 
дан 1 м
3
/с ва ундан кўп қабул қилинади. 
Стерженларнинг статик ишлаш шароитидан келиб чиққан ҳолда панжара 
кенглиги 2…2,5 м дан катта қабул қилинмайди. Панжара ўлчамлари НДС да 
аниқланади. 
Галереяни ҳисоблашда унинг кўндаланг кесим юзаси аниқланади. 
Галереяда сув ҳаракати ўзгарувчан массада содир бўлади ва буни ҳисоб 
қилишда инобатга олиш зарур. Траншеяда босимсиз ҳаракат ҳосил бўлиб, 
чўкиндиларни оқизиб кетиш учун қўлай шароит таъминланади. 
Панжарали тубдан сув олишда галереяга кўп миқдордаги чўкиндиларнинг 
кириши унинг камчилиги ҳисобланади. Сув олувчи галереяга панжаранинг 
бошқа конструкцияни қўллаб, масалан қовурғали, туб чўкиндиларнинг 
киришини сезиларли даражада камайтириш мумкин.

Download 10,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish