3) “Чархпалак” усули. Кичик гуруҳлар ўз тарқатма материалларидаги вазифани бажариб, чархпалак айланиши бўйлаб бир-бирига узатишади, ҳар бир гуруҳ бошқаларнинг ишига тузатиш киритади ва охирида ўзларига қайтиб келади. Гуруҳлар ўз ишини тузатишлар билан такомиллаштирган ҳолда тақдимот қилишади.
4) «Бумеранг» усули. Талаба бажарган ишини аввал ўз кичик гуруҳида, кейин бошқа кичик гуруҳда муҳокама қилади, сўнг яна ўз гуруҳига қайтиб келиб умумлаштиради. Охирида гуруҳлар тақдимоти ўтказилади.
5) «Резюме» усули. Кичик гуруҳларда муаммолар ўрганилиб, таҳлил қилинади ва хулоса ёзма ифода этилади. Тақдимотда хулоса кўрсатилмайди, бошқа талабаларнинг тақдимотга нисбатан фикрлари ҳисобга олиниб янги хулоса шакллантирилади ва аввалги ёзма хулоса билан таққосланади.
6) «Муаммо» усули. Дастлаб муаммоли видеолавҳа кўрсатилади. Кичик гуруҳлар намойиш вақтида муаммоларни қайд қилиб боришади. Кейин уларнинг ечимларни ўзаро алмашишади ва тузатиш киритишади. Охирида муаммо бўйича жамоанинг хулосаси шакллантирилади.
7) «Лабиринт» усули. Ўқитувчи мураккаб вазиятни баён қилади ва жамоа бўлиб ундан чиқиш йўли топилади. Кейин кичик гуруҳларда бошқа муаммоли вазиятлар ўрганилади ва тақдимот ўтказилади.
8) ФСМУ усули. Талабадан ўз фикрини қуйидаги тартибда ифодалаш талаб қилинади: Ф - фикрини баён қилиш; С – фикрига сабаб кўрсатиш; М – сабабни асословчи мисол келтириш; У - фикрини умумлаштириш.
9) «Мулоқот» усули. Кичик гуруҳларда алоҳида мавзулар ўрганилади ва турли материаллар (видео, фото, схема, илмий далиллар) тайёрланади. Кейин кичик гуруҳлар ўртасида мулоқот бўлиб ўтади. Ўқитувчи кичик гуруҳларнинг фикрларини мақсадли йўналтириб боради ва охирида ўз муносабатини билдиради.
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ ШАКЛЛАРИ
Талабаларнинг мустақил таълими ҳар бир модульь бўйича ўқитувчи раҳбарлигида (ЎРТМИ) ва мустақил тарзда (ТМИ) қуйидаги шакллар орқали амалга оширилади.
Ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил иши (ЎРТМИ)
Ушбу фанда меъёрлаштирилмайдиган ЎРТМИ шакллари режалаштирилган бўлиб, улар ҳар бир амалий машғулот бўйича якуний ҳисобот шаклида қабул қилинади. ЎРТМИ амалий машғулотда ёки ундан кейин амалга оширилиши мумкин. Ҳар бир амалий машғулотдан сўнг масофавий таълим платформасида ЎРТМИ учун ўқитувчининг маслаҳат дарслари ташкил этилади.
Ушбу фанда масофавий таълим платформасида қуйидаги ЎРТМИ шаклларини қўллаш назарда тутилган:
1) Q/A (саволларга чекланган ҳажмда жавоб ёзиш).
2) Chart (жадвал, диаграмма ва схемаларни чекланган ҳажмда таҳлил қилиш).
3) Link (Интернет-ҳаволага аннотация ёзиш).
4) Review (берилган манбага шарҳ ёзиш).
5) SWOT (муаммони SWOT-таҳлил қилиш).
6) Google Apps (Google иловаларда гуруҳ бўлиб ҳужжат, жадвал, презентация ва тестлар тайёрлаш).
7) Interview (бошқаларнинг муаммога нисбатан фикрини ўрганиш).
8) LabReport (лаборатория ишлари бўйича ҳисобот тайёрлаш)
Do'stlaringiz bilan baham: |