112
Рақобатчиларнин гкейинги даромадларини билиб олиш учун уларнинг хозирги
ҳолатини, стратегик хоҳишларини, бозордаги ўрнини ўрганиш керак.
Тажовузкор рақобатчилар кўпинча янги стратегик қадамларни босади. Ўзининг
ҳозирги ўрнига қониққан рақобатчилар ҳозирги стратегияни сақлаб қолади ва
унга кичик
ўзгаришлар киритади. Муваффақиятсиз фирмалар янги ҳимоялаш ёки тажовузкор
стратегияларни қўллашга мажбур бўлади. Рақобатчиларни кейинги қадамларини
олдиндан
билиб олиш учун раҳбарлар оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишга катта эътибор
беришлари керак. Ундан ташқари рақобатчи фирмаларнинг
фикр юритиш усулини
ўрганиш зарур. Бу иш жуда кўп вақт талаб қилади. Чунки у қисман маълумотга асосланган
бўлади.
5. Рақобат курашидаги муваффақиятнинг асосий омиллари.
Ушбу омилларга рақобатдошликни
таъминлайдиган, молиявий ютуқларга олиб
келадиган фирманинг харакатлари киради. Бу омилларга фирма алоҳида эътибор
бериши лозим. Бу омиллар қуйидагилардан иборат:
1. Ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш.
2. Ишлаб чиқариш харажатларининг пастлиги.
3. Улгуржи
савдо тизимининг мавжудлиги
4. Пухта тайёрланган реклама.
5. Яхши дизайн.
6. Меҳнат унумдорлигининг юқорилиги.
7. Корхоналарнинг таъминловчиларга ва харидорларга нисбатан жойлашиши ва
хоказо.
Рақобат курашидаги асосий омиллар ҳар хил тармоқларда ҳар хил. Улар бир
ҳолатда турмасдан ўзгарувчан бўлади. Қуйида ушбу
омилларнинг асосий турлари
келтирилган. Уларнинг ичидан уч-тўрт омилларни танлаб олиш керак. Уларга асосий
эътиборни қаратиш лозим. Ушбу омиллар рўйхатига барча омилларни киритиш шарт эмас.
Чунки рўйхат катта бўлиб кетса раҳбариятнинг эътибори энг асосий омилларга жалб
қилинмайди.
Технологияларга таълуқли:
· Илмий тадқиқот ишларининг сифати.
· Инновацияларнинг имкони.
· Мавжуд технологияни ўзлаштириш даражаси.
· Ишлаб чиқаришга таълуқли.
· Маҳсулот таннархининг пастлиги.
· Маҳсулот сифати.
· Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасининг юқорилиги.
· Корхонанинг қулай жойлашганлиги.
· Юқори малакали иш кучига эгалиги.
· Меҳнат унумдорлигининг юқорилиги.
· Ҳар хил катталикдаги маҳсулот моделларининг кўп миқдорда ишлаб чиқариш
миқдори.
· Харидорларнинг буюртмаларини бажариш имкони.
Сотиш жараёнига таълуқли:
· Улгуржи дистрибьютор (даллол) тизимининг кенглиги.
· Чакана савдо тизимининг кенглиги.
· Сотиш харажатларининг пастлиги.
· Етказиш тезлиги.
Маркетингга таълуқлиги:
· Сотиш бўлими ходимлари малакасининг юқорилиги.
· Харид қилиш ва истеъмол қилишда харидорлар учун техник ёрдам тизимининг
113
мавжудлиги.
· Харидорлар буюртмаларининг пухта бажарилиши.
· Маҳсулот турларининг хилма-хиллиги.
· Сотиш санъати.
· Жалб этиладиган дизайн.
· Харидорлар учун кафолатлар.
Касб тажрибаларига таълуқли:
· Маҳсулотнинг ноёблиги.
· Сифат назорати сохасидаги ноу-хау.
· Муайян технологияни (билимлар ва тажрибаларни) ўзлаштириш даражаси.
· Самарали реклама яратиш қобилиятига эга бўлиш.
· Маҳсулотнинг эски турини ишлаб чиқаришдан
янги турини яратиш ва ишлаб
чиқаришга тез ўтиш даражаси.
Ташкилий имкониятларга таълуқли:.
· Маълумот тизимининг даражаси.
· Бозор ҳолатининг ўзгаришига тез жавоб бера олиш қобилияти.
· Менежмент соҳасида катта тажриба ва ноу-хау.
Бошқа омиллар:
· қулай имидж.
· умумий харажатларнинг пастлиги.
· умумий бозорларга эришиш имкони.
· молиявий бозорларга эришиш имкони.
· патент ва лицензияларга эга бўлиш.
Do'stlaringiz bilan baham: