Бирламчи ҳужжатлар
|
Primary documents
|
Первичные документы
|
бухгалтерия ҳужжатлари бўлиб, хўжалик жараёни содир бўлган вақтда тузилади ва уларнинг содир этилганлиги ҳақида бирламчи гувоҳнома ҳисобланади.
|
Бош дафтар
|
Main book
|
Главная книга
|
синтетик ҳисоб юритиш учун тайинланган ҳисоб регистри
|
Брутто
|
Brutto
|
Брутто
|
товарларнинг идиши ёки ўрови билан биргаликдаги оғирлиги.
|
Бухгалтер
|
Accountant
|
Бухгалтер
|
ички бошқариш ва ташқи истеъмолчиларнинг мақсадлари учун жорий ва якуний ахборотни олиш билан корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасаларнинг хўжалик фаолияти устидан узлуксиз ва ўзаро боғлиқ бўлган кузатиш ва назорат қилиш тизимидан иборат
|
Бухгалтерия
|
Accounting
|
Бухгалтерия
|
бухгалтерия ҳисобини ташкил этадиган ва юритадиган ҳисоб аппарати.
|
Валюта счётлари
|
Currency account
|
Валютный счет
|
мамлакат ҳудудида чет эл валюталарининг ҳолати ва уларнинг ҳаракати учун мўлжалланган ҳисобварақдир.
|
Дебет
|
Debit
|
Дебет
|
бухгалтерия ҳисоби счётининг бир қисми. Актив счётларнинг дебети бўйича ҳисоб объйектининг кўпайиши акс эттирилади, пассив счётларнинг дебети бўйича эса камайиши ёзилади.
|
Депозит сертификати
|
Certificate of deposit
|
Депозитный сертификат
|
маълум бир муддатга пул маблағларини банкка қўйган шахсларга бу ҳақда тасдиқловчи қимматбаҳо қоғоз бўлиб, унинг эгаси даромад манбаи ҳисобланади.
|
Дивиденд
|
The dividend
|
Дивиденд
|
акциядорлик жамияти фойдасининг бир қисми бўлиб, акциядорлар ўртасида солиқларни, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ажратмаларни, захираларни ташкил этиш, облигациялар бўйича фоизларни ва бошқа тўловларни амалга оширилганидан сўнггина тақсимланади.
|
Иккиёқлама ёзув
|
Double entry
|
Двойная запись
|
хўжалик муомалаларини бухгалтерия ҳисоби счётларида регистрация қилиш.
|
Имтиёз
|
Привилегия
|
Privilege
|
маълум бир мажбуриятларни бажаришдан қисман ёки тўлиқ озод этишдир.
|
Инвентариза-ция
|
Inventory
|
Инвентаризация
|
натура шаклидаги мавжуд маблағлар ҳақиқийсининг бухгалтерия ҳисоби маълумотларига тўғри келишини, мажбуриятлар ҳисобда тўғри акс эттирилишини текшириш усули
|
Инвестиция
|
Investment
|
Инвестиция
|
иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар.
|
Калкуляция
|
Calculations
|
Калкуляция
|
харажатларни гуруҳлаш ва сотиб олинган моддий харажатларни, тайёрланган маҳсулот ва бажарилган ишлар таннархини аниқлаш усули.
|
Капитал қўйилмалар
|
Capital investments
|
Капитальные вложения
|
натижада асосий воситаларни кўпайтирадиган харажатлар.
|
Касса лимити
|
Limit cash
|
Лимит денежных средств
|
корхона кассасида доим бўлиши мумкин бўлган пул маблағларининг суммаси.
|
Кўчмас мулкка инвестиция
|
Real estate investment
|
Инвестиции в недвижимость
|
инвестиция қилувчи субъектнинг ёки инвестиция қилувчи субъект гуруҳига кирувчи бошқа субъектнинг ишлаб чиқариш фаолияти давомида фойдаланилмайдиган ер участкаларига ёки иморатларга инвестициялар.
|
Лизинг
|
Leasing
|
Лизинг
|
лизинг берувчи билан лизинг олувчи ўртасида лизинг олувчига хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни мустақил равишда амалга ошириш мақсадида кўчар ва кўчмас мулкни вақтинчалик фойдаланиш учун бериш тўғрисида лизинг битими (шартномаси, контракт)ни тузиш натижасида вужудга келган хўжалик қарз муносабатлари.
|
Мемориал-ордер
|
Memorial warrant
|
Мемориальный ордер
|
бухгалтерия проводкаси акс эттириладиган ҳужжат.
|
Молиявий инвестициялар
|
Financial investments
|
Финансовые инвестиция
|
хўжалик юритувчи субъект тасарруфидаги даромад олишга (фоиз, роялти, дивиденд ва ижара ҳақи шаклида) мўлжалланган, инвестиция қилинган сармоя қийматининг ортиши ёки инвестиция қилувчи компания бошқа наф олиш учун фойдаланадиган активлар.
|
|