Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/94
Sana15.12.2022
Hajmi2 Mb.
#886999
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   94
Bog'liq
12-y-Korporativ-boshqaruv-Darslik-T2012

 


81 
 
Корпоратив бошқарув дастурини амалга ошириш бўйича 
таклифлар тизими 
Республика миқиёсида 
Ҳудудий даражада 
Корхона 
даражасида 
Корпоратив 
бошқарув 
кодексини ишлаб чиқиш ва 
қабул қилиш; 
Қонунларга 
ва 
меъёрий 
ҳужжатларга 
керакли 
аниқликлар ва қўшимчалар 
киритиш; 
Қонун чиқарувчи, ижроия ва 
суд органлари билан ишлаш; 
Корпоратив 
бошқарув 
соҳасида ишлаётган хорижий 
ташкилотлар 
билан 
ҳамкорлик; 
Корпоратив 
бошқарув 
кодексини амалга ошириш 
бўйича маслаҳат фирмалари 
билан 
амалий 
ишлаш 
тартибини ишлаб чиқиш; 
Республика 
миқиёсида 
ахборот-ташвиқот ишлари. 
Корпоратив 
бошқарув 
кодексини 
ҳудудлар 
даражасида амалга ошириш; 
Қонунларга ва меъёрий 
ҳужжатларга аниқликлар ва 
қўшимчалар киритиш; 
Ҳудудий 
даражада 
корпоратив 
маданиятни 
шакллантириш 
бўйича
ахборот - ташвиқот ишлари; 
“Муваффақият намунаси” 
бўла 
оладиган 
асосий 
(таянч) 
корпорацияларни 
аниқлаш ва шакллантириш; 
Ҳудудий 
ўқитув 
муассасалари ва маслаҳат 
фирмаларига маслаҳатлар 
бериш. 
Корпоратив 
бошқарув кодексини 
амалиётда 
жорий 
қилиш ва доимий 
мониторинг юритиш; 
Акциядорлар 
ва 
инвесторлар 
корпоратив 
маданиятини 
шакллантириш; 
“Муваффақият 
намунаси” 
бўлган
корпорациялар 
тажрибасини турли 
тармоқ ва соҳаларга 
мансуб 
корпорацияларда 
қўллаш. 
Агарда ушбу институтлар томонидан берилган таклифлар амалиётга 
жорий 
этилса, 
компанияларда 
корпоратив 
бошқарув 
тизимини 
ривожлантириш ва такомиллаштириш учун имкон яратилган булар эди.
 


82 
 
Таянч иборалар: 
меъёр, ҳуқуқий меъёр, қимматли қоғоз, 
инвестициялар, солиқ, бизнес, реквизит, эмитент, кодекс.
Назорат саволлари: 
1.Корпоратив бошқарувининг институционал асослари. 
2. Корпоратив ҳуқуқ тушунчаси. 
3. Корпоратив ҳуқуқнинг белгилари. 
4. Корпоратив меъёрий ҳужжатларни тартибга солиш. 
5. Корпоратив бошқарув дастурини амалга ошириш бўйича таклифлар. 
6. Корпоратив бошқарувнинг андозалари. 
7.
 
Корпоратив бошқарув кодексига қўйиладиган талаблар. 
 
VII. Боб. Корпоратив бошқарув органлари 
 
7.1. Корпоратив бошқарув органларининг моҳияти ва зарурлиги 
Ўзбекистон республикасида
 
1996 йил 26 апрелдаги N 223-I сонли 
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисида” қонунида кўрсатилганидек, акциядорлик жамиятларининг
корпоратив бошқарув органларига қўйидагилар киради:
 
- Акциядорлар умумий йиғилиши; 
- Кузатув кенгаши (Директорлар кенгаши);
- Ижроия органи. 
Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятни бошқаришнинг олий 
органидир. 
Жамият 
ҳар 
йили 
акциядорларнинг 
умумий 
йиғилишини 
(акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилишини) ўтказиши шарт. 
Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилиши жамият уставида 
белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин кўпи билан 
олти ой ичида ўтказилади. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилишида 


83 
жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) 
сайлаш тўғрисидаги, яккабошчилик асосидаги ижроия органи билан, 
коллегиал ижроия органининг аъзолари, бошқарувчи ташкилот ёки 
бошқарувчи билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини 
узайтириш (шартномани қайта тузиш ёки уни тугатиш (бекор қилиш) 
мумкинлиги тўғрисидаги, аудиторлик текшируви ўтказиш ҳақида қарор 
қабул қилиш тўғрисидаги масалалар, аудиторлик ташкилотини ва унинг 
хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш масалалари ҳал 
этилади, шунингдек ушбу Қонун 65-моддасининг биринчи қисми ўн учинчи 
хатбошисига мувофиқ жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлар 
қараб чиқилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари 
ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилиш 
ҳисобланади. 
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана ва уни ўтказиш 
тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, 
акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида 
акциядорларга 
бериладиган 
материаллар 
(ахборотлар) 
рўйхатини 
жамиятнинг кузатув кенгаши белгилайди. 
Умумий йиғилишга тайёргарлик кўришда ва уни ўтказишда кўп 
учрайдиган хатолар: 
- Амалиётда умумий йиғилишнинг ўтказилиши ҳақидаги хабарни 
акциядорларга етказиш бўйича минимал талабларга риоя қилинмайди; 
- Умумий йиғилишни чақиришда тартибот муддатлари бузилмоқда. 
Масалан, меъёрий талабларни бузмасдан йиллик умумий йиғилишни 10 
мартгача ўтказиш жуда қийин;
- Умумий йиғилишни чақиришда акциядорларга танишиш учун 
бериладиган ахборот(материал) рўйхатининг тўлиқ бўлмаслиги. 

Умумий йиғилиш кун тартибидаги масалаларнинг ноаниқ 
ифодаланиши ва бир масала доирасида турли йўналишдаги муаммолар 
бўйича овозга қўйиш, ҳамда кун тартибига “ҳар хил масалалар” киритилиши. 


84 
Акциядорлик 
жамиятлари 
умумий 
йиғилишини 
чақиришдаги, 
тайёргарлик кўришдаги, ўтказишдаги, овозларни ҳисоблашдаги хато ва 
қонун бузилишлар жамиятда корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини 
пасайтиради, чунки: 

Акциядорлик 
жамиятлари 
бошқарув 
органлари 
устидан 
акциядорларнинг назорати сусаяди; 
- Ижроия органи самарадорлиги пасаяди, унинг акциядорлар 
манфаатларига зид ҳаракат қилишининг эҳтимоллиги ошади;
- Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясининг фаолияти “хўжа 
кўрсин”га олиб борилади. 
Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарлик 
қилади, ушбу Қонун билан акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ 
ваколатларига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно. 
Овоз берувчи акцияларнинг эгаси бўлган акциядорлар сони ўттиз 
кишидан кам бўлган жамиятда кузатув кенгаши вазифаси жамият устави 
билан акциядорларнинг умумий йиғилиши зиммасига юкланиши мумкин. 
Бундай ҳолларда акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш масаласини ҳал 
этишга ваколати бўлган муайян шахс ёки жамият органи жамият уставида ўз 
аксини топиши керак. 
Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига биноан жамият кузатув 
кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган даврда бадал 
тўланиши ва (ёки) кузатув кенгашининг аъзоси вазифасини бажариш билан 
боғлиқ харажатлари қопланиши мумкин. Бундай бадал ва тўловларнинг 
миқдори акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан белгилаб қўйилади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish