Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети


Бюджет ташкилотларида дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари ҳисобини юритиш амалиёти



Download 412,57 Kb.
bet3/8
Sana24.06.2022
Hajmi412,57 Kb.
#699017
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
kurs ishi - Yaxyayeva G DBG\'I-70(2)

2. Бюджет ташкилотларида дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари ҳисобини юритиш амалиёти
Бюджет ташкилотларида турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувларда мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан махсулот (иш ва ҳизматлар) етказиб бериш бўйича, Харидор ва буюртмачилар билан маҳсулот (иш ва ҳизматлар)ни сотиш бўйича, суғурта ташкилотлари билан мажбурий ёки иҳтиёрий суғурта тўловлари бўйича, жисмоний ва юридик шаҳслар билан ташкилотнинг ихтиёрига вақтинчалик тушган ва маълум шартлар бажарилгандан кейин қайтарилиши лозим бўлган суммалар бўйича, тўловларнинг махсус турлари бўйича ҳисоблашишлар акс эттирилади.
Бухгалтерия ҳисобида турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисоби тегишли бухгалтерия дастлабки хужжатлари(юк ҳати, бажарилган ишларни топшириш қабул қилиш далолатномалари, бухгалтерия маълумотномалари, тўлов топшиқномаси ва бошқалар)га асосан йиғма қайдномалар, 6-мемориал ордер – турли ташкилотлар ва муассасалар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар бўйича жамланма қайднома 408-сон шакл, 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари , 308-сон шаклдаги бош журнал китоби ва ҳисобот расмийлаштирилади. Бухгалтерия ҳисобида турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисоби 15 “Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар” счёти қуйидаги
субсчётларга бўлинган холда юритилади:
150 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар”; 152 “Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар”;
154 “Суғурта бўйича тўловлар”;
155 “Бюджет ташкилотининг ихтиёрида вақтинча бўладиган маблағлар бўйича ҳисоб-китоблар”;


Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар бўйича бошланғич бухгалтерия хужжатлари (юк хати, бажарилган ишларни топшириш қабул қилиш далолатномалари, бухгалтерия маълумотномалари, тўлов топшиқномаси ва бошқалар)


















2- расм. Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар ҳисобини ҳужжатлаштиришнинг схематик кўриниши


Бюджет ташкилотлари белгиланган тартибда мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун ғазначилик бўлимларига тақдим этади.
Белгиланган тартибга мувофиқ бюджет ташкилотларининг маҳсулот етказиб берувчилар билан тузган шартномалари мажбурий тартибда уларнинг юридик хизматлари (шартнома асосида жалб қилинган адвокатлар) томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқлигига текширилиши шарт.
Бюджет ташкилотлари етказиб бериладиган маҳсулот (иш ва хизматлар) бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан тузилган шартномага мувофиқ ҳисоблашувларни амалга оширади.
Агар шартноманинг суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баравари миқдоридан ошмаса, шартномаларга томонларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар имзоси қўйилади. Агар шартнома суммаси, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 бараваридан ортиқ бўлса, томонлар юридик хизмат ёки жалб этилган адвокатларнинг хулосасини илова қилиши лозим. Шартномалар, шунингдек уларга қўшимча келишувлар аниқ ва равшан сиёҳ ёки шарикли ручка ёки ёзув (ҳисоблаш) машинасида ёзилган ҳолда тўлдирилиши лозим. Ҳеч қандай тузатишлар, ўчириб ёзишлар ёки тўғрилашлар, ҳаттоки томонлар келишувига кўра ҳам йўл қўйилмайди.
Бюджет ташкилотлари ва маҳсулот етказиб берувчилар ўртасида тузилган шартномалар ғазначилик бўлинмаларига қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда тақдим қилинади:
300 АҚШ долларидан юқори 100 минг АҚШ долларигача бўлган шартномаларни маҳсулот етказиб берувчини танлаш бўйича ўтказилган (биржа савдолари бўйича)энг яхши конкурс таклифларини танлаб олиш ҳужжатлари илова қилинган ҳолда тақдим қилинади. 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдоридан ортиқ бўлганда, қонунчиликка мувофиқ
ўтказилган тендер савдолари бўйича ҳужжатларни шартномага илова қилган ҳолда тақдим қилинади.
Капитал қурилиш харажатлари бўйича шартномаларнинг икки асл ва бир кўчирма нусхаларидан ташқари, Буюртмачилар томонидан ғазначилик бўлинмасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
- конкурс комиссиясининг қурилиш ишлари билан боғлиқ иш ва хизматларнинг пудратчи қурилиш (лойиҳачи) ташкилотини ва бошқа бажарувчиларини танлаб олиш бўйича йиғилиш баённомаси нусхаси, қачонки танлов савдолари предмети харидининг умумий қиймати 50 минг АҚШ долларидан юқори суммани ташкил этган ҳолларда;
- конкурс комиссиясининг қурилиш ишлари билан боғлиқ иш ва хизматларнинг пудратчи қурилиш (лойиҳачи) ташкилотини ва бошқа бажарувчиларини танлаб олиш бўйича йиғилиш баённомаси нусхаси, қачонки танлов савдолари предмети харидининг умумий қиймати 50 минг АҚШ долларигача суммани ташкил этган ҳолларда улар харид қилинадиган товар, ишлар ва хизматларнинг тавсифи, миқдори, бажариш муддатлари ва товарни етказиб бериш пункти кўрсатилган ҳолдаги таклифларни талабгорларга юбориш ёки маҳсулот етказиб берувчи ёки пудратчи томонидан эълон қилинган баҳо ва тавсифларни таққослаш йўли билан эркин савдода амалга оширилиши мумкин;
- буюртмачининг пудрат қурилиш (лойиҳа) ишлари учун ўтказилган танлов савдолари натижалари бўйича ҳисоботининг Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш билан келишилган нусхаси;
- пудратчи қурилиш ташкилотининг қурилиш хавфини суғурталаш бўйича шартномасининг буюртмачи раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланган нусхаси;
- Давлатқурилишназорат инспекциясининг қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатномасининг буюртмачи раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан имзоланган нусхаси;
- белгиланган тартибда тасдиқланган қурилишларнинг манзилли рўйхати (лойиҳа-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхати) ва қурилишларнинг титулли рўйхатлари нусхалари, шунингдек белгиланган тартибда тасдиқланган ва конкурс савдоларининг ўтказилиши бўйича қурилишларнинг аниқланган манзилли ва титулли рўйхатлари нусхалари;
- давлат экология экспертизаси хулосаси нусхаси (зарур бўлганда).
Бюджет ташкилотлари ва маҳсулот етказиб берувчилар билан бюджет маблағлари ҳисобига тузилган шартномалар фақат уларнинг ғазначилик бўлинмаларида мажбурий рўйхатга олинганидан сўнг кучга киради.
Бюджет ташкилотлари маҳсулот етказиб берувчилар билан шартномалар тузишда ва уларни ғазначилик бўлинмаларига рўйхатга олиш учун тақдим қилишда қуйидаги талабларга амал қилишлари лозим:
- шартномалар маҳсулот етказиб берувчи ва буюртмачи (бюджетдан маблағ олувчилар) томонидан имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан имзоланади ва икки томоннинг муҳрлари билан тасдиқланади;
- буюртмачи (бюджет ташкилотлари)нинг реквизитларида, шунингдек буюртмачи (бюджет ташкилотлари)нинг харажатлари тўлови амалга ошириладиган тегишли ғазна ҳисобварағи ҳам кўрсатилади.


Download 412,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish