2.Котлован қазиш ва асос (замин)ни тайёрлаш
Котлованни қазишни турли хилдаги экскаваторлар билан пандуслар ва уларсиз қуриш йўли билан амалга оширилади. Асосга бўлиши мумкин бўлган катта юкланишларда котлованларни зичлаштириш амалга оширилади, бунда грунтга массаси 15 т гача бўлган трамбовка 4 ... 8 м баландликдан ташланади.
Одатда котлованни охиригача қазиб битказмаслик 15 ... 30 см ни ташкил этади. Бу грунт қатламини бульдозер, қирғич, режалагич ёки дастаки усулида олиб ташлаш мумкин.
Асос (замин)ни тайёрлаш. Пойдеворларни монтаж қилиш фақат тайёрланган асос қабул қилингандан кейингина бошланади, хусусан:
1. Ерли асос қумли грунтларда тозалаш йўли билан ёки агар пойдеворлар бошқа грунтларда барпо этиладиган бўлса, қум тўкиш йўли билан текисланади. Қум ташланган қатлам қалинлиги камида 5 см ва 15 см дан ортиқ бўлмаслиги керак. Балчиқ аралашмаган ёки чанг заррачалари бўлмаган йирик қум қўлланилади. Қум бўлажак пойдеворлардан ташқари чет жойларга ҳам сепилади: ҳар бир томондан камида 10 см.
2. Ер ости сувлари ёки атмосфера ёғинлари билан жуда кучсизлантирилган грунт 5...8 см қалинликдаги тош ёки шағал қатлами билан зичлаштирилади, трамбовкаланади, устидан қалинлиги камида 3 см бўлган кучсиз бетондан асос қурилади.
3. Ер ости сувлари сатхи баланд бўлганлиги муносабати билан сувга тўйинган асос қалинлиги 8...10 см бўлган тош ёки шағал билан зичланади, унга гудрон қуйилгандан сўнг (нефтдан ёнилғи ва мой фракцияларини ҳайдаб олингандан сўнг қолган қолдиқ) 2...5 см қалинликда асфальт бетон аралашмаси ёткизилади. Устидан темирбетон пойдевор плита кўринишидаги асос қурилади.
Қумли ёки бетонли тайёргарлик иншоотдан ер асосига юкланишини бир текис узатилишини таъминлайди.
3.Бинонинг ер ости қисмини монтаж қилиш
Стакан турдаги пойдеворлар. Асос тайёрлангандан сўнг пойдеворлар ўқлари белгилаб олинади, улар олдин обноскага олиб чиқилади кейинчалик пойдеворлар ўрнатиладиган жойда белгилаб чиқиш учун. Бунинг учун обноскага ўқ торлари тортилади ва шоқул ёрдамида уларнинг кесишган нуқталари котлованлар ва траншеяларнинг тубига кўчирилади (1-расм).
Барча каркасли биноларда стакан туридаги пойдеворлар юқори кесимда манфий белги – 0,15 м га эга, бу эса қулай пайт келганда пол остига бетонли тайёргарликни бажаришга имкон беради, демак ноль циклининг ишларини тўлиқ ҳажмда тугатишга имкон беради.
Ўрнатилиш ҳудудида жойлашган пойдеворлар стаканлари тубининг сатхи текширилади. Зарур бўлганда ерли ёки қумли асосда чуқурликлар қилинади. Пойдеворлар ўқлари кесишган нуқталардан рулетка ёки шаблон (андоза) ёрдамида ҳар бир стаканнинг ён қирраларининг ҳолати белгилаб олинади. Бу ҳолатни ерга қоқилган учта қозиқча ёки металл штирлар билан махкамланади.
1-расм. Стакан туридаги пойдеворларнинг ҳолатини белгилаб қўйиш:
1- бинонинг бош ўқлари; 2 – обноска; 3 – ўқларнинг ҳолатини кўрсатувчи михлар; 4 – андоза; 5 – қозиқлар, штирлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |