Ўқув топшириқ:
“Ўзини англамоқ буюк саодат” мавзусида эссе ёзиб келиш;
Таянч иборалар асосидаги визуал материаллар
1 -слайд
Идея ибораси юнон тилидаги idea сўзидан олинган, идеология учун ўзак бўлиб ҳисобланади ва тушунча ёхуд фикр маъносини англатади. Идеология (Idea - ғоя, тушунча, logos - таълимот) атамаси эса ғоялар тўғрисидаги таълимотни англатади ва икки хил маънода ишлатилади:
- ғояларнинг моҳият-мазмуни, шаклланиши, аҳамияти тўғрисидаги билимларни ифодалайди ва илмий соҳа бўлиб ҳисобланади.
- муайян ғояни амалга ошириш, мақсадга етиш усуллари, воситалари, омиллари тизимини англатади.
Fоя - инсон тафаккурида вужудга келадиган, ижтимоий характерга эга бўлган, руҳиятга кучли таъсир ўтказиб, жамият ва одамларни ҳаракатга чорлайдиган, мақсад-муддао сари етаклайдиган кучли, теран фикр. Инсон онгининг маҳсули сифатида ғоялар тушунча ва фикрлар ёрдамида ифода этилади. Fоя - инсон тафаккури маҳсули, миллий ғоя эса миллат тафаккурининг маҳсулидир.
2-слайд
М иллий ғоя халқнинг туб манфаатларини ифода этадиган, уни ўз олдига қўйган мақсадлари сари бирлаштирадиган ва сафарбар этадиган ғоядир. Ўз тарихи ва тараққиётининг туб бурилиш даврларида ҳар қандай миллат ва халқ келажагини белгилайди, унга етишнинг ўзига мос йўлларини танлайди. Ана шу жараёнга хос ижтимоий, иқтисодий, сиёсий йўналишлар билан барча ғоявий тамойилларини ҳам белгилаб олади.
Мафкура (араб. - фикрлар мажмуи) - муайян ижтимоий гуруҳ ё қатламнинг, миллат, жамият ёки давлатнинг манфаатлари, орзу-истак, мақсад ва интилишларини, ижтимоий-маънавий тамойилларини ифода этадиган ғоявий-назарий қарашлар ҳамда уларни амалга ошириш усул ва воситалари тизимидир. Унда манфаатлари ифодаланаётган куч ва қатламларнинг ўтмиши, бугунги куни ва истиқболи ўз ифодасини топади.
3-слайд
Миллий ғоя - миллатнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболини ўзида мужассамлаштирган, унинг туб манфаатлари ва мақсадларини ифодалаб, тараққиётга хизмат қиладиган ижтимоий ғоя шакли.
Миллий ғоя ўз моҳиятига кўра, халқ, миллат тақдирига дахлдор бўлган, қисқа ёки узоқ муддатда ҳал этилиши керак бўлган вазифалар ва мўлжалларни ҳам акс эттиради. У ёки бу ғоянинг миллий ғоя сифатида майдонга чиқиши миллатнинг ўтмиши, мавжуд ҳолати билан бевосита боғлиқ. Ана шу икки негизга таянган ҳолдагина у миллатнинг қисқа ёки узоқ вақтда эришиши лозим бўлган мақсад-муддаолари ва мўлжалларини тўғри ифодалай олиши мумкин.
Ҳар қандай миллий ғояда умуминсоният учун аҳамиятли бўлган ғоялар мавжуд.
4-слайд
Миллий мафкура - миллатнинг этноижтимоий бирлик сифатида мавжуд бўлиши ва ривожланишини, эркин ва озод тараққиётини ғоявий асраш, таъминлашга қаратилган қарашлар тизими.
«Миллий мафкура»ни фақат битта миллат ёки халқнинг мафкураси, деб тушуниш тўғри эмас. У муайян жамият ёки давлатнинг умумий мафкураси маъносини ҳам англатади. Чунки «миллий» сифати «миллат» сўзидан келиб чиққан бўлиб, нафақат муайян этник бирлик, балки «давлат» маъносини ифодалаш учун ҳам хизмат қилади. Масалан, «миллий даромад», «миллий қуролли кучлар» бирикмаларида у айнан, «давлат» сўзининг маънодоши сифатида ишлатилади.
5-слайд
Do'stlaringiz bilan baham: |