14.2. Тайёр маҳсулот (иш, ҳизмат)ларни туркумларга ажратиш, баҳолаш. Тайёр маҳсулотларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
"Омбордаги тайёр маҳсулотлар";
"Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар";
"Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар".
Маҳсулот (иш, хизмат) одатда маълум бир қийматда баҳоланади ва сотилади.
Баҳо – қийматнинг пулдаги ифодасидир. Унинг асосини у ёки бу маҳсулотни тайёрлаш билан боғлиқ ижтимоий зарурий меҳнат ташкил қилади.
Тайёр маҳсулот (иш, хизмат) нинг сотиш қийматини белгилашда «Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМСдан фойдаланилади. 4-сонли БҲМСнинг 7-бандига биноан тайёр маҳсулотлар энг кам баҳода баҳоланиши керак: таннархда ёки соф сотилиш қийматида.
Ҳисобот даври охирида маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш мумкин. Лекин маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ҳар куни содир бўлади, шу сабабдан жорий ҳисобда маҳсулотни шартли баҳода баҳолаш керак. Тайёр маҳсулотларнинг оператив ҳисоби ишлаб чиқариш режа таннархида ёки шартнома баҳосида ёхуд чакана баҳода юритилади.
Ушбу стандартда маҳсулот (иш, хизматлар)нинг сотилиши (21-22 бандлар) тартиби қуйидагича баён қилинган:
Материаллар ва маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқаришда фойдаланадиган бошқа хом-ашё, агар улардан тайёрланган маҳсулот бозор (кундалик) нархида сотилса, қийматидан паст нархда арзонлаштирилмайди. Бироқ агар омборда мавжуд бўлган нархдаги материалдан тайёрланган тайёр маҳсулотнинг таннархи сотиш соф қийматидан ошиб кетса, материаллар сотиш соф қийматигача арзонлаштирилади. Бундай вазиятларда материаллар қийматини ўлчашнинг мавжуд шаклларидаги энг яхшиси бўлиши мумкин.
Сотишнинг соф қиймати - ишлаб чиқаришни тугаллаш ва маҳсулотни сотиш билан боғлиқ бўлган бутлаш харажатларини чиқариб ташлаган ҳолда ТМЗни сотишнинг ҳисоб-китоб нархидир.
Демак, мазкур БҲМСдаги баҳолашга мувофиқ, агар корхона ишлаб чиқарган маҳсулотининг таннархи маҳсулотни сотиш режасидан ёки бозордаги жорий нархларидан ошиб кетса, корхона ўзининг маҳсулотини сотиш соф қийматигача арзонлаштириши мумкин. Лекин қуйидаги ҳолларда тайёр маҳсулот сотишнинг соф қийматидан арзон баҳоланиши мумкин:
Заҳираларни сотиш нархи арзонлашганда;
Заҳираларга зарар етганда;
Заҳиралар тўла ва қисман эскирганда.
Корхоналарда маҳсулотнинг режа ва ҳақиқий таннархини ҳисобот даври якунида тартибга солиш керак. Ҳақиқий таннарх ҳисобот даври охирида аниқланади. Режа таннарх эса олдиндан белгиланади. Ҳисобот даври охирида ҳақиқий таннарх режа таннархдан кам ёки кўп бўлиши мумкин.
Тайёр маҳсулотлар қайси ҳисобварақларда ҳисобга олинган бўлса, оғишишлар ҳам шу ҳисобварақларда тежалган бўлса - қизил сторно усулида, ортиқча харажат бўлса - оддий сиёҳда акс эттирилади.
Тайёр маҳсулот ҳаракати ҳисобини тўғри ташкил қилиш корхона томонидан ишлаб чиқиладиган буюм турлари номининг рўйхати - номенклатурасидан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Уни тузиш асосида тайёр маҳсулотни туркумлаш, яъни ушбу корхонада ишлаб чиқариладиган бир маҳсулот турини бошқа маҳсулотдан ажратиб турувчи маълум белгилари ғтади. Номенклатура рўйхатини тузишда асос қилиб қуйидаги белгилар олинади: модел, фасон, артикул, марка ва ҳоказо. Ҳар бир маҳсулот турига номенклатура рақами бириктирилади ва у ҳар хил сонлардан иборат бўлади. Маҳсулот номенклатурасидан (рўйхатдан) корхонанинг қуйидаги хизматларида фойдаланилади:
диспетчерлик хизмат тури маҳсулот ишлаб чиқариш графигининг бажарилишини назорат қилади;
цехлар ишлаб чиқарилган маҳсулот ассортиментини қилишда, омборга тайёр маҳсулотни топширишда юк хати ёзиш учун фойдаланади;