Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети «халқаро туризм» факультети


-боб. «Pack and Food Industry» маъсулияти чекланган жамияти хўжалик фаолиятида замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланишни ривожлантириш йўллари



Download 47,66 Kb.
bet2/8
Sana21.02.2022
Hajmi47,66 Kb.
#58164
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Озиқ-овқат саноати маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини оширишда замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланиш diplom

3-боб. «Pack and Food Industry» маъсулияти чекланган жамияти хўжалик фаолиятида замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланишни ривожлантириш йўллари..

48

3.1. «Pack and Food Industry» маъсулияти чекланган жамияти хўжалик фаолиятида замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари.

48

3.2. «Pack and Food Industry» маъсулияти чекланган жамияти хўжалик фаолиятида замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи асосий омиллар ва улардан фойдаланишни яхшилаш йўллари........................................

63

Учинчи боб бўйича хулосалар.............................................................

71

Хулоса ва таклифлар..............................................................................

72

Фойдаланилган адабиётлар...................................................................

76

Кириш


Битирув малакавий иши мавзусининг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикасининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»га асосланган ҳозирги иқтисодий сиёсати корхоналар фаолиятини самарали ташкил қилиш, уларнинг ички ва ташқи иқтисодий муносабатларнинг бозор талабларига мослаштириш заруриятини келтириб чиқаради.
Ҳаракатлар стратегиясининг «Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш» устувор йўналишида макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш каби долзарб иқтисодий масалалар қамраб олинган.
Шунингдек, бу йўналишда корхона тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва барқарорлигини таъминлаш, корхоналарнинг капиталашув даражаси ва депозит базасини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашни янада кенгайтириш кабилар ҳам белгилаб қўйилган.
Президентимизнинг Мурожаатномаларида белгилаб берилган Ўзбекистон иқтисoдий ривoжланишнинг юқoри ва барқарoр суръатларини, самарадoрлигини ҳамда макрoиқтисoдий мувoзанатни таъминлаш, корхона-мoлия тизимининг барқарoрлигини ошириш, стратeгик аҳамиятга мoлик лoйиҳаларни амалга oшириш учун фаoл инвестиция сиёсатини oлиб бoриш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини янада ошириш борасидаги вазифаларни тўлиқ ва самарали амалга ошириш энг аввало жамиятимиз аъзолари томонидан уларнинг мазмун-моҳиятини теран ва чуқур англаб етилишини тақозо этади.
«...Биз 2018 йилга «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб ном бериб, Давлат дастури доирасида 21 триллион сўм ва 1 миллиард долларга тенг 76 мингта лойиҳани амалга оширганимиз ўтган йили яхши ният билан бошлаган ишларимизнинг натижасини кўрсатиб турибди.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, капитал қурилиш, транспорт-коммуникация, сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаларида салмоқли ютуқлар қўлга киритилди. 
Айниқса, ҳар қачонгидан ҳам оғир бўлган бу йилги мавсумда миришкор деҳқон ва фермерларимиз фидокорона меҳнат қилганларини алоҳида таъкидлашни истардим. 
Аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида жорий йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўтган йилларга нисбатан сезиларли равишда оширилди.
Хусусан, педагог ходимларнинг иш ҳақи сўнгги 10 йилда биринчи марта 50 фоизгача кўпайтирилди.
Кўрилган чора-тадбирлар туфайли, аҳолининг реал умумий даромадлари 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошди.
«Ҳар бир оила - тадбиркор», «Ёшлар - келажагимиз» каби дастурлар доирасида 2 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиб, жойларда 2 минг 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалари амалга оширилди.
Бу йилдан бошлаб, солиқларнинг прогноздан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳудудларда 5,5 триллион сўм қўшимча маблағ қолдирилди. 
Бу, ўтган йилга нисбатан 6 баробар, 2016 йилга нисбатан эса - шунга эътибор беришингизни сўрайман - 32 баробар кўпдир.»1.
Президентимизнинг ушбу Мурожаатномасида белгилаб берилган Ўзбекистон иқтисoдий ривoжланишнинг юқoри ва барқарoр суръатларини, самарадoрлигини ҳамда макрoиқтисoдий мувoзанатни таъминлаш, корхона-мoлия тизимининг барқарoрлигини ошириш, стратeгик аҳамиятга мoлик лoйиҳаларни амалга oшириш учун фаoл инвестиция сиёсатини oлиб бoриш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини янада ошириш борасидаги вазифаларни тўлиқ ва самарали амалга ошириш энг аввало жамиятимиз аъзолари томонидан уларнинг мазмун-моҳиятини теран ва чуқур англаб етилишини тақозо этади.
Иқтисодиётда эришилган ютуқларимизни янада мустаҳкамлаш учун мамлакатимизда бозор ислоҳотларни жамият миқёсида янада чуқурлаштириш ҳамда эркинлаштириш зарур. Ана шундагина бутун қтисодиётни замонавийлаштириш, диверсификация қилиш заминида аҳоли турмуш даражасини юксалтириш мумкин бўлади.
Бозор қонунларини билмаслик корхона эгасини молиявий инқирозга олиб келади, ёки аксинча ким ўз вақтида бозорнинг истиқболига тараққиётни олдиндан башорат қила олса улар ўз имкониятларини шунга йўналтирса, хўжалик фаолиятларининг юқори самарадорлиги таъминланади.
«Бугунги кунда фермер хўжаликларининг йиллик чорва озуқасига бўлган эҳтиёжининг фақат 35 фоизи маҳаллий имкониятлар ҳисобидан қопланмоқда. 
Шу сабабли янги ерларни ўзлаштириш орқали экин майдонларини кенгайтириш эвазига чорванинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, балиқчилик, паррандачиликни ривожлантириш ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кескин кўпайтиришимиз керак.
... Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлардан мақсад - иқтисодий фойда кўриш билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқ фаровонлигини оширишдан иборатдир. Буни ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз зарур.
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда «2019-2024 йилларда мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий дастури»ни қабул қилиши керак. ...Иқтисодиётдаги тизимли ўзгаришлар натижасида ялпи ички маҳсулот таркибида саноатнинг улуши жорий йилда 35 фоиздан 37 фоизга ортиши кутилмоқда. Бироқ айрим шаҳар ва туманларда бу ўта муҳим масалага етарлича эътибор берилмаяпти.
Оқибатда, республиканинг 27 та туманида саноатнинг улуши вилоят кўрсаткичининг 1 фоизига ҳам етмайди. Шу сабабли, ҳар бир туман ва шаҳар саноатини ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқиш керак».2
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеи ва обрўсини кўтариш мақсадида чуқур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар бошлаб юборилди. Бугунги кунда рўй бераётган катта ўзгаришлар, хўжалик юритиш тизими, унинг шакллари ва тамойиллари, унинг замиридаги савдо хизматини кўрсатиш муносабатлари хусусидаги тасаввурни тубдан ўзгартириб юборди.
Миллий иқтисодиётимизни шакллантириш жараёни назарий жиҳатдан қайта кўриб чиқилмоқда ҳамда соғлом ақл-идроқ, жаҳон хўжалиги тажрибаси, умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги ва корхона ҳаёти барча қирраларини демократиялаш талабларига мувофиқ равишда ўзгариб бормоқда. Қисқа муддат ичида тижорат, ахборот ва реклама рамзи бўлган маркетинг оммавийлиги жуда кучайиб кетди. Маркетинг корхоналарни бошқариш тизимида катта истиқболга эга, шу сабабли маркетингга жиддий муносабат зарур, унинг назарий асосларини ва чет мамлакатларда бу борада тўпланган амалий тажриба натижаларини янада теранроқ ўрганишга тўғри келади.
Бозор муносабатларининг равнақ топишида эркин рақобат ва аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашда маркетинг муҳим аҳамият касб этади. Озиқ-овқат саноати маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини оширишда замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланиш, авваламбор, маркетинг соҳасидаги изланишларнинг моҳиятига, мазмунига ва йўналишига асосланади. Озиқ-овқат саноати маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини оширишда замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланишда, уни бошқаришда, режалаштиришда ва назорат этишда муҳим амалиётга эга бўлиши замонавий маркетинг асосий хусусиятларидан бири сифатида намоён бўлмоқда.
Озиқ-овқат саноати маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини оширишда замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланиш, унинг кўлами, таҳлилий ва қайта ишлаш жараёнларида фойдаланиладиган услублар йиғиндиси, бевосита корхонанинг халқаро маркетинг концепцияларидан фойдаланишини белгилашда ҳамда амалга оширишда таянч нуқта ҳисобланади.
Корхоналарнинг ташқи бозорда ўзларининг муносиб ўринларини эгаллашларида халқаро маркетинг концепцияларини аниқлаш, белгилаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, замонавий рақобат нафақат мақсадли бозорни топиш, балки концепцияларни аниқлаштириб олиш, потенциал бозорларни аниқлаш, унинг шаклланиши ва кўламининг ортиши борасидаги ҳаракатлар билан ажралиб туради.
Озиқ-овқат саноати маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини оширишда замонавий маркетинг концепцияларидан фойдаланиш амалий заруратга айлана боришига яна бир сабаб, бу мамлакатимизда барча мулкчилик шаклларига асосланган иқтисодиётнинг шаклланиши ва унинг тобора жадал суръатлар билан ривожланаётганлигидир.
Корхоналар олдида турган асосий вазифалардан бири бу потенциал бозорларни аниқлаш, улар бўйича халқаро маркетинг концепцияларини аниқлаш, белгилаб олиш ва бозорда ўз ўрнига, мавқеига эга бўлиш ҳисобланади. Бу вазифани ҳал этишда мунтазам ва самарали ҳолда замонавий халқаро маркетинг концепцияларидан фойдаланиш корхоналар равнақини белгилашда ушбу концепцияларга таяниш муҳим аҳамиятга эга.
Иқтисодий жиҳатдан ривожланган илғор давлатларнинг йирик фирмалари тажрибаси шуни кўрсатадики, маркетинг назарияси ва амалиётининг равнақи бевосита халқаро маркетинг концепциялари ва тадқиқотлари каби йўналишларга боғлиқдир.

Download 47,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish