68
тармоғидан пакетлар MPLS тармоғига келганда уларга 20 бит ҳажмга эга
метка бирлаштирилади. Бу метка пакетларни MPLS тармоғи бўйлаб
ҳаракатланиш имкони беради. Бу жараѐнни LER (Label Switch Edge Router)
чегаравий LSR амалга оширади. У MPLS тармоғининг чегарасида
жойлашади. MPLS тармоғининг ичида бир нечта LSP бўлиши мумкин. Улар
меткаларни керакли ѐьналишда ҳаракатланишини таьминлайди.
MPLS технологияси ўзига АТМ нинг ишончлилиги, қулайлиги ва юқори
тезликда маьлумотларни жўнатиш имкониятини IP тармоқларда бирлаштира
олди.
Технологиянинг асосий авфзаллиги – пакетларни коммутациялаш
жараѐнининг IP аддресс сарлавҳаси тахлилидан алоҳида бўлимларда
амалга
оширилишидир. Бу ҳолат пакетларни коммутациялашга талаб қилинадиган
вақтни сезиларли равишда қисқартиради. Мос равишда
MPLS протоколида
ишловчи маршрутизаторлар ва коммутаторлар ҳар бир тармоққа кириш
нуқтасида маршрутизациялаш жадвалига махсус белги киритади ва бу ҳақида
қўшни қурилмаларга ҳабар беради.
Бундай белги(метка)лар MPLS
технологиясида ишлай олувчи
маршрутизатор ва коммутаторларга пакет жўнатиладиган IP аддрес
қидирувисиз пакетни кейинг йўналишини аниқлаш имконини беради.
MPLS да трафикни бошқариш.
Ҳар қандай тармоқ технологиясини
қуришда трафик тақсимотига катта аҳамият қаратилмаслик кўплаб
муаммларни келтириб чиқариши мумкин(2-расм). MPLS протоколида
трафинкни тўла қонли бошқариш имконияти ва буни автоматик амалга
ошириш имконияти мавжуд. Бунинг учун MPLS нинг амалий поғонасида
трафикни бошқариш учун мўлжанланган сигнализация протоколи керак
бўлади. Ушбу ҳолат MPLS тармоғида маьлумотлар
узатишда виртуал
маршрутизаторлар яратиш имконини, айни вақтда қўшимча эгилувчанлик
(мослашувчанлик) имкониятини беради(3-расм).
Сўнгра IETF олдига MPLS да юқоридаги талабларни қондира олувчи
протоколларни тавсия қилиш вазифаси қўйилди. Изланишлар натижасида энг
яхши иккита протокол тавсия этилди, булар:
-
RSVP-TE;
-
CR-LDP.
Биринчи вариантда RSVP протоколи MPLS да трафикни бошқариш учун
IP тармоқлардагидек иш тутди фақатгина, QoS ни таьминлаш учун
маьлумотларга қўшимча (резерв) ѐьллар ажратишда фарқланди. Бор йўғи IP
да мавжуд бўлмаган MPLS нинг белгиларини қўшиш керак бўлди. Иккинчи
вариантда эса LDP протоколи QoS ни таьминлаш учун бир қанча янги
обйектлар қўшилди.
RSVP - асосий вазифаси MPLS да ишлай
олувчи маршрутизаторлар
(LSR) пакетлар сарлавхасини ўқишда ѐки пакетларга ҳизмат кўрсатишда,
уларнинг IP сарлавхаси билан эмас, балки MPLS да ишлатиладиган белгилар
орқали тахлил қилиш ва ресурсларни резервлаш имкониятини беришдан
иборат. RSPVP-TE да эса яна бир ўзида маршрутизаторлар кетма-кетлигини
69
ҳақидаги маьлумот олувчи объект Explicit Route Object (ERO) қўшилган.
Do'stlaringiz bilan baham: