Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги Тошкент Давлат И


Стратегия ва маданият ўртасида мутаносибликни йўлга қўйиш



Download 462,5 Kb.
bet23/37
Sana22.07.2022
Hajmi462,5 Kb.
#835553
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37
Bog'liq
Стратегик бошқариш маъруза (2)

5.6. Стратегия ва маданият ўртасида мутаносибликни йўлга қўйиш.
Фирманинг корпоратив маданиятнинг ажралмас қисмлари ва хусусиятларига зид келмайдиган стратегиясини танлаш учун жавобгарлик айнан стратегияни ишлаб чиқарувчилар зиммасида ётади. Стратегия аниқланиши билан уни амалга оширувчи менеджерлар корпоратив маданиятни танланган страегияга мос ҳолга келтириш ва уни кейинчалик худди шу ҳолда ушлаб туриш ҳақида қайғуришлари лозим.
Корпоратив маданиятни фирма стратегиясига мос ҳолга келтириш жуда мураккаб вазифадир. Бунинг учун биринчи навбатда амалдаги маданиятнинг қайси жиҳатлари стратегияни қўллаб -қувватлаши, қайсилари эса қўллаб-қувватламаслигини аниқлаш лозим. Шундан сўнг менеджерлар барча манфаатдор томонлар билан маданиятнинг ўзгартириш лозим бўлган жиҳатлари тўғрисида очиқ-ойдин гаплашиб олишлари керак. Суҳбат корпоратив маданиятни ўзгартириш бўйича кўзга кўринувчи ҳаракатлар билан мустаҳкамланиши лозим. Ҳамма учун тушунарли бўлган хатти-ҳаракатлар стратегияга кўпроқ мос келувчи янги маданиятни яратишга имкон беради.
Мукофотлаш тадбирлари, хулқ-атвор эталонлари ва бошқа рамзий белгилар корпоратив маданиятни яратиш бўйича менеджерлар ишининг муҳим қисми ҳисобланади.
Компаниянинг олий раҳбарияти стратегияга йўналтирилган корпоратив маданиятни яратишда шахсан иштирок этиши зарур.
Стратегия ва маданиятни бирлаштиришдан мақсад узоқ муддатли характерга эга. Янги маслаклар хизматчилар онгидан ўрин эгаллаши учун узоқ вақт керак бўлади. Ташкилот қанчалик катта, янги маслаклар қанчалик чуқур бўлса, стратегия ва маданият ўртасида кучли алоқа ўрнатишга шунчалик кўп вақт талаб қилинади. Йирик компанияларда корпоратив маданиятдаги ўзгаришлар муддати камида 3-5 йилни ташкил этади. Ҳақиқатда ҳам амал қилаётган корпоратив маданиятни ўзгартириш янги ташкил этилган ташкилотда янги маслакларни яратишга қараганда анча қийин кечади.
5.7. қадриятлар ва этика нормалари тизимини белгилаш.
Ҳамма томонидан қабул қилинган қадриятлар ва этика тамойилларига асосланувчи кучли корпоратив маданият ҳақиқатдан ҳам стратегик муваффақиятга эришиш йўлида катализатор ролини ўйнайди. Кўплаб менеджерларнинг фикрича, компания ўз фаолиятини юритиши тўғрисида қайғуриши лозим, акс ҳолда у ўз репутациясини, демак, белгиланган вазифларнинг бажарилишини ҳам хавф остига қўяди. Компаниянинг этика қоидалари нормасининг мақсади атрофдагиларни алдаш эмас, балки аниқ белгиланган қадриятлар ва маслакларга эга муҳитни яратиш ва этикали хулқ-атворни ҳаётий нормага айлантириш ҳисобланади. Ижобий қадриятлар ва этика нормалари бутун корпоратив маданиятга ижобий импульс беради.
Этикали корпоратив маданият фирманинг узоқ муддатли стратегик муваффақиятига ижобий таъсир кўрсатади, эткасиз корпоратив маданият эса бу муваффақиятни йўққа чиқариши мумкин.
Компаниялар қадриятлар тизими ва этика нормаларини турли хил усуллар ёрдамида белгилайди. Узоқ анъаналар ва бой фольклорга эга фирмалар оғзаки тушунтиришга ва ўз анъаналари кучига ишонади. Бироқ кўплаб компаниялар эълон қилинган қадриятларни ёзма шаклда қайд этиб қўяди. Бундай кодексларнинг афзаллиги шундаки, улар ходимдан нима кутилаётганини тушунтиради, ходимнинг ва бутун компаниянинг хулқ-атворини баҳолаш учун бошланғич нуқта бўлиб хизмат қилади. Улар компания позициясини аниқ белгилаб беради. қадриятлар тизими корпоратив маданиятни яратишда, хулқ-атвор кодекси эса корпоратив ифтихорни ятрашида муҳим аҳамият касб этади.
Этика нормалари ва қадриятлар тизими аниқланишигина эмас, балки корпорация маданиятига киритилиши ҳам зарур.
Этика нормалари ва қадриятлар белгилаб олингач, улар тасдиқланиши ҳамда корпоратив сиёсат, амалиёт ва хулқ-атвор таркибига киритилиши лозим.
Янги хулқ-атвор кодекси ва қадриятлар тизимини жорий қилиш бир қатор чора-тадбирларнинг амалга оширилишини назарда тутади.
-Янги қадриятлар ва этика нормаларини ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурига киритиш.
-Ходимларни ёллашда асосий эътиборни номзодларнинг янги қадриятларга мос келишига қаратиш ва талаб қилинувчи сифатга жавоб бермайдиганларга рад жавобини бериш.
-Этика нормалари ва қадриятлар тизимининг мазмунини барча ходимларга етказиш ва уларни қабул қилиш жараёнини тушунтириш.
-бошқарувнинг барча поғоналарида, ижрочи директордан тортиб то қуйи бўғин менеджерларигача, муаммоларни ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш.
-Янгиликларнинг ижрочи директор томонидан қўллаб-қувватланиши.
-Янги ғояларни оғзаки тарзда тарқатиш.



Download 462,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish