Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 12,62 Mb.
bet86/182
Sana19.02.2022
Hajmi12,62 Mb.
#459792
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   182
Bog'liq
Бух хисоби СС УМК 16-17 (ММ)

Назорат учун саволлар
1. Инвестиция тўғрисидаги қонуннинг моҳиятини очиб беринг?
2. Инвестициялар ҳисобининг вазифаларини айтиб беринг?
3. Инвестицияларни дисконтлаш деганда нимани тушунасиз?
4. Қимматли қоғозлар ҳисобини юритиш тартибини изоҳланг?
5. Инвестицияларни баҳолаш тартибини тушунтиринг?
6. Интелектуал инвестициялар деганда нимани тушунасиз?
7. Капитал қўйилмалар билан инвестицияларнинг фарқли жиҳатларини айтиб беринг?
8. Инвестицияларни сoтиб oлиш xaрaжaтлaрини мoлиялaштириш тартибини тушунтиринг?


8-МАВЗУ. МАҲСУЛОТ, ИШ ВА ХИЗМАТЛАРНИ СОТИШ ҲИСОБИ


8.1. Харажатлар тўғрисида тушунча.
8.2. Харажатларни ҳисобини ташкил қилишнинг хуқуқий-меъёрий асослари.
8.3. Харажатларни гуруҳланиши.
8.4.Эгри ва тўғри харажатлар таркиби ҳамда уларнинг ҳисоби.
8.5. Маҳсулот таннархини калкульяция қилиш усуллари.
8.6. Асосий ишлаб чиқариш харажатлари ва уни ҳисобдан чиқариш ҳисоби.
8.7. Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва уларни ҳисобни ташкил қилиш.
8.8. Умумишлаб чиқариш харажатлари ва уларнинг тақсимланиши ҳисоби.
8.9. Хизмат кўрсатиш харажатлари ва ҳисоби.
8.10. Давр харажатлари ҳисоби.
Таянч иборалар: харажатлар, эгри харажатлар, тўғри харажатлар, билвосита ва бевосита харажатлар, таннарх, калькуляция. Аосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш, давр харажатлари, таннархни ҳисоблашнинг замонавий усуллари.


8.1. Харажатлар тўғрисида тушунча.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда харажатлар алоҳида ўрин тутади. Харажатлар маҳсулотларни ишлаб чиқариш, товарлар сотиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган сарфларнинг пулдаги ифодасидир. Харажат - бу моддий ресурсларни сотиб олишга қилинган сарфлар бўлиб‚ даромадлар ва харажатлар концепциясига кўра‚ шу даврнинг ўзида даромад келтириши керак. Харажатларга миллий стандартларда қуйидагича таъриф берилади: «Харажатлар - активларни қисқариши ёки сарфланиши натижасида иқтисодий ресурсларни камайиши, шунингдек даромадларни олишга оид хўжалик субъектни одатий фаолияти натижасида мажбуриятларни пайдо бўлишидир»20
Харажатларини ҳисобга олишнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
- иқтисодий натижаларини ҳисобга олган ҳолда бошқарув қарорларини қабул қилиш учун субъект маъмуриятини зарур маълумотлар билан таъминлаш;
- четга чиқишларни аниқлаш мақсадида ҳақиқатда сарфланган харажатларни кузатиш ва назорат ўрнатиш, уларни меъёрий ва режадаги ҳажми билан таққослаш ва келгусидаги иқтисодий стратегиясини шакллантириш;
- ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларни баҳолаш ва молиявий натижаларни ҳисоблаш учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг таннархини ҳисоблаш;
- субъектнинг таркибий бўлинмаларининг ишлаб чиқариш фаолиятининг иқтисодий натижаларини аниқлаш ва баҳолаш;
- узоқ муддатли хусусиятга эга бўлган ишлаб чиқариш технологияларининг қопланиши, бозорларда сотилаётган маҳсулотларнинг турлари бўйича рентабеллик даражаси, уларга қўйилган капиталларнинг самарадорлиги ва фаолияти бўйича бошқарув ҳисоби маълумотларини бир тизимга келтириш.
Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари харажат калькуляция моддалари бўйича ишлаб чиқариш турлари, харажатларнинг вужудга келиш жойлари, маҳсулот турлари бўйича бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Харажатларни ҳисобга олиш ҳамда маҳсулот таннархини калькуляция қилишдан асосий мақсад ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатларни ўз вақтида, тўлалигича ва ҳаққоний аниқлаш, шу билан бирга айрим маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархини ҳисоблаш ҳамда корхона ресурслари ва пул маблағлари ишлатилиши устидан назоратни ўрнатишдир.
Молиявий ҳисобнинг асосий вазифаси фойдаланувчиларни корхона фаолиятининг молиявий натижалари, унинг молиявий ҳолати, хусусан, мулкий ҳолати ҳамда тўлов қобилияти ҳақидаги ахборот билан таъминлашдир. Демак, бу жиҳатдан, харажатлар ҳисоби олдида қуйидаги вазифалар туради:
- корхона фаолияти билан боғлиқ барча харажатларни ўз вақтида тўлалигича ҳисобга олиш;
- харажатлар ҳақидаги маълумотларни алоҳида ҳисоб варақаларида ҳамда ҳисобот шаклларида тўғри акс эттириш ва солиқларни ҳисоблаш учун етарли даражадаги ишончли маълумотлар билан таъминлаш.
Бу вазифаларни бажариш учун харажатларни молиявий ҳисоб тамойиллари, хусусан, икки ёқлама ёзув асосида ҳисобга олиш етарлидир. Бошқарув ҳисобининг энг асосий хусусияти эса унинг маълумотлари бошқарув учун фойдалилигидир. Жумладан, бошқарув ҳисоби харажатлар ҳақида шундай батафсил маълумотларни бериши керакки, токи унинг асосида энг тўғри бошқарув қарорлари қабул қилишнинг имконияти пайдо бўлсин. Бу соҳадаги халқаро тажрибалардан келиб чиққан ҳолда харажатлар ҳисоби ҳақидаги маълумотларни корхона қуйидаги ҳолатда шакллантириши керак:
- харажатларни уларни пайдо бўлиш жойлари бўйича ҳисобга олиш;
- харажатлар ҳисобини жавобгар хўжалик марказлари бўйича ташкил қилиш;
- харажатларни уларни пайдо қилган объектлари ёки уларни ташувчилари, яъни алоҳида маҳсулот турлари бўйича жамлаб бериш.
Бу вазифалар бошқарув ҳисобининг асосий вазифасини бажаришга имкон беради. Масалан, харажатларни уларнинг пайдо бўлиш жойлари ва жавобгар хўжалик марказлари бўйича ҳисобга олиш энг муҳим бошқарув қарорларини қабул қилишга имкон яратади.
Демак, харажатларни ҳисобга олишнинг қуйидаги вазифаларини ҳам санаб ўтишимиз керак экан:
- алоҳида ишлаб чиқариш жараёнлари ёки бўлинмалари бўйича харажатлар ҳисобини ташкил қилиш ва улар устидан назоратни таъминлаш;
- алоҳида маҳсулот турлари бўйича асосий ишлаб чиқариш харажатлари ҳақидаги маълумотни шакллантириб бериш;
- корхонанинг ишлаб чиқаришдан ташқари барча бошқарув харажатларининг таҳлилий маълумотларини йиғиб бериш ва уларнинг талқинини амалга ошириш.

Download 12,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish