9.2. Жамият устав фонди
Жамият устав фонди иштирокчилар улушининг номинал қийматидан
ташкил топади. Унинг катталиги давлат рўйхатидан ўтиш учун ҳужжатларни
тақдим этиш кунида қонунчилик бўйича белгиланган энг кам иш ҳақининг
эллик баробаридан кам бўлмаслиги керак. Бундай устав фондни битта ёки 2-3
кичик бизнес субъектлари томонидан шакллантириш осон ва одатда
МЧЖлар ана шундай тузилмоқда.
Иштирокчининг жамият устав фондидаги улушининг ҳажми фоиз ёки
каср сон ҳисобида белгиланади. Иштирокчи улушининг катталиги улуш
номинал қийматининг устав фонди ҳажми нисбатига тенг бўлиши шарт.
Масалан, устав фонди ҳажми 600 минг сум, иштирокчилар улушининг
номинал қиймати қуйидагича: Акрамов М.В. - 96,6 минг сум, Эргашев Б.Д. -
240,4 минг сум, Тарасов В.И. - 263,0 минг сум. Мос равишда, уларнинг
улуши ҳам 16,10%, 40,07%, 43,83% га тенг бўлади. Жамият таъсис
этилаётганида ва жамиятнинг соф активлари устав фондининг ҳажмига
тўғри келган кам содир бўладиган бошқа ҳоллардагина иштирокчи
улушининг ҳақиқий қиймати унинг номинал қийматига тенг бўлади. Қолган
бошқа ҳолларда иштирокчи улушининг ҳақиқий қиймати унинг улуши
ҳажмига пропорционал бўлган жамиятнинг соф активлари қийматининг
қисмига тенг бўлади. Жамият уставида иштирокчининг максимал улуши
ҳамда иштирокчилар улуши нисбатининг ўзгартириш имконияти
чегараланган бўлиши мумкин. Жамият томонидан иштирокчига бериладиган
гувоҳнома жамият иштирокчиси томонидан улушнинг тўлиқ тўланиши
ҳақида гувоҳлик беради.
Жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси ўз улушининг эгаси ҳисобланади ва
ўзининг хусусий мулки каби муносабатда бўлади, лекин АЖ акцияларидан
115
фарқли улароқ жамият устави ва қонунда белгиланган чекловлар инобатга
олинади. Жамият иштирокчиси ўз улушини ёки унинг қисмини бир ёки бир
неча иштирокчиларга сотиш ёки бошқа тарзда унинг (уларнинг) фойдасига
кечиш ҳуқуқига эга. Бундай битимни амалга ошириш учун жамият ёки унинг
иштирокчилари розилиги талаб қилинмайди, агарда жамият уставида
бошқача меъёр назарда тутилмаган бўлса.
Агар жамият уставида таъқиқланган бўлмаса, иштирокчи ўзининг
улушини (бир қисмини) учинчи шахсларга сотиши ёки бошқа тарзда бериши
мумкин. Жамият иштирокчилари жамият устав фондидаги улушига
мутаносиб равишда, иштирокчининг сотилаётган улуши (қисми)ни учинчи
шахсларга таклиф қилинган нархларда сотиб олишда устуворлик ҳуқуқига
эга бўлади, агар жамият уставида ёки иштирокчиларнинг ўзаро келишувида
мазкур ҳуқуқнинг амалга оширилишини бошқача тартиби назарда тутилган
бўлмаса. Агар жамиятнинг бошқа иштирокчилари улушни (улуш қисмини)
сотиб олиш бўйича устуворлик ҳуқуқидан фойдаланишдан воз кечса,
иштирокчи томонидан сотилаётган улушни сотиб олишда жамият устуворлик
ҳуқуқига эга бўлади. Учинчи шахсга ўзининг улушини (улуш қисмини)
сотмоқчи бўлган иштирокчи сотилиш нархи ва бошқа шартлари билан
таништирган ҳолда барча иштирокчиларга ва жамиятга бу ҳақда ёзма
хабарнома бериши керак.
МЧЖда устав фондидаги улуш жамият иштирокчилари бўлган ҳуқуқий
шахслар меросхўрларига ёки юридик шахслар ҳуқуқий ворисларига ўтади.
Лекин жамият уставида фақат бошқа иштирокчиларнинг розилиги билангина
меросхўр (ҳуқуқий ворис) иштирокчи бўла олиши қайд қилинган бўлиши
мумкин. Жамият уставига биноан бундай розилик олиниши шарт бўлганда у
берилмаган бўлса иштирокчининг улуши жамиятда қолади. Бунда жамият
меросхўрга, қайта ташкил қилинган юридик шахс ҳуқуқий ворисларига
улушнинг ҳақиқий қийматини, собиқ иштирокчи ўлими, қайта ташкил
қилиниши ёки тугатилиши санасидан олдинги ҳисобот давридаги жамият
бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида тўлашга ёки уларнинг розилиги
116
билан натура кўринишида беришга мажбур.
Do'stlaringiz bilan baham: |