Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


-жадвал  Умумқабул қилинган аудиторлик стандартларини тузиш асослари



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/160
Sana08.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#758050
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   160
Bog'liq
Auditorlik faoliyatining milliy standartlari 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

1.2-жадвал 
Умумқабул қилинган аудиторлик стандартларини тузиш асослари 
Умумқабул қилинган 
ХАС кичик гуруҳлари 
Стандартлар 
концепцияси 
Стандартлар постулатлари 
Умумий стандартлар 
1. Хулқ атвор 
этикаси 
2. Мустақиллик 
3. Малакалилик 
1. 
Аудитор 
ва 
мижоз 
раҳбарияти 
қизиқишларининг эҳтимолий тўқнашуви 
2. Аудитор шуғулланиши мумкин бўлган бошқа 
фаолият турларига чекловлар 
3. Мижоз ва учинчи шахс олдидаги касбий 
мажбуриятлар 
Ишчи стандартлар 
1. Исботлилик 
2. Режалаштириш 
1. Верификация имконияти, яъни ахборотларни 
тўплаш ва баҳолаш босқичларида текшириш 
усули 
2. Ички назорат ва унинг самарадорлиги 
3. Аввалги ахборотнинг қиммати 
Ҳисобот стандартлари 
Тақдим этиш 
аниқлиги 
Ахборотни узатиш жараёнида ҳисоб ва аудитнинг 
алоқаси 
Умумий кўринишда халқаро аудит стандартларини учта йирик гуруҳга 
ажратиш мумкин: умумий стандартлар, ишчи стандартлар, ҳисобот 
стандартлари. 1.2-жадвалда
1
стандартларни гуруҳларга ажратиш концепцияси 
келтирилган: 
Бир вақтнинг ўзида уларнинг таркиби сезиларли тарзда кенгайди ва 
эндиликда элликдан ортиқ стандарт қайд этилди. 
ХАС қуйидагиларни ўз ичига олади: 
- асосий тамойиллар; 
- зарур тартиботлар; 

тамойил ва тартиботларни татбиқ этиш бўйича тавсиялар 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
- стандартнинг мақсади ва аудиторнинг олдида турган вазифалари акс 
эттирилган кириш; 
- стандартнинг моҳиятини баён этувчи бўлимлар; 
1
С.П. Суворова, Н.В. Парушина “Международые стандарти аудита” “ИД-Форум”-Инфра-М, 2017-271 с. 


35 
- илова. 
Умумий стандартлар аудиторлик текширувини ўтказишда аудитор 
фойдаланиши лозим бўлган тамойилларни ёритиб беради. 
Аудит масалаларини бажаришда аудиторлар қўллайдиган ишчи 
стандартлар (режалаштириш, кузатув ва назорат, тўғри маълумотларни 
йиғиш, шунингдек ички назорат тизимини тегишли равишда ўрганиш ва 
баҳолаш). 
Аудиторлик хулосаси ва ҳисоботи стандартлари – аудиторлик 
текшируви натижалари бўйича материалларнинг шакллари, мазмуни, 
жойлаштириш ва узатишга тааллуқли қоидалар. Хулоса қисмида молиявий 
ҳисобот бухгалтерия ҳисоботи талабларига мос келиши кўрсатилиши лозим. 
Турли 
мамлакатлар 
иқтисодиётида 
бозор 
муносабатларининг 
ривожланиши, интеграция жараёнининг кенгайиши, бир қатор аудиторлик 
фирмаларининг халқаро миқёсда фаолият юритувчи фирмаларга айланиши 
каби жараёнларнинг рўй бериши аудиторлик фаолиятини халқаро миқёсда 
бирхиллаштириш заруриятини юзага келтирди. Бу зарурият асосида 1977 
йилда ташкил этилган Халқаро бухгалтерлар федерацияси қошида Халқаро 
аудит амалиёти қўмитаси (International auditing practices committee) ташкил 
этилди. 
Бу қўмита томонидан тайёрланган стандартлар аудит амалиётини 
халқаро миқёсда бирхиллаштиришга қаратилган. Аммо бу стандартлар турли 
давлатларда турли даражада қўлланилади. Шунга кўра уларни тўрт асосий 
гуруҳга ажратиш мумкин: биринчи гуруҳ давлатлар халқаро стандартларни 
тўлиғича, дастлабки кўринишда қабул қиладилар; иккинчи гуруҳ давлатлар 
халқаро стандартларни фақатгина кичик ўзгартиришлар киритиш орқалигина 
қабул қилишлари мумкин; учинчи гуруҳ давлатлар халқаро стандартларга 
ўзгартиришлар киритишдан ташқари, бу стандартларни қўллаш учун маълум 
иқтисодий, сиёсий шарт – шароитларни яратиш ёки мавжуд шарт – 
шароитларга ўзгартириш киритишлари талаб этилади; тўртинчи гуруҳ 
давлатларда халқаро стандартларни қўллаш шу мамлакатнинг миллий 
менталитети, психологиясига боғлиқ. 
Шу сабаб, кўпгина давлатлар миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва 
халқаро стандартларни қўллаш жараёнига эҳтиёткорлик билан ёндошадилар. 
Мисол учун, Канада, Буюк Британия, АҚШ каби давлатларда миллий 
аудиторлик 
стандартларини 
ишлаб 
чиқиш 
жараёнида 
халқаро 


36 
стандартларнинг фақатгина баъзи элементларига мурожаат этилади. 
Австралия, Бразилия, Нидерландия каби давлатларда эса миллий аудиторлик 
стандартлари тўлиғича халқаро стандартларга асосланган ҳолда тузилади. 
Республикамизда аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини ишлаб 
чиқиш жараёнида ҳам халқаро стандартларга амал қилинади. Малайзия, 
Сингапур, Нигерия каби давлатларда эса миллий стандартлар тузилмаган ва 
уларда аудиторлик фаолиятининг халқаро стандартлари миллий стандарт 
сифатида қабул қилинади. 
Халқаро аудиторлик амалиёти қўмитаси томонидан қабул қилинган 
стандартларнинг асосийлари 1.3- жадвалда келтирилган: 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish