Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 12,62 Mb.
bet66/182
Sana19.02.2022
Hajmi12,62 Mb.
#459792
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   182
Bog'liq
Бух хисоби СС УМК 16-17 (ММ)

S= n (n+1) / 2.
бунда n – амортизация объекти фаолият кўрсатадиган йиллар сони.
Жадаллаштирилган амортизациянинг қолдиқни камайиб бориш усули (Declining-balance mehtod) сонлар йиғиндиси усули тамойилларига асосланган бўлиб, унда ҳар қандай қатъий меъёр қўлланилиши мумкин бўлса ҳам, лекин тўғри чизиқли усулда фойдаланган меъёрга нисбатан икки маротаба кўпайтирилган меъёр қўлланилади.
Амортизация қолдиқни камайиб бориш усули билан ҳисобланаётганда тегишли коэффициентлардан фойдаланилади. Фикримизча, номоддий активларга амортизация сиёсати икки маротаба тезлаштирилган усулда ҳисобланиши лозим. Хориж давлатларида бу коэффициентлар турли хил кўринишда бўлади: хусусан, Францияда активнинг хизмат қилиш муддати 4 йилгача бўлса, 1,5, 5 йилдан 6 йилгача 2,0 ва 6 йилдан ортиқ бўлса 2,5 коэффициентлар қўлланилади. Италияда 2,0, Канадада 2,0 ва 3,0, АҚШда 1,5 ва 2,0, Германияда 1,3 дан 2,0 гача коэффициентлардан фойдаланилади.14
Номоддий активларнинг юқорида таъкидлаб ўтилган амортизациясини ҳисоблаш усуллари таққосланса, ҳисобот даврлари бўйича амортизация суммаларининг ортиши, қолдиқ қийматларининг камайиб боришини кўриш мумкин. Агар маълум йилдаги рақамларга эътибор берилса, тўғри чизиқли ва бажарилган ишлар ҳажмига тақсимлаш усулларига қараганда жадаллаштирилган усулда актив қийматининг деярли 70-80 фоизи амортизация харажатлари кўринишида маҳсулотлар таннархига ёки давр харажатларига олиб борилишини кўриш мумкин. Бу эса аввалги икки усулларда 50-55 фоизни ташкил этади.
Шуни таъкидлаб ўтиш зарурки, ғарб давлатларида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизацияни алоҳида ҳисоблаб чиқишга йўл қўйилади. Биз солиққа тортиладиган фойдани ҳисоблаб чиқиш учун бухгалтер қайси усулдан фойдаланишидан қатъий назар, номоддий активлар бўйича жадаллаштирилган амортизация усулларидан фойдаланиб, харажатларни жадаллаштирилган қоплаш тизимини жорий этиш лозим деб ҳисоблаймиз. Харажатларни жадаллаштирилган қоплаш тизимига мувофиқ харажатларни қоплаш даври номоддий активларнинг турли объектлари учун 1 йилдан 20 йилгача бўлади. Бунда харажатларни қоплаш даври 1 йилдан 10 йилгача бўлган номоддий активлар учун 2,0 коэффициент билан қолдиқ қиймат усулидан фойдаланилади.
Шунингдек, қоплаш даври 10-20 йилгача бўлган номоддий активлар учун 1,5 коэффициент билан қолдиқ қиймат усулидан фойдаланиш корхона учун самарали бўлиши мумкин.
Номоддий активлардан кутилаётган иқтисодий самара ўзгарадиган бўлса, уларга нисбатан қўлланиладиган амортизация усули ҳар йили ҳисобот даври охирида қайтадан кўриб чиқилиши керак. Амортизация усули ўзгарган тақдирда жорий давр учун ҳисоблаб ёзилган амортизацияга тузатиш киритилади.
«Номоддий активлар» номли 7-сон бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг 41-бандига кўра, ҳисобот даври учун амортизация меъёрларини қайта кўриб чиқиш ва тузатиш мумкинлиги эътироф этилади. Амортизация суммаси қолган даврлар учун тақсимланади, бу эса хўжалик юритувчи субъектларнинг солиққа тортиладиган базасига таъсир кўрсатади.
Номоддий активларга ҳисобланаётган амортизация суммасини харажатлар таркибига тўғри акс эттиришнинг иқтисодиёти ривожланган давлатлар олимлари, жумладан америкалик олимлар Нидлз. Б, Андерсон. Х ва Колдуэлл. Д.лар қуйидагича изоҳлайдилар: «Асосий воситалар бўйича эгри тартибда, номоддий активлар бўйича эса тўғри усул билан амортизация ҳисобланиши керак.»15
Номоддий активларнинг амортизацияси, худди шу объектни яна қайта харид қилиб олишни англатмайди. Корхона хўжалик фаолиятида бир неча номоддий активларни харид қилиб олиши мумкин. Амортизация харажатларини бир маротаба қоплаш керак бўлади. Бу эса уларга ҳисобланаётган амортизациянинг тўғри чизиқли усулидан фойдаланиш кераклигини тақозо қилади.



Download 12,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish