2.1.-расм. Микрологистик тизим схемаси.
Кўриб турганимиздек, логистик тизим унсурлари турлича ва бир вақтнинг ўзида бир-бирига мос. Уларнинг мослиги мақсад ягоналиги билан таъминланади, ва ушбу мақсадга логистик тизимни ҳар бир унсури хизмат қилади.
Иккинчи хусусият (алоқалар): Логистик тизим унсурлари орасида муҳим алоқа-лар мавжуд. Улар бирор-бир қонуний зарурият билан интегратив жиҳатларини ҳам белгилайдилар. Макрологистик тизимларда, унсурлар орасидаги алоқа асосини шарт-нома ташкил этади. Микрологистик тизимларда эса унсурлар ички ишлаб-чиқариш муносабатлари билан боғланган бўладилар.
Учинчи хусусият (ташкил этиш): логистик тизим унсурлари орасидаги алоқалар маълум тарзда тартиблаштирилган бўлади, бу эса логистик тизим ташкил этилгани-дан далолат беради.
Тўртинчи хусусият (интегратив жиҳатлар): логистик тизим, унинг бирор-бир унсури ҳам алоҳида равишда эга бўлмаган жиҳатларга (хусусиятларга) эга. Бу зарур бўлган товарни, зарур вақтда, зарур жойга, лозим бўлган сифатда ва минимал хара-жатлар билан етказиш қобилияти, ҳамда ташқи муҳитнинг ўзгарувчан шароитларига (талабнинг ўзгариши, техник воситаларнинг ишдан чиқиши ва ҳ.) мослашиш қоби-лиятидир.
Логистик тизимнинг интегратив жиҳатлари, унга материалларни харид қилиш, уни ўз ишлаб-чиқариш қувватларидан ўтказиш ҳамда ташқи муҳитга чиқариш имко-нини беради, ва шу билан бирга олдиндан белгиланган мақсадларга ҳам эришилади.
Пайдо бўлган талабга, маҳсулотни тезда етказиб бериш билан жавоб берадиган логистик тизим, ишлаб-чиқариш корхонаси ҳудудидан то мамлакат ҳудудигача ва ун-дан ҳам катта бўлиши мумкин. У ташқи муҳит ўзгаришларига мослашиб, кўникиб, уларга тезда жавоб қайтариши мумкин.
Логистик тизимга берилган умумий таъриф қуйидагича: логистик тизим – у ёки бу логистик функцияларни бажарувчи, тескари алоқага эга бўлган, ташқи муҳит ша-роитларига яхши мослашувчан тизимдир. У одатда бир неча тизимчалардан ташкил топган, ва ташқи муҳит билан мустаҳкам алоқаларга эга бўлади. Логистик тизим си-фатида саноат корхонаси, қишлоқ хўжалик корхонаси, ҳудудий ишлаб-чиқариш маж-муаси, савдо корхонаси ва бошқалар кўрилиши мумкин. Логистик тизимнинг мақсади – бу харажатларнинг берилган чегарасида, товар ва буюмларни белгиланган жойга, зарур бўлган миқдорда ва ассортиментда, ҳамда мумкин бўлган максимал да-ражада ишлаб-чиқариш ва шахсий истеъмолга тайёрланган ҳолда етказиб беришдир.
Логистик тизим чегаралари ишлаб-чиқариш воситаларини айланиш цикли билан белгиланади. Олдин ишлаб-чиқариш воситалари харид қилинади. Улар моддий оқим кўринишида логистик тизимга келиб тушадилар, омборга қўйиладилар, қайта ишла-надилар, сақланадилар, ва кейинчалик, логистик тизимга келиб тушган молиявий маб-лағлар эвазига, логистик тизимдан истеъмолга чиқиб кетадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |