Маршалл-Лернер шарти— агар экспорт ва импортнинг элациклик коэффициентлари суммаси бирдан катта бўлса, валюта бозори барқарордир. Агар ушбу коеффициентлар суммаси бирдан кам бўлса, валюта бозори нобарқарор бўлиб, айирбошлаш курслари кучли ўзгаришларга учрайди.
Менa – тoвaр aйрибoшлaш битимлaри қиймaти. Тенг тoвaрлaрни бир биригa aйирбoшлaш.
Менежер — тадбиркор ўртага қўйган вазифаларнинг амалга оширилишини ташкил этадиган ёлланма ходим; бошқарувчи, корхонани бошқариш функцияларини амалга оширадиган ходим.
Менежмент — корхонани ташкил этиш ва бошқариш тизими; иқтисодий фан бўлими, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш ҳамда бошқариш назарияси ва амалиётини ўрганади.
Меркантилизм— XVII-XVIII асрлардаги назарий таълимот, унинг тарафдорлари импортни чеклаш ва экспортни рағбатлантиришни мамлакат бойлигини кўпайтириш йўли деб ҳисоблаганлар.
Меҳнат (лaбoр) — ишлаб чиқариш омили, кишининг фойдали натижа олишга йўналтирилган жисмоний ва ақлий фаолияти.
Миқёсга доир ички тежаш— фирманинг ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши юзага келтирган товар ишлаб чиқариш солиштирма чиқимларининг пасайиши.
Миқёсга доир ташқи тежаш— тармоқда ишлаб чиқариш солиштирма чиқимларининг пасайиши.
Микрoмaркетинг - aйрим кoмпaния (кoрxoнa) миқёси билaн чегaрaлaнгaн мaркетинг фaoлияти.
Микроиқтисодиёт— ҳозирги иқтисодий назариянинг бир қисми, миллий иқтисодиётда уй хўжаликлари ва фирмаларнинг иқтисодий ҳатти-ҳаракатларини ўрганиш унинг тадқиқот объекти ҳисобланади.
Миллий валюта — муайян мамлакатнинг пул бирлиги. Мамлакатда ички муомала, куввати ва ҳолатига қараб ташқи савдо ва халкаро ҳисоб-китоб ишларида қўлланилади.
Миллий даромад — моддий ишлаб чиқариш соҳаларида бир йилда янгидан ҳосил қилинган қиймат ёки ялпи ички маҳсулотнинг ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари қиймати чегириб ташлангандан сўнг қолган қисми.
Молия бозорлари— пул маблағлари окимини жамғармалар эгаларидан қарз олувчиларга йўналгирадиган бозор институтлари мажмуи. Молия бозори — бу ресурсларнинг тақсимланиши ва қайта тақсимланишини таъминловчи молиявий тизим. Молия бозори валюта, реал капиталлар, қимматли қоғозлар бозорларини ҳамда фонд биржаларини ўз ичига олади. Унда нодавлат нотижорат ўз-ўзини ва давлат мувофиқлаштирувчи молиявий институтлари, банклар, молиявий ташкилотлар, инвестиция институтлари, суғурта ташкилотлари, эмитентлар (қимматли қоғозларни муомалага чиқарувчилар) ва инвесторлар иштирок этади. Молия бозорида қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар, векселлар, банк сертификатлари, опционлар, фьючерслар, спот, своп, валюталар) олди-сотди қилинганда, улар сотувчи мулкидан харид ор мулкига айланади.
Монетар сиёсат — пул-кредит тизимининг иқтисодиётнинг фаолият кўрсатиши ва ривожланишига жиддий тарзда таъсир кўрсатиш қобилиятига таянадиган иқтисодий сиёсат.
Монопол нарх — монополиячи томонидан белгиланадиган нарх тури. Мақсадларга мувофиқ монополиячи монопол юқори ва монопол паст нархларни белгилаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |