мақсадга йўналтириш ва белгиланган ижтимоий-иқтисодий натижаларга
эришишга қаратилган фаолиятдир.
Олий таълим тизими ходимлари малакасини ошириш таълими хизматлари
натижаси ўзига хос маҳсулот бўлиб, у бозор тан оладиган, рақобатбардош,
юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва мутахассислардан иборат. Бу
маҳсулотни ишлаб чиқариш узоқ ва узлуксиз жараён бўлиб, ана шу ҳолат
таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий бошқаришнинг ҳам ўзига хос
хусусиятларини белгилаб беради.
Олий таълим тизими
менежменти - бу ресурсларни, хусусан, кишиларни
(талаба ва ўқитувчилар, таълим тизими ишчи ва хизматчиларини) бозорнинг
ўзгарувчан шароитларида бошқариш, самарали фаолият олиб бориш орқали
сифатли, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш талабларига мос келадиган,
рақобатбардош кадрлар тайёрлаш жараёнини бошқаришдир.
Маълумки малакали кадрлар тайёрлашнинг
асосий омиллари узлуксиз
таълим тизимининг самарадорлигига, олий таълим муассасасининг моддий-
техника таъминоти, таълим жараёнини ўқув ва услубий таъминлаш ҳамда
малакали педагог ва раҳбар ходимлар таъминотидан иборат.
Ана шу
омилларнинг ҳар биридан самарали фойдаланиш уларга сарфланаётган
молиявий-иқтисодий ресурсларни ҳам самарали бошқаришга тўғри
пропорционалдир.
Ўзбекистон Республикасида узлуксиз таълим босқичлари аҳамиятига кўра
фарқланади. Олий таълимни ва хусусан, олий таълим тизими ходимлари
малакасини ошириш босқичининг таълимини бошқа босқичлардан ажратиб
турадиган, мазкур таълим тизими роли ва ўрнини
белгилайдиган хусусиятлар
мавжуд. Уларни умумлаштирилган ҳолда қуйидагича ифодалаш мумкин:
- олий таълим босқичи унда таълим олаётганлар сонининг барқарор ўсиши
билан характерланади; хусусан сўнгги 6-8 йил ичида олий таълим тизимини
битирувчилар 48000-51000 нафарни ташкил этиб келмоқда. Жумладан, 1998-
1999 ўқув йилида олий таълим босқичида ўқиётганлар 158,7
минг талабадан
иборат бўлса, 2007-2008 ўқув йилида бу кўрсаткич 263,6 минг талабага ошган.
7
- олий таълим асосан иқтисодиёт тармоқларига тўғридан-тўғри боғлиқ
ўрта ва юқори бўғин ходим ва мутахассисларни тайёрлайди. Бу ушбу таълим
тизимининг амалий аҳамиятини орттиради.
- олий таълим ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан таълимнинг
кейинги босқичини боғловчи асосий таълимнинг янги тури ҳисобланади.
- ушбу таълим босқичи иқтисодиётга малака жиҳатдан энг кўп ходим ва
мутахассис кадрлар етказиб беради. Масалан, олий таълимни йилига 45-50
минг ёш мутахассис битиради.
- олий таълим жойлашиш нуқтаи назаридан мамлакатнинг барча ўрта ва
йирик шаҳарларини қамраб олади. Бу ҳолат олий таълимнинг ижтимоий,
жумладан, илмий-услубий, маънавий-маърифий аҳамиятини янада орттиради.
«Таълим тўғрисида»ги қонун ва КТМД олий таълимни бошқаришнинг
янги тизимини яратишни шарт қилиб қўйди. Ҳозирги
пайтда олий таълимни
бошқаришнинг қуйидаги тизими мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: