6.4. Қўшма корхоналарни тaшкил этиш хусусиятлари ва фаолияти
Чет эл сармояси қатнашган корхоналар мамлакатимиз бизнес амалиётида қўшма корхоналар (ҚК) номини олди. Улар Ватанимиз ва хорижий шерикларнинг умумий (биргаликда) фойдаланадиган капиталларини бирлаштириш асосида тузилади ва иш олиб борадилар. Улар миллий иқтисоднинг бутунлай янги хўжалик тузилмаси бўлиб қолдилар. ҚК ривожланиши мамлакатни жаҳон бозорига кўпроқ, табиий ва кенгроқ кириб бориши, хориждан илғор технологияларни олиш учун зарур бўлган валюта олишга, хорижий мамлакатларга давлат қарзини тўлашга қаратилган эди.
Замонавий ҚК лар ўз фаолият ихтисоси, мулк тузилмаси, товар сотиш бозорига чиқиш услубларига кўра кўп фарқ қилади. Улар истеъмол учун мўлжалланган товарлар, ишлаб чиқариш воситалари, ишлаб чиқариш ва сотиш, хизмат кўрсатиш, воситачилик, молиявий суғурта ва бошқа операциялар билан, шоу бизнес ва бошқа тадбиркорлик турлари билан шуғулланадилар. Хорижий сармояли корхоналар тўғрисидаги қонунчиликка кўра ҚК ларнинг Низом фондлари фақат сўмдаги бевосита пул тўловлари ва валютада эмас балки пулда ифодалаш йўли билан ҳисобланган. Бинолар, ишлаб чиқариш ва савдо корхоналари, хом-ашё, техник ускуна ва жиҳозлари ҳамда “ноу-хау”, илғор технологиялар, илмий ғоялар, материал ва моддий улушлари бериш йўли билан ҳам шакллантирилди. Эркин тадбиркорликни тушуниш учун корхона фаолиятининг сотиш ва режа фаолияти истиқболлиги белгилаш (маъносига кўра бу нарса маркетинг стратегиясининг ўзи). Берилган ҚК бозорларига чиқмоқчи бўлган территориянинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий хусусиятларини ҳисобга олмасдан тузила олмайди. қимматли қоғозлар бозорларини таҳлил қилиш, хош-ашё, меҳнат бозорларини, қўлланадиган технологияларни, баҳолаш истеъмолчилар талабини кузатиш ва истиқболини белгилаш, ҳам шунга киради.
Бозорни тезкор бошқаришга келсак (маркетинг тактикаси) у берилган ҳудудлардаги истеъмолчиларнинг психологияси ва тадбиркорликнинг кўпгина асосларини (фақат иқтисодий эмас) билмасдан амалга оширила олмайди. Айтайлик Европада маҳсулот учун жавобгарлик келтирадиган товарнинг шартномада шартланган сифатига ҳам шартланмаган сифатига ҳам аммо битимнинг моҳиятига тегишли бўлган сифатга тааллуқли кафолатлар институтлари орқали амалга оширилади. Шу вақтнинг ўзида шартнома имзоланаётган пайтида содир бўлган камчиликлар тўғрисида гап кетса кафолатлар бермайди. Умуман олганда кафолат доирасида даъволар қилиш эхтимолини шартнома йўли билан истисно қилиш мумкин.
ҚК фаолиятида фақат ички бозор битимларига суяниш мумкин эмас рахбарлар ва мутахассислар ҚК ўз махсулот ва хизматлари билан чиқмоқчи бўлган регионлардаги ҳаётнинг табиий иқлими тарихий, ижтимоий - сиёсий ва бошқа шароитлари томонидан қўйилган барча чекланмаларни таҳлил қилишлари ва миқдорий баҳолашлари зарур.
Қатьий гапирганда ҚК даги сармоялар бўйича ишлар мажмуасини ташкил этиш ва олиб бориш, бу ишни бошқа хўжалик тузилмалари ва доимо фойдаланиладиган намуналардан ҳам фарқ қилмайди. Уларнинг умумий ўлчами битта, аммо аниқ тўлдириш доимо ўзига хосдир. Бу ерда ташқи бозор хусусияти билан бирга ички қонунчиликдаги хорижий сармоялар тўғрисидаги ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ бир қатор ўзига хосликларни ҳисобга олиш жоиздир. Бу аввало ҚК ни сармоялаш манбалари, унга бериладиган божхона ва солиқ имтиёзларига, хом-ашё билан бутлов буюмлари билан таъминлаш тартиби, таъсисчилар орасидаги ўзаро ҳисоб-китобларга тегишлидир. Шундай қилиб ҚК молия иқлимида қулай ашёлар мавжуд. Солиқ солиш асосининг камайиши (корхона ривожланиш жамғармаси йўналтирилган суммаларни солиқ солинадиган кирим ёки фойдадан чиқариш йўли билан), тўғри пасайиш ва ҳатто солиқдан бутунлай озод қилиш, солиқдан озод қилиш ёки бир қанча муддатга уларни тўлашни кечиктириш кўринишидаги солиқ таътиллари, ҚК фаолиятига қулайлик яратувчи махсус зоналарни яратиш, эркин иқтисодий зоналарни яратиш ва бошқалар.
Сармоя дастурларини тузиш ва амалга оширишга фойдадан солиқ олиш тартибигина эмас, балки божхона божи ҳамда ҚК га валюта жамғармаларини шакллантириш тартиблари ҳам таъсир этади. Ўзининг материал ишлаб чиқаришини таъминлашга мўлжалланган мулкни хориждан олиб кирганда божхона божи ва солиқдан озод қилиниши, сармоя дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш нуқтаи-назаридан қараганда қўшма корхоналарнинг мухим имтиёзларидан биридир. ҚК корхоналар низом фондига улуш сифатида ҳудудга олиб кирилаётган товарлар учун устама қиймат солиғидан уларни қайд этилган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида озод қилинади. Улар томонидан олиб кирилаётган технологик жиҳозлар ва уларга қисмлар ҳамда қўшма илмий ишлар олиб бориш ва бир қаторда медицина дориларини тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар устама қиймат солиғидан озод бўлади. ҚК экспорт қиладиган ўз ишлаб чиқариш ва сотиб олинган экспорт қилинадиган иш ва хизматлар шу қаторда ЎзР территорияси орқали ўтувчи хорижий юклар транзити бўйича хизматлар ҳам устама қиймат солиғидан озод бўлади.
ҚК фаолияти хусусияти билан шартланган ТИФ ни сармояли тактикасининг асосий хусусиятларида тўхталиб ўтамиз.
Балки сармоялар бозорларини узоқ ва тезкор бошқаришнинг энг қиммат ва шу билан бирга энг зарур шарти бўлиб бозор тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, таҳлил қилиш, ишлов бериш, ва унинг сиғими истиқболини белгилашдир. Шерикларнинг ўзлари алоҳида ёки биргаликда ахборот олиб келиш, уни бирлаштириши энг маъқул йўлдир. Албатта ахборотни олиш жараёнини ташкил этиш сарфларини баҳолаш қийинчиликлар туғдиради, лекин жаҳон амалиётида шаклланган “Сармоялар баҳосига” суяниш мумкин.
Корхонанинг бозор билан қайта алоқасини таъминловчи ахборотга эгалик қилиши ва уни тезкор чоралар билан бошқарув асосида қўлланилиши ҚК ни бозорда ушлаб туриш ва уни эгаллашнинг энг муҳим шароитларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |