133
технологиялари
қўлланишига
асосланган,
коммутациянинг
янги
концепциясини акс эттиради;
14.5-расм. Замонавий NGN тармоғининг
архитектураси
хизматлар сатхи
S (Service) тармоқнинг ахборот тўлдирилмаси
таркибини белгилайди. Бунда ахборотга фойдаланувчилар кириши бўйича
хизматлар кўринишидаги тармоқнинг фойдали юкламаси мавжуд бўлади.
NGN нинг бу моделида алоқа тизимларининг ривожланиш замонавий
анъаналари акс эттирилган. NGN моделида транспорт тармоғи ва кириш
тармоқлари сатхларига яна иккита сатх қўшилган.
Бошқариш сатхи, ѐки, бошқача қилиб айтганда,
коммутация сатхи,
ажратилган сигнализация тизимларининг концепцияси ривожланишига
боғлиқ холда пайдо бўлди. Бу концепция 7-сон УКС тизимидан келиб
чиқади, унда алоқа тизимлари ривожланиши тарихида биринчи марта нутқ ва
сигнал трафикларини ажратиш кўзда тутилган эди. Бу концепциянинг
кейинчалик ривожланиши компьютер телефонияси йўналишида бўлди, унда
нафақат алохида ажратилган сигнализация тармоғини яратиш кўзда
тутилмасдан, балки компьютерлар асосидаги ажратилган қурилмаларда
сигнал
хабарларини
ўзгартириш
назарда
тутилади.
Компьютер
телефониясининг ривожланиши
Softswitch концепциясига, сўнгра эса
бошқариш сатхида мобил ва симли тармоқларни бирлаштириш
концепциясига, IMS концепциясига олиб келди.
Хизматлар сатхининг пайдо бўлишига телекоммуникациялар сохасига
замонавий маркетинг ғояларини чуқур киришиши сабаб бўлди. Анъанавий
тармоқлар абонент қурилмаси-телефоннинг имкониятларига боғлиқ холда,
134
тақдим этилаѐтган хизматларнинг объектив
чекланган спектрларига эга
эдилар. NGN алоқа тизимлари ривожланиш векторини хизматлар спектрини
кучайтириш йўлига ўзгартирди. Бунга асосий сабаблар, телефон
такомиллашган
терминал-компьютерга, компьютер телефонияси
ва
Softswitch концепциялари бўлди, улар исталган
турли хилдаги хизматларни
бошқариш учун технологик асослар яратди. Алоқа операторлари
фаолиятининг
катта
қисмини,
янги
хизматлар
концепциясини
шакллантириш, янги концепцияларни амалга ошириш, хизматларни сотиш,
уларни кузатиб бориш ва бошқалар, хизматлар маркетинги эгаллай бошлади.
Бу хусусиятлар хизматларга асосий урғу беришга ва уларни NGN моделида
алохида сатхга ажратишга сабаб бўлди.
NGN динамик концепция эканлиги инобатга олинса кейинчалик унинг
архитектурасида бошқа сатхлар пайдо бўлиши эхтимолдан холи эмас.
NGN архитектурасини сатхларнинг
инглизча номланиши биринчи
харфлари бўйича SCTA деб хам аташади. Моделнинг хар бир сатхида бир
бирларига боғлиқ бўлмаган масалар учратилади. Шунга қарамасдан, хар хил
сатхлар ўзаро чамбарчас боғланган холда ишлашини хисобга олиш зарур.
15.8-расм қуйи қисмида фойдаланувчилар, юқорида эса ахборот
ресурслари кўрсатилган, ресурс кириш зарурдир. Бу
холда NGN тизими
ишлаш механизмини тушуниш осон бўлади. Аввал фойдаланувчи кириш
каналига эга бўлади ва транспорт тармоғига чиқади. Транспорт тармоғи
фойдаланувчи трафигини ва ахборот ресурсидан трафикни узатишни
таъминлайди. Коммутация сатхи фойдаланувчига терминал ва ресурс
орасида ўзаро боғланиш каналини ўрнатишга имкон беради, хизматлар сатхи
эса мос сифатни бевосита қўллашни таъминлайди. Бошқача қилиб айтганда,
фойдаланувчига хизматларни олиш учун ―стандарт йўлни‖, ―пастдан
юқорига‖ кўрсатиш осондир. Шу билан бирга
кириш сатхини А хизматлар
сатхи S билан алоқасини, S ва Т орасида, С ва А орасида боғланишларни
тахлил қилиш, сатхларнинг ўзаро киришини (конвергенциясини) топиш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: