Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


 Корпоратив бошқарувда мониторинг тизими



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/94
Sana15.12.2022
Hajmi2 Mb.
#886999
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   94
Bog'liq
12-y-Korporativ-boshqaruv-Darslik-T2012

 
13.3. Корпоратив бошқарувда мониторинг тизими


222 
 
Корпоратив бошқарув мониторинг тизимининг асосий фарқи шундаки, 
мониторинг мақсади корхоналарни корпоратив бошқарув даражаси бўйича 
рангларга ажратиш ва уларни оммавий дифференциациялашдан иборат эмас. 
Мониторинг ҳар бир компанияда жорий қилинган корпоратив бошқарув 
андозаларига амал қилиниши ва ижро этилишини кузатиб боришни кўзда 
тутади. 
Ҳозирги пайтда жаҳон миқиёсида маълум бўлган мониторинг 
тизимлари иккита орган: инвестицион ва молиявий таҳлилчилар Гильдияси 
(ИМТГ) ва саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (СТИ) томонидан амалга 
оширилмоқда. 
Иккала тизим Германияда ва бошқа мамлакатларда компаниялардаги 
корпоратив бошқарувни таҳлил қилиш учун кенг фойдаланиладиган German 
Corporate Governance Scorecard услубиятига асосланади. Бироқ корпоратив 
бошқарув амалиётини баҳолаш учун анкеталар бироз фарқ қилади. 
Инвестицион ва молиявий таҳлилчилар Гильдияси корпоратив 
бошқарув мониторинг тизими инвестицион ва молиявий таҳлилчилар 
Гильдияси экспертлар гуруҳи томонидан корпоратив хулқ-атвор Кодекси 
асосида Scorecard немис услубиятини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган. 
Мазкур мониторинг тизими компанияларнинг корпоратив бошқарув 
андозаларини бажариш даражасини кузатиб боради. У асосланадиган қатор 
мезонларга салмоқнинг маълум бир фоизи мос келади. Мос равишда, ҳар бир 
мезон қиймати ва умумий сумма қанчалик максимал бўлса, корпоратив 
бошқарув эълон қилинган андозаларга шунчалик тўғри келади. Мониторинг 
анкетаси тўлиқ шакли 1-иловада келтирилган. 
Бошқа бир мониторинг тизими корпоратив бошқарув бўйича СТИ 
қўмитаси томонидан амалга оширилади. 
Ушбу мониторинг тизими компанияда корпоратив бошқарув 
амалиётининг WEF/ СТИ тамойилларидан ҳар бири бўйича ҳам, бутун 
тўплам бўйича ҳам мувофиқлик даражасини аниқлашга имкон беради. 


223 
Мониторинг ўтказиш натижалари бўйича компаниялар икки тоифага 
тақсимланади: WEF/ СТИ тамойилларига мос келадиган ва WEF/ СТИ 
тамойилларига мос келмайдиган компаниялар. 
Бунда мониторинг мақсадларидан келиб чиқиб, компанияда 
корпоратив бошқарувнинг WEF/ СТИ тамойилларига тўлиқ мувофиқлик 
даражасининг аниқ қиймати эълон қилинмасдан, компания ва корпоратив 
бошқарув бўйича СТИ қўмитаси ўртасида мулоқот учун фойдаланилади. 
Омма учун қуйидаги ахборотлар очиқ ҳисобланади: 

WEF/ СТИ корпоратив бошқарув тамойилларига тарафдорлик ҳақида 
маълум қилган компаниялар рўйхати (рўйхат СТИ интернет-сайтида ва 
корпоратив бошқарув бўйича СТИ П қўмитасининг сайтида эълон қилинади); 

мониторинг натижалари бўйича корпоратив бошқарув амалиёти WEF/ 
СТИ тамойилларига мос келадиган компаниялар рўйхати; 

WEF/ СТИ корпоратив бошқарув тамойилларига тарафдорлик ҳақида 
маълум қилган ва корпоратив бошқаруви биринчи мониторинг ўтказилган 
пайтдан бошлаб 12 ой давомида бирон марта WEF/ СТИ тамойилларига мос 
келади деб тан олинмаган компаниялар рўйхати. 
Тасдиқланган мезонлар ва гуруҳлар тизимига мувофиқ тузилган анкета 
компанияларга юборилади ёки компаниялар анкетани мустақил равишда 
қўмитанинг интернет-сайтидан юклаб олади. Шундан кейин анкета 
компаниянинг масъул ходими томонидан тўлдирилади. Тўлдирилган 
анкеталар 
билан 
корпоратив 
бошқарув 
бўйича 
СТИ 
қўмитаси 
мувофиқлаштириш марказида ишланади, у олинган умумлаштирилган 
натижаларни корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси интернет-сайтида 
ва СТИ сайтида эълон қилади, компания бўйича индивидуал натижалар эса 
унга тўғридан-тўғри жўнатилади. 
Мазкур мониторинг тизимини фарқлаб турадиган асосий хусусият 
шуки, 
у 
компания 
ташаббуси 
билан 
қайта 
ишланиши 
ва 
такомиллаштирилиши мумкин. Мониторинг тизимидаги ёки тамойиллар 
таърифидаги ўзгаришлар корпоратив бошқарув бўйича СТИ қўмитаси 


224 
томонидан кўриб чиқилади ва СТИ бошқарма бюроси қарори билан 
тасдиқланади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish