Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети ж. Ж. Жалолов, И. А. Ахмедов, С. Н. Абдураҳимов


Тaшқи иқтисoдий aлoқaлaрни суғурталaшнинг мaзмуни



Download 1,85 Mb.
bet24/93
Sana21.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#42651
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   93
Bog'liq
Jalolov J. J. Tashqi iqtisodiy faoliyat asoslari

Тaшқи иқтисoдий aлoқaлaрни суғурталaшнинг мaзмуни

вa унинг турлaри.
Ташқи иқтисодий алоқаларни суғурталаш — давлатнинг, унинг хўжалик юритувчи субъектлари ва фуқароларининг муайян воқеалар содир бўлганда (суғурта ҳоллари) улар томонидан тўланадиган суғурта мукофотлари (яъни бадаллари)дан шаклланадиган пул фондлари ҳисобига мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича халкаро иқтисодий муносабатлардир.
Суғурта мукофоти (ёки бадал) суғурта учун ҳақ бўлиб, уни суғурталанувчи суғурталовчига суғурта шаҳодатномасига (полисига) мувофиқ киритишга мажбур.
Суғурта шаҳодатномаси (полис) (франц. пoлиcе, итал. пoлoззa — тилхат, тўлов қоғози) — суғурталовчи томонидан суғурта қилиш тўғрисида гувоҳнома сифатида бериладиган суғурталаш (ёки Кри­та суғурталаш) тўғрисида ёзма шартнома.
Ташқи иқтисодий алоқаларни суғурталаш жараёнида иккита субъект иштирок этади: шаҳодатнома (полис) соҳиби ва суғурталовчи.
Шаҳодатнома (полис) соҳиби (суғурталанувчи) — суғурта қизиқишини ифодаловчи, суғурта мукофотини тўлайдиган ва қонун кучи ёки икки томонлама битим (суғурта шартномаси) га кўра суғурталовчи билан аниқ суғурта муносабатига кирадиган хўжалик юритувчи субъект ёки фуқародир.
Шаҳодатнома (полис) соҳиби бўлиб суғурталовчи билан суғурталаш шартномалари тузган ёки қонун кучига кўра суғурталанувчи бўлган шахс тан олинади. Суғурта шартномасини тузганда шаҳодатнома (полис) соҳиби суғурталовчига ташқи иқтисодий хатарни баҳолаш учун аҳамиятга эга бўлган, унга маълум бўлган барча вазиятларни ҳамда суғурта қилишнинг мазкур объектига нисбатан тузилган ёки тузилаётган барча шартномалар тўғрисида хабар бериши керак. Суғурта вазияти содир бўлганда полис соҳиби суғурта қилинган мол-мулкка зарар этишининг олдини олиши ёки камайиши учун барча зарур чораларни кўришга мажбур.
Ташқи иқтисодий алоқаларни суғурталаш ташқи иқтисодий хатарларни суғурталашни англатади ва у ёки бу шаклдаги халқаро ҳамкорликнинг маҳаллий ва хорижий иштирокчилари манфаатларини таъминловчи суғурта турларининг мажмуидан иборатдир.
Ташқи иқтисодий алоқаларни суғурталаш турли халқаро суғурта операцияларини ўтказиш воситасида амалга оширилади. Халқаро суғурта операциялари — турли мамлакатлар миллий иқтисодиётлари ўртасида суғурта фондини рўёбга чиқариш бўйича хўжалик алоқалари суғуртасидир.
Ташқи иқтисодий алоқаларни суғурта қилиш умуман суғурта каби мол-мулкнинг шахсий суғуртаси, жавобгарликни суғурта қилишни ўз ичига олади.
Шахсий суғурта фуқароларнинг суғурта ҳимоясини амал­га оширишни англатади. Мулкий суғурта қилишда суғурта муносабатларининг объекти бўлиб турли турдаги мол-мулк ва мулкий манфаатлар чиқади. Мулкий суғуртанинг иқтисодий аҳамияти суғурта вазияти оқибатида вужудга келган зарарни қоплаш ҳисобланади.
Жавобгарликни суғурта қилишда суғурта муносабатла­рининг объекти шаҳодатнома (полис) соҳибининг (яъни суғурталанувчининг) бирор-бир ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида жисмоний ёки юридик учинчи шахслар олдидаги жавобгарлик ҳисобланади.
Ташқи иқтисодий алоқаларни суғурталашнинг энг кўп тарқалган турлари-туристларни суғурта қилиш , ташқи савдо юкларини (юк ва ёки транспортни) ташиш, валюта хатарларидан суғурта қилиш, хорижий инвестицияларни суғурта қилиш, автотранспорт эгасининг жавобгарлигини суғурта қилиш, тўланмаган кредит учун қарздор жавобгарлигини суғурта қилиш ҳисобланади.
Суғурталашнинг кўпгина турлари учун уларнинг юри­дик жиҳатдан тузилиши ихтиёрий ҳисобланади. Бироқ то­вар етказиб бериш тўғрисида, туристик хизматлар тўғрисида, қурилиш ва ташишга пудрат тўғрисида, у ёки бу мол-мулкнинг ижараси ва бошқалар тўғрисида битимлар тавсифи, қоидага кўра, суғурталашни шартнома амал қилишининг зарурий шарт-шароити сифатида ҳисобга олади. Тегишли шартномаларнинг мазмунига боғлиқ ҳолда суғурталаш харажатларини тарафларнинг исталгани олиши мумкин, у ўз манфаатларига ва маҳаллий суғурта ташкилотларига мўлжал қилиб суғурта компанияси ва суғурталаш шартларини танлайди.


Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish